https://sputniknews.uz/20210609/ularga-kim-bosh-ekanligini-korsatib-qoyamiz-nato-qoshinlarini-ukrainaga-olib-kelmoqda-19174399.html
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Минглаб аскарлар, юзлаб техника, ўнлаб самолёт ва кемалар - Украина НАТО билан кўп йиллар давомидаги энг йирик Sea Breeze 2021 қўшма машқларга тайёргарлик... 09.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-09T19:15+0500
2021-06-09T19:15+0500
2023-04-05T18:33+0500
колумнистлар
ақш
украина
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/186/73/1867318_0:0:1001:563_1920x0_80_0_0_156109f3f358cd78dee2617b7df7d7b0.jpg
Москванинг ишончи комил: қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини текширишдан ташқари, Пентагон бошқа яширин мақсадларни кўзламоқда.Аниқ мақсадSea Breeze машқлари 1997 йилдан бери деярли ҳар йили Украина ҳудудида ўтказилиб келинмоқда. Бироқ бу қадар кўп иштирокчилар ҳали бўлмаган. Украина Қуролли Кучлари билан биргаликда 27 давлат, асосан НАТО аъзолари бўлган аскар ва зобитлар машқ ўтказади. Умуман олганда, Украина мудофаа вазирлиги расмий пресс-релизларига кўра, маневрга 4 мингга яқин ҳарбий хизматчи, 40та ҳарбий кема, катер ва ёрдамчи кемалар, 30 та самолёт ва вертолёт, шунингдек, 100 дан ортиқ ҳарбий техника жалб этилган.Расмий мақсад - Украина армияси ва НАТО қўшинлари ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш. Сценарий бўйича коалиция гуруҳи "ноқонуний қуролли гуруҳлар" фаолияти туфайли келиб чиқадиган "инқирозли вазиятни барқарорлаштиришда" иштирок этади. "Ноқонуний бўлинмалар" - бу ДНР ва ЛНР Халқ милициясининг бўлинмалари эканлигини тушуниш учун сиёсатшунос бўлиш шарт эмас.Машқнинг денгиз қисми - кўп миллатли кемалар эскадрасини шакллантириш ва мувофиқлаштириш, флот ва қуруқликдаги кучлар ва авиация ўртасидаги ўзаро ҳаракатини ташкил этиш, денгиз десантидан фойдаланишга қаратилган. Қуруқликда улар НАТО стандартларига мувофиқ операцияларни режалаштириш, куч ва воситаларни ўтказиш ва қирғоқ йўналиши бўйича ҳужумни ривожлантириш билан шуғулланади. Авиация ҳаводан разведка олиб боради, нишонларга зарба беради, шунингдек қўшинлар ва юкларни ташийди.Маневрлар икки босқичда ўтказилади. Биринчида 28 июндан бошланиб, қўмондонлик-алоқа постлари жойлаштирилади, ҳарбий кемаларнинг отрядлари тузилади ва авиация аэродромларга жойлаштирилади. Иккинчи босқичда иттифоқдош қўшинлар мавжуд бўлган барча ёнғин қуроллари билан шартли рабиқнинг сув ости ва денгиз ости кемаларига зарба беради, ердаги нишонларга ҳужум қилади, шунингдек, зенит ва сувости кемаларига қарши мудофаа ташкил қилади.Спецназга ишончБуларнинг ҳаммаси Москвани хавотирга солмасликни иложиси йўқ, ахир машқларнинг фаол босқичи бевосита Россия чегараларига яқинида бўлиб ўтади. Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенковнинг сўзларига кўра, мудофаа вазирлиги Sea Breeze ни диққат билан кузатиб боради ва юзага келаётган вазиятга етарлича жавоб беради."Машқлар Ғарб давлатларининг тинимсиз гўёки Россиянинг жануби-ғарбий чегараларида ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда, деган айбловлари фонида ўтказилади, - деди Конашенков. "Бундан ташқари, НАТО маневрлар баҳонасида Украина қўшинлари учун замонавий қурол-яроғ, ўқ-дори ва моддий бойликлар еказиб беришни режалаштирмоқда. Келгусида, аввалги йиллардаги каби, буларнинг барчаси Донецк ва Луганск вилоятларида Киев томонидан назорат қилинмайдиган туманлар яқинида жойлашган Украина Қуролли кучлари ва миллатчи тузилмаларга йўналтирилади".Генерал таъкидлашича, машқлар мавқеи ва номи жиҳатидан - денгиз кучлари бўлса-да, ҳарбий фаолиятнинг ҳақиқий чегаралари Қора денгизнинг Украина қисмидан анча узоққа чўзилган.Маълумки, улар вазифаларни биргаликда бажаришда турли давлатларнинг спецназ бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиш, парашют ва десантни вертолётлардан тушишини, шунингдек, махсус операция кучлари аскарларининг тушириш вазифаларини машқ қилади. Киев "босиб олинган" Қримда ҳарбий операцияларни ўтказишга тайёрлигини бир неча бор эълон қилганди. Шубҳасиз, Ғарб иттифоқчилари буни амалда синаб кўрмоқчи.