https://sputniknews.uz/20210424/rossiya-qora-dengizning-qator-hududlarini-chet-el-kemalari-uchun-yopmoqda-18475737.html
Россия Қора денгизнинг қатор ҳудудларини чет эл кемалари учун ёпмоқда
Россия Қора денгизнинг қатор ҳудудларини чет эл кемалари учун ёпмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, ушбу чекловлар 24 апрел 21.00дан бошлаб 31 октябр 21.00га қадар давом этади. 24.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-24T09:40+0500
2021-04-24T09:40+0500
2021-04-24T09:40+0500
сиёсат
украина
қурол-яроғ
қора денгиз
қрим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги навигация ва океанография бюллетенларига кўра, Россия шанба оқшомидан бошлаб чет эл ҳарбий кемалари ва бошқа давлат кемалари учун Қора денгизнинг учта ҳудудида тинч мақсадларда ўтиш ҳуқуқини вақтинча тўхтатмоқда.Қайд этилишича, ушбу чекловлар 24 апрель 21.00дан бошлаб, 31 октябрь 21.00га қадар давом этади.Ёпилиши режалаштирилаётган зоналар Керч бўғози бўйлаб кемалар ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайди, уларнинг барчаси Россия ҳудудий сувлари ичида жойлашган.Украина Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарор туфайли Москвага протест билдирди. Ёпилиши режалаштирилаётган туманларнинг барчаси Россия Федерацияси ҳудудий денгизи ташқи чегарасига қадар бўлса-да, Киев қарор ҳарбий ўқув-машғулотларни ўтказиш баҳонасида қабул қилинганлигини иддао қилиб ўтган.Ғарб муносабатиАҚШ Давлат департаменти Қора денгизнинг қатор ҳудудларида чет эл кемаларига киришни таъқиқлаш қарорини Россия томонидан содир этилаётган “атайдан уюштирилмаган эскалация”, - дея баҳолади.Ташқи сиёсий идора вакили Нед Прайс ёзма аризасида таъқиқ муносабати билан “чуқур ташвиш” билдирган, шунингдек, Москвани “Азовдаги Украина портлари ишида тўсқинлик яратганликда” айблади.Ўз навбатида, ЕИ Россия томонидан Қора денгизнинг алоҳида ҳудудлари ёпилишини “ҳолатни янада кўпроқ нотинчлантирмоқда”, деб ҳисоблайди.Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий хизмати вакили Питер Стано ушбу қарорни бекор қилишга чақирди.Россия жавобиРоссия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ғарб сиёсатчилари реакциясига изоҳ берар экан, Россия халқаро келишувларга мувофиқ иш тутаётганлигини қайд этди.Россиялик дипломат гап кемаларнинг Керч бўғози орқали ўтиши ҳақида бораётганини тушунтирди."Мен сизнинг эътиборингизни шунга қаратмоқчиманки, савдо кемаларига Азов денгизидаги Украина портларидан фойдаланиш учун ҳеч қандай чекловлар киритилмаган", - деди Рябков.У шунингдек, машғулотлар бўлиб ўтаётган у ёки бу зоналар учун киритилган чекловларни умумтан олинган халқаро амалиёт, - деб атади.Рябковнинг сўзларига кўра, ушбу нуқтаи назардан Россия кўпқиррали келишувлар асосида ҳаракат қилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210420/rossiya-turli-flotlar-kemalarini-qora-dengizda-jamlamoqda--nega-18409193.html
https://sputniknews.uz/20210423/nima-uchun-aqsh-barcha-urushlarda-maglub-bolmoqda-18472019.html
https://sputniknews.uz/20210421/ukraina-prezidenti-putinga-donbassda-uchrashish-taklifi-bilan-chiqdi-18428183.html
украина
қрим
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, украина, қурол-яроғ, қора денгиз, қрим
сиёсат, украина, қурол-яроғ, қора денгиз, қрим
Россия Қора денгизнинг қатор ҳудудларини чет эл кемалари учун ёпмоқда
Қайд этилишича, ушбу чекловлар 24 апрел 21.00дан бошлаб 31 октябр 21.00га қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги навигация ва океанография бюллетенларига кўра, Россия шанба оқшомидан бошлаб чет эл ҳарбий кемалари ва бошқа давлат кемалари учун Қора денгизнинг учта ҳудудида тинч мақсадларда ўтиш ҳуқуқини вақтинча тўхтатмоқда.
Қайд этилишича, ушбу чекловлар 24 апрель 21.00дан бошлаб, 31 октябрь 21.00га қадар давом этади.
Ёпилиши режалаштирилаётган зоналар Керч бўғози бўйлаб кемалар ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайди, уларнинг барчаси Россия ҳудудий сувлари ичида жойлашган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарор туфайли Москвага протест билдирди. Ёпилиши режалаштирилаётган туманларнинг барчаси Россия Федерацияси ҳудудий денгизи ташқи чегарасига қадар бўлса-да, Киев қарор ҳарбий ўқув-машғулотларни ўтказиш баҳонасида қабул қилинганлигини иддао қилиб ўтган.
АҚШ Давлат департаменти Қора денгизнинг қатор ҳудудларида чет эл кемаларига киришни таъқиқлаш қарорини Россия томонидан содир этилаётган “атайдан уюштирилмаган эскалация”, - дея баҳолади.
Ташқи сиёсий идора вакили Нед Прайс ёзма аризасида таъқиқ муносабати билан “чуқур ташвиш” билдирган, шунингдек, Москвани “Азовдаги Украина портлари ишида тўсқинлик яратганликда” айблади.
Ўз навбатида, ЕИ Россия томонидан Қора денгизнинг алоҳида ҳудудлари ёпилишини “ҳолатни янада кўпроқ нотинчлантирмоқда”, деб ҳисоблайди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий хизмати вакили Питер Стано ушбу қарорни бекор қилишга чақирди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ғарб сиёсатчилари реакциясига изоҳ берар экан, Россия халқаро келишувларга мувофиқ иш тутаётганлигини қайд этди.
Россиялик дипломат гап кемаларнинг Керч бўғози орқали ўтиши ҳақида бораётганини тушунтирди.
"Мен сизнинг эътиборингизни шунга қаратмоқчиманки, савдо кемаларига Азов денгизидаги Украина портларидан фойдаланиш учун ҳеч қандай чекловлар киритилмаган", - деди Рябков.
У шунингдек, машғулотлар бўлиб ўтаётган у ёки бу зоналар учун киритилган чекловларни умумтан олинган халқаро амалиёт, - деб атади.
Рябковнинг сўзларига кўра, ушбу нуқтаи назардан Россия кўпқиррали келишувлар асосида ҳаракат қилмоқда.