Якшанба, АҚШ Мустақиллиги кунига келиб у ерда бир мингдан сал кўпроқ америка ҳарбий хизматчилари қолади. Ҳарбийлар Қобул аэропорти ва элчихона хавфсизлигини таъминлашади.
Аммо толиблар билан келишувга биноан америкаликлар ўзларининг жамики ҳарбийларини чиқариб кетиши шарт – қоидабузарлик шартнома бузилишига олиб келади. Шундай қилиб, америкаликлар қолган Ғарб ҳарбийлари сингари 11 сентябрга қадар кетишга мажбур бўлади.
Фақатгина турклар қолиши (аниқроғи, қайтиб келишлари) мумкин: АҚШ улардан (толибларда Ғарб "салибчилари" сингари нафрат қўзғамайдиган мусулмонлар сифатида) Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни, яъни фуқаролар уруши билан қамраб олинган мамлакатда вазият шуни тақазо этган тақдирда Қобул ҳукуматига шошилинч ёрдам кўрсатиш учун аэропортни назоратда ушлашни сўрашмоқда.
Ахир ҳозирданоқ унинг яқин келажаги улкан савол остида қолмоқда - ҳатто Америка махсус хизматлари ҳам у шу йил охиригача қолишига ишонишмаяпти.
Вашингтон ҳозирданоқ Ўрта Осиё мамлакатларининг қатор ҳукуматлари билан музокаралар олиб бормоқда, лекин америка қўшинларини жойлаштириш ҳақида эмас (бу учун имконият йўқ – Штатларга ҳатто унинг собиқ иттифоқчиси Покистон ҳам рад жавобини берди), балки америкаликларга ёрдам берган бир неча минг афғон фуқароларига вақтинчалик бошпана тақдим этиш ҳақида. Яъни, АҚШ Тожикистонда, Қозоғистонда ва Ўзбекистонда тўққиз мингга яқин коллаборационистларни қабул қилиб олишларини хоҳламоқда. Уларни америкаликлар ўзлари ҳам Янги дунёга олиб боришга шошилмаяпти.
Кейин уларга Америка визалари ёки яшаш учун рухсатномалар берилиши мумкин - ёки берилмаслиги ҳам. Марказий Осиё давлатлари, Америка оккупациясининг ушбу шерикларини қабул қилишлари эҳтимолга яқин - худди ҳозирда толиблар томонидан эгаллаб олинган чегара зоналаридан Тожикистон ва Ўзбекистонга қочиб кетаётган афғон чегарачиларини қабул қилишаётгани сингари. Аммо бутун бошли Марказий Осиё, қолаверса Россия учун ҳам муҳим масала шундаки - Афғонистонда бундан буёғига нималар рўй беради ва вазиятга қандай таъсир кўрсатиш мумкин?
Афғонистоннинг келажаги мавҳум - ва бу шунчаки айтилаётган гап эмас. 20 йиллик Америка оккупацияси ва қирқ йилдан ортиқ давом этган фуқаролик урушидан сўнг фақат битта нарса аниқ: Қобулда ҳокимият тез орада ўзгаради. Афғонистонликлар ўз давлатларини ўзлари бошқаришлари керак - аммо унда шунчалар кўп зиддиятлар ва муаммолар тўпланиб қолганки, бирдам ва тинч Афғонистон учун янги формула рецепти ҳеч кимда мавжуд эмас.
Ушбу тоғли мамлакатнинг мураккаб миллий ва қабилавий тузилиши, шунингдек, чет эл оккупацияси оқибатлари – афғонлараро мулоқот учун яхши шароит бўлолмайди. Идеалда Афғонистон федератив ва нейтрал, коалиция ҳукумати томонидан бошқариладиган бўлмоғи лозим – аммо бунинг афғонлар сингари, ташқи кучлардан ҳам улкан ҳаракатлар ва сабр талаб этилади. Ҳа, ташқи кучлардан ҳам, сабаби, ўз-ўзидан афғонлар ўзаро келишиб олишолмайди – эрк нелигини унутиб қўйишгани ёки бир-биридан нафратлангани учун эмас, балки Афғонистон аксарият қўшни давлатлар учун, улар бу мамлакат келажагини белгилашда иштирок этишдан воз кеча олмайдиган даражада, ўта муҳимлиги туфайли.
Бу мамлакатлар орасида кучли минтақавий ва жаҳон ўйинчилари ҳам бор— Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Эрон. Ва, албатта, Россия — бу давлат учун Афғонистон келажаги принципиал муҳим аҳамиятга эга.
