Афғон қозони қайнамоқда – Марказий Осиё ёмон вазиятга ҳозирланмоқда

© REUTERS / Jim HollanderТалибан
Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Oбуна бўлиш
Чет эл қўшинларининг Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилишидан икки ҳафта олдин ҳукумат армияси ва хавфсизлик кучлари мағлуб бўлмоқда, барча фронларда ортга чекинмоқда. Афғонистонга яқин Марказий Осиё давлатлари қўшинларини тўлиқ шайликка келтирди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Толиблар Афғонистоннинг тўртдан уч қисмини назорат қилмоқда, ва ундан кейин улар стратегик вазифани ҳал қилишни – “Ислом эмирати”*ни қуришни бошлайдиган тўлиқ ғалабасининг яқинлигини ҳис қилмоқда. Эҳтимол, “шогирдлар” битта мамлакатда ҳокимиятдан кўра кўпроқ нарсани истаб қолар.
Таджикские пограничники на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Эллик нафардан ортиқ афғон ҳарбийси Ўзбекистон ҳудудига ўтди – ТИВ баёноти
Афғонистон шимоли Шўртепа тумани ҳудудидаги чегара олдидаги тўқнашувлардан кейин 23 июн куни 50 нафардан зиёд афғон чегарачилари ва қўлида қурол бўлган аскарлар Ўзбекистон ҳудудига “чекинди”. Улар у ерда ушланиб, қайтариб юборилди. Ўзбекистон ТИВ маълум қилди: “Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади”.
Ўзбекистон Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларни асраш, бетарафликни сақлашга интилмоқда. Тошкент чегарадош мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий вазият ривожланишини диққат билан кузатмоқда. Афғонистон Ислом Республикасининг шимолий вилоятларидаги жанговар хатти-ҳаракатларнинг эҳтимолий кескинлашиши ўзбек чегарачиларининг кучлари ва ТИВ баёнотлари билан тўхтатиб бўлмайдиган афғон қочоқларининг катта оқимига олиб келади. Яхши қўшничилик таҳдид остида.
22 июнь куни толиблар жанг билан Тожикистон билан чегарадаги асосий участка – у орқали Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатларининг асосий товар айирбошлаши амалга оширилаётган “Шерхон-Бандар” божхона ва савдо жойини эгаллади.
Чегарачилар ва ҳукумат қўшинлари тумтарақай қилиб юборилди, 130 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар тожик ҳудудига қочди ва уларга у ерда инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига кўра қолишга рухсат беришди.
Афганский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Афғонистонда толиблар Тожикистон билан чегарадаги назорат пунктини эгаллаб олди
Тожикистон билан чегарадош Қундуз ва Тахар вилоятларида саккизда туман ва иккита чегара назорат пункти толиблар назорати остига ўтиб кетди. Жангарилар Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги Хаш туманини ҳам қўлга киритишди. Жанг қилаётган Афғонистон билан умумий узунлиги 1 300 км бўлган чегара Тожикистонни Марказий Осиё мамлакатларидан энг заифини қилади.

