https://sputniknews.uz/20210913/mirziyoev-shht-sammiti-doirasida-rossiya-pokiston-va-eron-etakchilari-bilan-uchrashuv-otkazadi-20469427.html
Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Россия, Покистон ва Эрон етакчилари билан учрашув ўтказади
Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Россия, Покистон ва Эрон етакчилари билан учрашув ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон раҳбари 16-17 сентябрь кунлари Душанбедаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. 13.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-13T11:12+0500
2021-09-13T11:12+0500
2022-09-13T10:55+0500
шавкат мирзиёев
владимир путин
тожикистон
эмомали раҳмон
душанбе
шанхай ҳамкорлик ташкилоти
иброҳим раисий
имрон хон
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1407/60/14076026_0:60:2703:1580_1920x0_80_0_0_19cf7edcd3dfc6025313ecfa2186676d.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов 13 сентябр куни ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ўтган йили ШҲТ саммити пандемия туфайли онлайн форматда ўтказилган, жорий йилда давлат раҳбарлари бевосита - оффлайн форматда учрашадилар."Саммитнинг биринчи куни, 16-сентябрда, давлатимиз раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17-сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказадилар", - деб маълум қилди Асадов.Шунингдек, 17-сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг бевосита йиғилиши ўтказилади, йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади, деб қўшимча қилди президент матбуот-котиби.Асадовнинг таъкидига кўра, кўплаб хорижий экспертлар "Мирзиёев томонидан кейинги беш йилда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги хавфсизлик ва юзага келиши мумкин бўлган турли минтақавий хавф-хатарларнинг олдини олиш нуқтаи-назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлади, мамлакатнинг (ШҲТга - таҳр.) раислиги жуда самарали бўлади, ташкилот фаолиятини янада жонлантиради", дея қатъий ишонч билдиришмоқда.
https://sputniknews.uz/20210909/shavkat-mirziyoev-va-emomali-rahmon-shht-sammiti-doirasida--alohida-uchrashuv-otkazadi-20426912.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1407/60/14076026_0:0:2703:2027_1920x0_80_0_0_8c25444af185cde4a9195b9366e49a08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, владимир путин, тожикистон, эмомали раҳмон, душанбе, шанхай ҳамкорлик ташкилоти, иброҳим раисий, имрон хон
шавкат мирзиёев, владимир путин, тожикистон, эмомали раҳмон, душанбе, шанхай ҳамкорлик ташкилоти, иброҳим раисий, имрон хон
Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Россия, Покистон ва Эрон етакчилари билан учрашув ўтказади
11:12 13.09.2021 (янгиланди: 10:55 13.09.2022) Ўзбекистон раҳбари 16-17 сентябрь кунлари Душанбедаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов 13 сентябр куни ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўтган йили ШҲТ саммити пандемия туфайли онлайн форматда ўтказилган, жорий йилда давлат раҳбарлари бевосита - оффлайн форматда учрашадилар.
"Саммитнинг биринчи куни, 16-сентябрда, давлатимиз раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17-сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказадилар", - деб маълум қилди Асадов.
Шунингдек, 17-сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг бевосита йиғилиши ўтказилади, йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади, деб қўшимча қилди президент матбуот-котиби.
Асадовнинг таъкидига кўра, кўплаб хорижий экспертлар "Мирзиёев томонидан кейинги беш йилда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги хавфсизлик ва юзага келиши мумкин бўлган турли минтақавий хавф-хатарларнинг олдини олиш нуқтаи-назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлади, мамлакатнинг (ШҲТга - таҳр.) раислиги жуда самарали бўлади, ташкилот фаолиятини янада жонлантиради", дея қатъий ишонч билдиришмоқда.