https://sputniknews.uz/20210913/dushanbeda-shht-va-kxsht-qoshma-uchrashuvi-bolib-otadi-20469866.html
ШҲТ ва КХШТ Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади - Асадов
ШҲТ ва КХШТ Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади - Асадов
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон пойтахтида янги форматдаги "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти" қўшма учрашуви ўтказилади. 13.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-13T11:31+0500
2021-09-13T11:31+0500
2021-09-13T11:50+0500
сиёсат
душанбе
шанхай ҳамкорлик ташкилоти
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/598/32/5983264_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_abf5abfa7cdaa2bd7b34deae0dafa332.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда 17-сентябрь куни янги форматдаги "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти"нинг қўшма учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилади. Унда Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тўлақонли аъзо. Ташкилотда тўртта давлат кузатувчи мақомига эга (Aфғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон). 2021 йилда ШҲТга Тожикистон раислик қилмоқда.КХШТга эса Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.Шавкат Мирзиёев 23 август куни КХШТнинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этган эди.
https://sputniknews.uz/20210913/mirziyoev-shht-sammiti-doirasida-rossiya-pokiston-va-eron-etakchilari-bilan-uchrashuv-otkazadi-20469427.html
https://sputniknews.uz/20210823/mirziyoev-kxsht-sammitida-ishtirok-etdi-20204758.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/598/32/5983264_171:0:1071:675_1920x0_80_0_0_0dc569188f1482599c0a152f382b4654.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, душанбе, шанхай ҳамкорлик ташкилоти, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
сиёсат, душанбе, шанхай ҳамкорлик ташкилоти, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
ШҲТ ва КХШТ Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади - Асадов
11:31 13.09.2021 (янгиланди: 11:50 13.09.2021) Тожикистон пойтахтида янги форматдаги "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти" қўшма учрашуви ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда 17-сентябрь куни янги форматдаги "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти"нинг қўшма учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилади. Унда Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.
ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тўлақонли аъзо. Ташкилотда тўртта давлат кузатувчи мақомига эга (Aфғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон). 2021 йилда ШҲТга Тожикистон раислик қилмоқда.
КХШТга эса Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.
Шавкат Мирзиёев 23 август куни КХШТнинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида
иштирок этган эди.