https://sputniknews.uz/20210823/mirziyoev-kxsht-sammitida-ishtirok-etdi-20204758.html
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан... 23.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-23T19:44+0500
2021-08-23T19:44+0500
2021-08-24T09:03+0500
сиёсат
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20205619_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_b78b42ff206dd6064cdc1d55496fddc5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.Тожикистон ппрезиденти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган йиғилишда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз президенти Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва КХШТ бош котиби Станислав Зась қатнашди.Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.Ўзбекистон президенти учрашув иштирокчиларини минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан Афғонистон билан Давлат чегарасини ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилди.Ўзбекистон етакчиси минтақа давлатларининг алоқадор тузилмалари билан Афғонистон борасида самарали ҳамкорлик ва тезкор ахборот алмашинуви йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.Саммит якунида минтақадаги вазият юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар ва мунтазам ахборот алмашишни давом эттиришга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20210823/mirziyoev-va-rahmon-afgoniston-vaziyat-20196882.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20205619_72:0:1207:851_1920x0_80_0_0_132d5d50e006844269f6a5566fdccd08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
сиёсат, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев
19:44 23.08.2021 (янгиланди: 09:03 24.08.2021) Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.
Тожикистон ппрезиденти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган йиғилишда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз президенти Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва КХШТ бош котиби Станислав Зась қатнашди.
Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Ўзбекистон президенти учрашув иштирокчиларини минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан Афғонистон билан Давлат чегарасини ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилди.
Ўзбекистон етакчиси минтақа давлатларининг алоқадор тузилмалари билан Афғонистон борасида самарали ҳамкорлик ва тезкор ахборот алмашинуви йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.
Саммит якунида минтақадаги вазият юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар ва мунтазам ахборот алмашишни давом эттиришга келишиб олинди.