Кучни намойиш қилишSea Breeze — НАТОнинг Қора денгиз минтақасида Россияга қарши сўнгги провокацион ҳуружи.Шундай қилиб, 28 май куни Португалия қирғоғида Steadfast Defender ҳарбий-денгиз машқлари бошланди, у тез орада Қора денгизга кўчиши керак. Бирлашган эскадранинг флагмани - Британиянинг Queen Elizabeth авиаташувчи кемаси, у учун бу узоқ масофали денгиз саёҳати биринчи бўлиб, маневрларда эса жами йигирмага яқин кема қатнашмоқда.Британиянинг Daily Mail газетаси ёзишича, ушбу машқлар июн ойининг ўрталарида Женевада режалаштирилган Россия-Америка саммити музокараларига бағишланган. Нашрнинг таъкидлашича, Владимир Путин ва Жо Байден учрашувидан олдин НАТО атайлаб денгиз кучини намойиш этмоқда ва шу билан Кремлга маълум сигналларни бермоқда.Шу ўринда Шимолий Атлантика алянси маневрларнинг Россия билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, фақат Ғарбнинг минтақадаги таъсирини кучайтиришга қаратилган дея яна бир бор ваъда бермоқда. Бироқ, британиялик журналистлар: бу кучни намойиши эканлигини таъкидламоқда. Брюссель Қора денгизга шунчаки кучли эскадра ва 9 минг ҳарбий хизматчини юборади. Сайёрадаги энг кучли ҳарбий блокнинг бундай ҳаракатлариги реакцияси бўлиши ажабланарли эмас. Июн ойида Белорусия ва Ғарбий ҳарбий округ полигонларида бўлиб ўтадиган "Запад-2021" Россия-Беларусь қўшма машқларига тайёргарликнинг фаол босқичи бошланди. Машқлар сентябрда ўтказилади. Икки мамлакат армиялари Иттифоқ давлати ҳудудига потенциал рақиб қўшинларининг ҳужумини биргаликда қайтаришни машқ қиладилар.
https://sputniknews.uz/20210603/nato-uchun-taqiq-zonasi-rossiya-iskanderlari-yangi-raketalarga-ega-boldi-19067469.html
https://sputniknews.uz/20210531/nato-afgonistondan-qoshin-olib-chiqilgandan-song-kelgusi-rejalari-haqida-malum-qildi-19011863.html
https://sputniknews.uz/20210525/nato-minglab-raketa-va-jangovar-sputniklar-tayyorladi--rossiya-nima-bilan-javob-beradi-18896829.html
https://sputniknews.uz/20210425/aqsh-va-nato-afgonistondan-qoshinlarni-olib-chiqishni-boshladi-18487780.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/186/73/1867318_124:0:875:563_1920x0_80_0_0_3c4033b169310fab5572f496aef584aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
колумнистлар, ақш, украина, нато, россия
колумнистлар, ақш, украина, нато, россия
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
19:15 09.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Минглаб аскарлар, юзлаб техника, ўнлаб самолёт ва кемалар - Украина НАТО билан кўп йиллар давомидаги энг йирик Sea Breeze 2021 қўшма машқларга тайёргарлик кўрмоқда.
Москванинг ишончи комил: қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини текширишдан ташқари, Пентагон бошқа яширин мақсадларни кўзламоқда.
Sea Breeze машқлари 1997 йилдан бери деярли ҳар йили Украина ҳудудида ўтказилиб келинмоқда. Бироқ бу қадар кўп иштирокчилар ҳали бўлмаган. Украина Қуролли Кучлари билан биргаликда 27 давлат, асосан НАТО аъзолари бўлган аскар ва зобитлар машқ ўтказади. Умуман олганда, Украина мудофаа вазирлиги расмий пресс-релизларига кўра, маневрга 4 мингга яқин ҳарбий хизматчи, 40та ҳарбий кема, катер ва ёрдамчи кемалар, 30 та самолёт ва вертолёт, шунингдек, 100 дан ортиқ ҳарбий техника жалб этилган.
Расмий мақсад - Украина армияси ва НАТО қўшинлари ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш. Сценарий бўйича коалиция гуруҳи "ноқонуний қуролли гуруҳлар" фаолияти туфайли келиб чиқадиган "инқирозли вазиятни барқарорлаштиришда" иштирок этади. "Ноқонуний бўлинмалар" - бу ДНР ва ЛНР Халқ милициясининг бўлинмалари эканлигини тушуниш учун сиёсатшунос бўлиш шарт эмас.
Машқнинг денгиз қисми - кўп миллатли кемалар эскадрасини шакллантириш ва мувофиқлаштириш, флот ва қуруқликдаги кучлар ва авиация ўртасидаги ўзаро ҳаракатини ташкил этиш, денгиз десантидан фойдаланишга қаратилган.
