https://sputniknews.uz/20210425/aqsh-va-nato-afgonistondan-qoshinlarni-olib-chiqishni-boshladi-18487780.html
АҚШ ва НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни бошлади
АҚШ ва НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни бошлади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ яқин икки ҳафта ичида афғон томонига Қандаҳор вилоятидаги уч база ва ҳарбий аэропортни беришни режалаштирмоқда. 25.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-25T18:32+0500
2021-04-25T18:32+0500
2021-04-25T18:32+0500
дунёда
ақш
афғонистон
толибон
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18186997_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_690838d18f14c27a99f68ed81267ff60.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. АҚШ ва НАТО Афғонистондаги базалардан ҳарбийларни олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони Скотт Миллер маълум қилди.“Базаларимизнинг бир қисми эвакуация жараёнини бошлади”, - деди Миллер. Унинг сўзларидан “Hama Press” нашри иқтибос келтирган.У америка кучлари ўзининг барча ҳарбий базаларини афғон армиясига беришини қўшимча қилган. Шу билан бирга америка генерали толиблар (“Толибон”* тарафдорлари) АҚШ ҳарбийларига ёки бошқа ҳар қандай тузилмага ҳужум қилса, жавоб қатъий бўлишидан огоҳлантирган.Нашрнинг ёзишича, АҚШ яқин икки ҳафта ичида афғон томонига Қандаҳор вилоятидаги уч база ва ҳарбий аэропортни бериш ниятида.АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан қачон бутунлай чиқиб кетади14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден америка қўшинларини Афғонистондан май ойида олиб чиқишни бошлашни ва уни 2021 йил 11 сентябрига келиб якунлашни режалаштираётганини эълон қилди.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210415/tolibon-1-mayga-qadar-afgonistondan-18353010.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18186997_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_761d3229fa2f19a49ede3c1522ecb0ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, афғонистон, толибон, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, нато
дунёда, ақш, афғонистон, толибон, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, нато
АҚШ ва НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни бошлади
АҚШ яқин икки ҳафта ичида афғон томонига Қандаҳор вилоятидаги уч база ва ҳарбий аэропортни беришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. АҚШ ва НАТО Афғонистондаги базалардан ҳарбийларни олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони Скотт Миллер маълум қилди.
“Базаларимизнинг бир қисми эвакуация жараёнини бошлади”, - деди Миллер. Унинг сўзларидан “
Hama Press” нашри иқтибос келтирган.
У америка кучлари ўзининг барча ҳарбий базаларини афғон армиясига беришини қўшимча қилган. Шу билан бирга америка генерали толиблар (“Толибон”* тарафдорлари) АҚШ ҳарбийларига ёки бошқа ҳар қандай тузилмага ҳужум қилса, жавоб қатъий бўлишидан огоҳлантирган.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ яқин икки ҳафта ичида афғон томонига Қандаҳор вилоятидаги уч база ва ҳарбий аэропортни бериш ниятида.
14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден америка қўшинларини Афғонистондан май ойида олиб чиқишни бошлашни ва уни
2021 йил 11 сентябрига келиб якунлашни режалаштираётганини эълон қилди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти