ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik, Николай Протопопов. Денгиз чегараларининг бузилиши, Россияга қарши машғулотлар ва иттифоқчиларни қурол билан қўллаб-қувватлаш - Фиолент бўғозида Британиянинг "Дефендер" эсминеци билан содир бўлган воқеадан кейин узр ўрнига янги таҳдидлар янграй бошлади. НАТОдагиларнинг режаси аниқ: альянснинг Қора денгизни тарк этиш нияти йўқ. Боз устига, у нафақат ўз контингентини кучайтиришни, балки Россия ҳудудий сувлари яқинида фитналарни давом эттиришни режа қилган.
Трибанадан янграган ваъдалар
НАТО бош котибининг Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича махсус вакили Жеймс Аппатурай сўзларига кўра, Шимолий атлантика альянси иттифоқдошлар ва шерикларни қўллаб-қувватлаш учун Қора денгиз регионида қолмоқда.
"Кемалар ҳаракати эркинлиги, қолаверса Қрим масаласига келганда, НАТО позицияси аниқ. Қрим - бу Украина, Россия эмас. Ҳодиса вақтида ("Дефендер" эсминеци билан. — таҳр.) НАТО иттифоқдошлари ушбу тамойилларни ҳимоялаш учун қатъиятни намойиш этишди", — деди Аппатурай.
Буюк Британия ташки ишлар вазири Доминик Рааб, ўз навбатида, инглиз ҳарбий кемалари "Украина ҳудудий сувларига киришни давом эттириши" ҳақида баёнот қилди. Қоидабузар-эсминец танлаган маршрутни эса Одессадан Грузиянинг Батуми шаҳрига элтувчи энг қисқа халқаро йўл, дея атади у.
"Халқаро нормаларга мувофиқ, Украина ҳудудий сувлари орқали ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтишга тўлиқ ҳақлимиз. Биз бу ишни давом эттирамиз", — дейди олий лавозимли амалдор.
Шуниси аниқ-ки, Россия НАТО мамлакатлари Ҳарбий денгиз кучларидан навбатдаги фитналарни кутиб қолади. Умуман олганда, Рааб сўзларига Кремль муносабати ҳам ўзини кўп куттирган эмас. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков денгиздаги давлат чегараси келишилмаган ҳолда кесиб ўтиладиган тақдирда, Москва барча зарур чораларни кўришини қайд этди. Бу каби ҳодисаларнинг олдини олишнинг энг самарали усули - шунчаки ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймаслик, дея қўшимча қилди у.
Айтганча, "Дефендер" ўтган куннинг эртасига унинг "жасорати"ни голландлар ҳам такрорлашга уринди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, нейтрал сувларда бўлган Нидерландия денгиз флотининг Evertsen фрегати ўз йўналишини ўзгартириб, Керч бўғозига қараб ҳаракатлана бошлаган. Чегара бузилиши ҳолатининг олдини олиш учун ҲКК самолётлари кема яқинида огоҳлантирувчи парвозларни амалга оширган.
Голландлар қирувчилар бир неча соат давомида "ҳужумларни имитация қилишгани", "жуда хавфли ва паст" парвозларни амалга оширганидан шикоят қилганлар. Бундан ташқари, уларнинг сўзларига кўра, самолётларда бомбалар ва "ҳаво - сатҳ" классидаги ракеталар ҳам бўлган. Улар буни ўз кўзлари билан кўришган.
Голландлар қирувчилар бир неча соат давомида "ҳужумларни имитация қилишгани", "жуда хавфли ва паст" парвозларни амалга оширганидан шикоят қилганлар. Бундан ташқари, уларнинг сўзларига кўра, самолётларда бомбалар ва "ҳаво - сатҳ" классидаги ракеталар ҳам бўлган. Улар буни ўз кўзлари билан кўришган.
Ҳарбий фанлар академиясининг мухбир-аъзоси Сергей Судаковнинг сўзларига кўра, Британия ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари учун ҳозир Россия билан зиддиятни сақлаб қолиш муҳим. Шунинг учун улар Қора денгизда провокацияларни давом эттириб, Россия ҳудудий сувларига ноқонуний киришларни мунтазам амалга оширадилар. Айтганча, чегарани бузиб ўтадиганлар битта кема эмас, балки бир нечта вымпеллардан иборат карвонлар ҳам бўлиши мумкин.