Қуруқликда улар НАТО стандартларига мувофиқ операцияларни режалаштириш, куч ва воситаларни ўтказиш ва қирғоқ йўналиши бўйича ҳужумни ривожлантириш билан шуғулланади. Авиация ҳаводан разведка олиб боради, нишонларга зарба беради, шунингдек қўшинлар ва юкларни ташийди.
Маневрлар икки босқичда ўтказилади. Биринчида 28 июндан бошланиб, қўмондонлик-алоқа постлари жойлаштирилади, ҳарбий кемаларнинг отрядлари тузилади ва авиация аэродромларга жойлаштирилади. Иккинчи босқичда иттифоқдош қўшинлар мавжуд бўлган барча ёнғин қуроллари билан шартли рабиқнинг сув ости ва денгиз ости кемаларига зарба беради, ердаги нишонларга ҳужум қилади, шунингдек, зенит ва сувости кемаларига қарши мудофаа ташкил қилади.
Буларнинг ҳаммаси Москвани хавотирга солмасликни иложиси йўқ, ахир машқларнинг фаол босқичи бевосита Россия чегараларига яқинида бўлиб ўтади. Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенковнинг сўзларига кўра, мудофаа вазирлиги Sea Breeze ни диққат билан кузатиб боради ва юзага келаётган вазиятга етарлича жавоб беради.
"Машқлар Ғарб давлатларининг тинимсиз гўёки Россиянинг жануби-ғарбий чегараларида ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда, деган айбловлари фонида ўтказилади, - деди Конашенков. "Бундан ташқари, НАТО маневрлар баҳонасида Украина қўшинлари учун замонавий қурол-яроғ, ўқ-дори ва моддий бойликлар еказиб беришни режалаштирмоқда. Келгусида, аввалги йиллардаги каби, буларнинг барчаси Донецк ва Луганск вилоятларида Киев томонидан назорат қилинмайдиган туманлар яқинида жойлашган Украина Қуролли кучлари ва миллатчи тузилмаларга йўналтирилади".
Генерал таъкидлашича, машқлар мавқеи ва номи жиҳатидан - денгиз кучлари бўлса-да, ҳарбий фаолиятнинг ҳақиқий чегаралари Қора денгизнинг Украина қисмидан анча узоққа чўзилган.
Маълумки, улар вазифаларни биргаликда бажаришда турли давлатларнинг спецназ бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиш, парашют ва десантни вертолётлардан тушишини, шунингдек, махсус операция кучлари аскарларининг тушириш вазифаларини машқ қилади. Киев "босиб олинган" Қримда ҳарбий операцияларни ўтказишга тайёрлигини бир неча бор эълон қилганди. Шубҳасиз, Ғарб иттифоқчилари буни амалда синаб кўрмоқчи.
Sea Breeze — НАТОнинг Қора денгиз минтақасида Россияга қарши сўнгги провокацион ҳуружи.
Шундай қилиб, 28 май куни Португалия қирғоғида Steadfast Defender ҳарбий-денгиз машқлари бошланди, у тез орада Қора денгизга кўчиши керак. Бирлашган эскадранинг флагмани - Британиянинг Queen Elizabeth авиаташувчи кемаси, у учун бу узоқ масофали денгиз саёҳати биринчи бўлиб, маневрларда эса жами йигирмага яқин кема қатнашмоқда.
Британиянинг Daily Mail газетаси ёзишича, ушбу машқлар июн ойининг ўрталарида Женевада режалаштирилган Россия-Америка саммити музокараларига бағишланган. Нашрнинг таъкидлашича, Владимир Путин ва Жо Байден учрашувидан олдин НАТО атайлаб денгиз кучини намойиш этмоқда ва шу билан Кремлга маълум сигналларни бермоқда.
Шу ўринда Шимолий Атлантика алянси маневрларнинг Россия билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, фақат Ғарбнинг минтақадаги таъсирини кучайтиришга қаратилган дея яна бир бор ваъда бермоқда. Бироқ, британиялик журналистлар: бу кучни намойиши эканлигини таъкидламоқда. Брюссель Қора денгизга шунчаки кучли эскадра ва 9 минг ҳарбий хизматчини юборади. Сайёрадаги энг кучли ҳарбий блокнинг бундай ҳаракатлариги реакцияси бўлиши ажабланарли эмас.
Июн ойида Белорусия ва Ғарбий ҳарбий округ полигонларида бўлиб ўтадиган "Запад-2021" Россия-Беларусь қўшма машқларига тайёргарликнинг фаол босқичи бошланди. Машқлар сентябрда ўтказилади. Икки мамлакат армиялари Иттифоқ давлати ҳудудига потенциал рақиб қўшинларининг ҳужумини биргаликда қайтаришни машқ қиладилар.