Россия Афғонистонда катта таъсирга эга, қолаверса, у Марказий Осиё хавфсизлиги учун ҳам масъул. Аммо келажакка таъсир кўрсатиш учун айни пайтда нималар рўй бераётганини тўғри тушуниш керак - ва ҳатто бу ҳам ҳозирда қийин масала.
Америкаликлар Марказий Осиёни портлатиш ва Россияга жанубдан ўт қўйиш учун Афғонистонни тарк этишмоқда - мамлакатимизда бундай фикрлар унчалик ҳам кам эмас. Хўп, яхши, улар шу сабабдан кетмаяпти, аммо бунинг оқибатлари Марказий Осиё учун барибир ҳалокатли бўлади, дейди бошқалар. Ўзбекистон ва Тожикистон афғон ўзбеклари ва тожиклари сайи-ҳаракатлари билан ёна бошлайди! Оловни афғон-тожик ва афғон-ўзбек чегарасидаёқ тўхтатиш керак! Йўқ, улгурмаймиз, ҳаммасини бой бердик - биз аллақачон Қозоғистон билан чегарани мустаҳкамлашимиз керак!
Америкаликлар Марказий Осиёни портлатиш ва Россияга жанубдан ўт қўйиш учун Афғонистонни тарк этишмоқда - мамлакатимизда бундай фикрлар унчалик ҳам кам эмас. Хўп, яхши, улар шу сабабдан кетмаяпти, аммо бунинг оқибатлари Марказий Осиё учун барибир ҳалокатли бўлади, дейди бошқалар. Ўзбекистон ва Тожикистон афғон ўзбеклари ва тожиклари сайи-ҳаракатлари билан ёна бошлайди! Оловни афғон-тожик ва афғон-ўзбек чегарасидаёқ тўхтатиш керак! Йўқ, улгурмаймиз, ҳаммасини бой бердик - биз аллақачон Қозоғистон билан чегарани мустаҳкамлашимиз керак!
Ваҳимали "башоратлар" енгилтакликдан яхшироқ эмас. Америкаликлар томонидан ағдарилган, аммо мағлубиятга учрамаган (чунки умуман олганда бунинг иложи йўқ эди) толиблар ҳақиқатан ҳам тез орада Қобулда ҳокимиятга айланади – бу коалиция ҳукумати таркибида тинч йўл билан, ёки (агар ҳозирги Қобул ҳукумати ҳокимият билан бўлишишни истамаган тавдирда) ҳарбий ғалабадан кейин толиблар ягона ҳокимият ўрнатишлари орқали рўй бериши мумкин.
Шу билан бирга, улар бирданига бутун Афғонистонни назорат қила олмайдилар - улар маҳаллий ҳокимият идоралари, вилоят ва қабилалар (айниқса, тожиклар, ўзбеклар ва ҳазоралар, яъни миллий озчиликлар яшайдиган зоналарда) билан музокаралар олиб борадилар. Толибларга (миллати бўйича пуштунларга) шимолга ҳеч қандай экспансия ҳам керак эмас, улар ўз мамлакатида рўй бераётган воқеалар билан шуғулланишни истайди ва бу ҳақда кўплаб маротаба оммага маълум қилганлар. "ИШИД"* ёки "Ал-Қоида"га қасамёд қилган алоҳида эркин маҳаллий отрядлар амалдаги ҳукумат сингари толиблар учун ҳам (алқисса, ҳокимиятга айлангач) таҳдид сифатида қабул қилинади ва йўқ қилинишни бошлайди.
Агар улар шимолга, Ўрта Осиё республикаларига ўтишга ҳаракат қилсалар, тожик ва ўзбек (туркман чегараси ҳам бор) ҳарбийлари зарбасига учрайди. Табиийки, Россия ёрдами билан – РФ минтақадаги ўз ҳарбий базаларини кучайтириш билан бир қаторда ўрта осиёлик иттифоқчиларига қурол етказиб беришни ҳам кучайтиради.
Россияни Афғонистонга алдаб тортиб кириш бўйича американинг "айёрона режаси" мана шунда ахир! Аввалига бизни Афғонистон чегараларидаги жангларга аралаштиришади, кейин биз ўзимиз шуни сезмаган тарзда қўшинларимизнингш янги "чекланган контингентини" Афғонистоннинг ўзида аниқлаймиз. Бундай огоҳлантиришлар ҳам янграмоқда - аммо бундай сценарийнинг минимал эҳтимоллигини тахмин қилиш учун Россия ташқи сиёсатини умуман тушунмаслик керак.