"Улар давлатнинг ўта заиф даврида айниқса фаол бўлишади - бу, қоидага кўра, мамлакатда юз берадиган муҳим воқеалардан тахминан 90 кун олдинги даврдир. Бизнинг ҳолатимизда, бу сентябр ойида Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловлардир. Ҳозирда кенг кўламли ақлий ва ахборот гибрид уруши олиб борилмоқда ", дея тушунтиради Судаков.
Содиқ дўстлар
Айтиш керакки, сўнгги йилларда НАТО Қора денгиз минтақасидаги мавжудлигини сезиларли даражада кучайтирди. Альянс кемалари бу ерда турли хил форматдаги машқларни ҳавас қиларли даражада мунтазам равишда ўтказадилар, ва душман сифатида, афсонага кўра, одатда Россия ўртага чиқади. НАТОнинг яқин иттифоқчилари эса аслида ўзининг тўлиқ таркибдаги ҳарбий флотига эга бўлмаган Грузия ва Украинадир.
24 Апрел 2021, 09:40
Маълумки, Грузия ҳарбий-денгиз кучлари 2008 йилги можародан кейин ўз фаолиятини тўхтатган. Фақат қирғоқ муҳофазаси шартли равишда жанговар шайликка эга бўлиб, унга флот шахсий таркибини ва бир нечта катерларни қўшиб беришган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Грузияни тинчликка мажбурлаш бўйича операция давомида Россия Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари Поти портидаги ҳарбий маркировкага эга бўлган барча катер ва кемаларни портлатган.
Яна бир нечта вымпелларни россиялик денгизчилар Абхазия қирғоғидаги жангларда эълон қилинган хавфсизлик зонасида йўқ қилганлар. Акваторияни Қора денгиз флотининг иккита йирик десант ва бир жуфт ракета кемалари патрул қилишган. Улар чегарани бузган ҳолда тобора яқинлашиб келаётган бир гуруҳ грузин ҳарбий катерларини аниқлаганлар. Грузиянинг иккита кичик ракета кемалари кемаларга қарши ракеталар ёрдамида чўктирилган бўлса, қолганлари қочиб қолган.
Яна бир нечта вымпелларни россиялик денгизчилар Абхазия қирғоғидаги жангларда эълон қилинган хавфсизлик зонасида йўқ қилганлар. Акваторияни Қора денгиз флотининг иккита йирик десант ва бир жуфт ракета кемалари патрул қилишган. Улар чегарани бузган ҳолда тобора яқинлашиб келаётган бир гуруҳ грузин ҳарбий катерларини аниқлаганлар. Грузиянинг иккита кичик ракета кемалари кемаларга қарши ракеталар ёрдамида чўктирилган бўлса, қолганлари қочиб қолган.
Бугун НАТО — хусусан, АҚШ ҳам — грузин флотини жонлантиришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Туркия Тбилисига тезюрар патрул катерини берган бўлса, америкаликлар яна иккитасини қайта тиклашга ва модернизация қилишга ёрдамлашди, шунингдек, Грузияга қуроллар сафидан чиқарилган Қирғоқни қўриқлаш кемаларидан бир жуфтини совға қилди.
Бундан ташқари, Вашингтон Грузиянинг" бошқа ҳарбий воситалари таъмирига" бир неча миллион доллар ажратган.
НАТО денгизчилари - Грузия портларида, таъбир жоиз бўлса хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ва шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган акциялар доирасида, тез-тез меҳмон бўлишади. Вақти-вақти билан қўшма машқлар ўтказилади. Хусусан, май ойида "Гамильтон" патрул кемаси ва Грузия қирғоқни қўриқлаш кемалари денгизда бир неча жанговар-машғулотларни бажаришди.
Украина флоти ҳам ҳозир аянчли аҳволда. 2014 йилда шусиз ҳам камсонли бўлган ҳарбий денгиз кучлари (ҲДК) қарийб жанговар кемаларсиз қолди. Тахминларга кўра улар салоҳиятнинг тахминан 80 фоизини йўқотган.
Бугунги кунда Украина ҲДКда 30га яқин кемалар мавжуд бўлса-да, аммо уларнинг ҳаракатлана оладиганлари - саноқлидир. Аксарият вымпелларнинг двигателлари, радиолокация станциялари ва қурол-аслаҳа тизимлари ишламайди.
Умуман олганда, НАТО Украина ҲДКларига Грузияникига қараганда кўпроқ ёрдам беради. Америкаликлар иттифоқдошлар флотини 16 та Mark VI патрул катерлари ва бир жуфт аввал фойдаланилган Island классидаги катерлар билан кучайтириш ваъдасини берган.
Инглизлар УҲДК ҳарбий хизматчилари машғулотлари учун бутун бошли дастурни ишлаб чиқишган: уларни навигация, тезкор режалаштириш, денгиз разведкаси, кемаларнинг ўқ отиш ва жон сақлаш бўйича тайёргарлигига ўргатишади.
Яқинда эса Киев ва Лондон ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида меморандум имзолашди, бу ҳужжат доирасида британлар Қора денгиз ва Азов денгизи қирғоқларида бир йўла иккита базани қуришни режалаштиришмоқда. Кутилишича, наточилар бу ерда Монтре конвенциясини четлаб ўтган ҳолда жанговар кемаларни жойлаштиришлари мумкин. Бундан ташқари, украиналикларга янги вымпелларни қуришда ва мавжудларини модернизация қилишда ёрдам беришади.
Адекват жавоб
У ёки бу тарзда минтақадаги асосий куч - бу Россия Қора денгиз флотидир. Сўнгги йилларда бирлашма тубдан ўзгарди ва энди ҲДКдаги энг замонавий ва жанговарлар сирасига киради.
Бу 260 га яқин кема, катерлар, сувости қайиқлари ва таъминот кемаларидир. Сув усти жанговар вымпеллари - 70 донага яқин, авиация ташувчи гуруҳларни йўқ қилишга мўлжалланган "Москва" флагман ракета крейсери шулар жумласидан. У деярли ҳар қандай денгиз нишонини йўқ қила олади. Кема 1980-йиллардан бери эксплуатация қилиб келинади, аммо яқинда чуқур модернизациядан ўтди, бу эса уни яна бир неча ўн йиллар давомида самарали ишлатишга имкон беради.
3 Феврал 2021, 15:48
Қора денгиз флоти ҲДФда биринчи бўлиб 636.3 лойиҳасидаги дунёдаги энг янги ва энг шовқинсиз "Варшавянка" дизел сувости кемаларини ўзлаштирди. Олтита субмариналар Қора денгиздаги НАТО ҲДКнинг ҳаракатларини мунтазам равишда кузатиб боради, шунингдек, Ўртаер денгизида хизматга чиқади.
Флотнинг собиқ қўмондони, адмирал Владимир Комоедовнинг сўзларига кўра, 20 йил олдин ҳамма нарса бошқача эди: бирлашма жанговар куч жиҳатидан анча орқада эди, масалан, туркларникидан деярли беш марта заиф бўлиб, агар регионга Ўртаер денгизидан НАТО гуруҳлари кириб келадиган бўлса, уларнинг афзаллиги ўн ёки ҳатто йигирма марта юқори бўларди.
"Мен тайинлашганда, флотда бир яримта сувости кемаси бор эди - битта "Варшавянка" ва битта, 641 та лойиҳадаги кема, у ҳам бўлса таъмирда эди. Энди кемалар етарли ва улар бутунлай бошқача қуролланган, нафақат тактик, балки тезкор-стратегик вазифаларни ечишга қодир", - дейди адмирал.
2016 йилда қора денгиз флотидагилар "Калибр" қанотли ракеталари, шунингдек, патрул ва кичик ракета кемалар билан жиҳозланган замонавий кўпнишонли узоқ денгиз зонаси учун мўлжалланган 11356 лойиҳасидаги фрегатларга эга бўлишди. Бир сўз билан айтганда, Қора денгиз флоти альянснинг ҳар қандай фитнасига жавоб қайтариш имкониятига эга.