Россияни Афғонистонга алдаб тортиб кириш бўйича американинг "айёрона режаси" мана шунда ахир! Аввалига бизни Афғонистон чегараларидаги жангларга аралаштиришади, кейин биз ўзимиз шуни сезмаган тарзда қўшинларимизнингш янги "чекланган контингентини" Афғонистоннинг ўзида аниқлаймиз. Бундай огоҳлантиришлар ҳам янграмоқда - аммо бундай сценарийнинг минимал эҳтимоллигини тахмин қилиш учун Россия ташқи сиёсатини умуман тушунмаслик керак.
Қолаверса, америкаликларнинг шундай ҳисоб-китоблари мавжудлигига ишониш керак- англосакслар, шубҳасиз, Россия учун "катта ўрта Осиё тузоғини" бажонидил қўйган бўлардилар. Аммо бунинг учун уларда ҳозир шунчаки имконият йўқ.
Умуман олганда, худди ўша америкаликларни даҳо манипуляторлар ва найрангчилар деб билмаслик керак. Ахир, уларнинг Афғонистондан чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам умуман бошқа нарсадан дарак бермоқда: уларнинг минтақадаги таъсири ўсиш нари турсин, унга кескин путур етди.
Умуман олганда, худди ўша америкаликларни даҳо манипуляторлар ва найрангчилар деб билмаслик керак. Ахир, уларнинг Афғонистондан чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам умуман бошқа нарсадан дарак бермоқда: уларнинг минтақадаги таъсири ўсиш нари турсин, унга кескин путур етди.
Йўқ, гап улар Қирғизистонда ёки Ўзбекистонда ўрнашиб ололмаслиги ҳақида эмас - бу мамлакатлар, америкаликларга уларнинг афғон кампанияси учун базалар тақдим этганларида ҳам, Россиянинг ҳарбий ва геосиёсий орбитасида қолишда давом этишганди. Афғон уруши йилларида америкаликлар яқинда Россия-Хитой ШҲТсига аъзо бўлган Покистон (ядровий держава ва дунёдаги энг йирик мусулмон мамлакатларидан бири)ни йўқотишди.
Бу, ҳам АҚШнинг Марказий Осиёдаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича айёр режасининг бир қисми бўлганми? Ҳеч нарсага эришмасдан, қўшни мамлакатда энг яқин иттифоқчисини йўқотиб, кетишми?
Албатта, Марказий Осиё ностабилликдан холи эмас – собиқ иттифоқ республикаларида кўплаб ички муаммолар, чегара муаммолари ва можаролар мавжуд. Аммо афғон муаммоларининг ушбу давлатлар хавфсизлигига таъсирига юқори баҳолаш керак эмас – чунки уларнинг барчаси (ҳатто КХШТ аъзолари бўлмаганлари ҳам) Россиянинг ҳарбий-сиёсий соябони остидадир.
Афғонистоннинг янги кампаниясида қатнашмаётган нарса, аммо, шубҳасиз, афғонистон оловининг учқунлари чегаралар бўйлаб қаттиқ учиб кета бошлаган тақдирда, иттифоқчиларини ҳимоя қилишга қодир.
Аммо бунинг ҳаммаси олдиндан белгилаб қўйилишдан йироқ қолаверса, афғонларнинг ўзларида ҳам Америкадан кейинги реабилитация даврини нисбатан кам қон тўкилиши билан ўтиш имконияти мавжуд. Россия уларга ёрдам бера олади эмас, балки ёрдам беришга мажбур - бу бизнинг умумий хавфсизлигимиз учун керак.
Айнан шу сабабли жума куни Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев афғонистонлик ҳамкасби Ҳамдулла Моҳибни Москвада қабул қилди, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса " толиблар билан ҳақиқий тинчлик музокараларини тайёрлаш жараёнини янада чўзишга ҳаракат қилаётган Афғонистон ҳукмрон тузилмалари айрим мансабдорларининг масъулиятсиз хатти-ҳаракатларини" кескин танқид қилди ва улар "бу ҳаракатлар ўз ватани учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги борасида ўйлаб кўришлари керак", дея таъкидлади.
Гарчи, афғон раҳбариятининг бир қисми вақтни онгли равишда чўзаётган бўлиши ҳам мумкин - америкаликлар ортидан Афғонистондан қочиб қолиш умидида.
* — Россияда ва қатор бошқа мамлакатларда тақиқланган террористик ташкилотлар.