“Ислом эмирати”* кўринмоқда

Толиблар ҳозирча чегарадан ўтмаяпти, аммо ҳукуматлар баҳосига кўра, Афғонистоннинг Тахор ва Бадахшон вилоятларида радикар гуруҳлар қаторида Марказий Осиё фуқаролари жанг қилмоқда. Ўзбекистон 2017 – 2020 йилларда Афғонистондан 86 нафар фуқароларини қайтарди (жангларда қатнашишган ва Афғонистон махсус кучлари томонидан қўлга олинган), яна қанчаси толиблар қолгани – ноаён. Шунга ўхшаш фактлар террорчилик ҳаракатининг Марказий Осиё мамлакатларидаги таъсиридан далолат беради.
Май-июнь ойларидаги зиддатли ҳужум чоғида толиблар Афғонистоннинг 50 та туманини эгаллади (илгари эгалланганларидан ташқари). Ўтган суткада жангарилар Ислом республикасининг турли қисмларида саккизта туман марказларини ўз назоратига олди, 20 июнь куни 11 та уездни босиб олишди, ва Кобулни мамлакатнинг шимолий вилоятлари билан боғловчи (Бағлан вилоятидаги) трассани тўсиб қўйишди. Шимолда асосий шаҳарлар – Мазори Шариф, Пули-Хумри, Қундуз – қамалда. Аксарият афғон вилоятларининг маъмурий марказлари ҳокимият толиблага тегишли туманлар билан “қуршалган”. Кобулнинг таслим бўлиш эҳтимоли юқори. Тахор, Бағлан, Жузжон, Сари-Пул, Фарёб, Қундуз, Балх, Парван, Қандаҳор, Бадғис вилоятларида шаклланаётган халқ кўнгиллилари отрядлари мунтазам армия ва моҳир полициянинг ўрнини босолмайди.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Толиблар тожик-афғон чегарасини назорат қилмоқда: энди нима бўлади?
Ҳукумат қўшинлари тез-тез жангсиз таслим бўлмоқда (маҳаллий сиёсатчилар ва қабила оқсоқоллари қўшинлар билан таслим бўлиш тўғрисида битим тузяпти). Сари-Пул вилоятида июнь ўртасида толиблар “битимга биноан” афғон армиясидаги 20 та “Хамви” йўлтанламас, 50 та армия юк машиналари, 30 та пикап, 300 га M-16 яқин сойли милтиқ ва бир неча тонна ўқ-дориларни эгаллаб олди.
Америка разведкаси шундай хулосага келдики, амалдаги афғон ҳукумати чел эл қўшинларининг олиб чиқилишидан кейин олти ой ўтиб қулаши мумкин, яъни 2022 йил бошига келиб. Бу оптимистик вариант. Бунданда ёмонроқ тахмин бор. Унда ҳукумат қўшинлари атиги уч ой дош бериши айтилган.
Воқеалар энг ёмон салбий сценарий бўйича ривожланмоқда. Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар жадаллиги ўсмоқда. Ҳукуматнинг толиблар томонидан эгаллаб олиниши мамлакатда зўравонликнинг авж олишига олиб келиши муқаррар. Қолаверса, ўттиздан зиёд рақобатлашаётган террорчилик гуруҳларининг, жумладан, давлат чегараси мавжудлигини умуман тан олмайдиган ИД* ва Ал-Қоида* (Россияда тақиқланган) сезиларли фаоллашишига олиб келади. Шунинг учун жанговар ҳаракатларнинг Марказий Осиёга проекциясини вақт кўрсатади, холос.

Президентлар ва қўшинлар ҳаракатда

Чегарадош мамлакатлар халқаро терроризмнинг ёйилишга тиш-тирноқлари билан қарши туришга шайланишмоқда. Ўзбекистон ҳукумати “биродар афғон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга” тайёрлигини билдирди, аммо юзага келган вазиятда мудофаага шай туриш ва қўшинларнинг жанг тайёр туриши мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистонда 24 июнь куни Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бошланди. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.
Внезапная проверка боеготовности вооруженных сил Узбекистана на полигоне Фориш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Мудофаа вазирлиги қўшинлар шайлигини қўққисдан текширишни бошлади
Шунингдек, "Ангрен" ва "Термиз" умумқўшин дала майдонлари ҳудудида куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилади. Шартли душманнинг эҳтимолий жойлашган ҳудудларга артиллерия бўлинмаларининг куч ва воситалари ҳамда миномётчилар батареяси томонидан зарбалар берилади.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бирлашган штаб хабарига кўра, 25 июнь куни Ташкилотга аъзо давлатларнинг мудофаа идоралари ва фавқулодда вазиятлар вазирликларининг навбатчи сменаларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтган. Ташкилотнинг Марказий Осиё минқасида жойлашган аъзо давлатларидан бирининг давлат чегарасида рўй берган ҳодисани бартараф этиш машғулотлари ўтказилган. Машғулотлар ғоясига кўра, фавқулодда вазият террорчиларнинг ҳаракатлари оқибатида юзага келган.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Шойгу Афғонистондаги вазиятга баҳо берди
Каршитау тоғ этаги тизмаларида 24 июнь куни Россиянинг Тожикистондаги 201-сонли ҳарбий базасининг разведка бўлинмаларининг ўқувлари бўлиб ўтган. Унга 300 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ва 50 дона жанговар техника жалб қилинган.
Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари Эмомали Раҳман ва Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Афғонистондаги вазият ҳақида гаплашди. Бундан ташқари, Раҳмон минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан муҳокама қилди. Қозоғистон Тожикистон ва Қирғизистонга беғараз ҳарбий-техника ёрдамини бермоқчи.
22 июнь куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Душанбеда ўзининг тожикистонлик, қозоғистонлик ва қирғизистонлик ҳамкасблари билан афғон муаммосига бағишланган музокаралар ўтказди. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон аъзо) доирасида ўзаро ҳамкорлик давом этмоқда. Кремль НАТО қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши ва террорчилик гуруҳларнинг фаоллаши ортидан Афғонистондаги вазият алоҳида эътиборни талаб қилади деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу марказий осиёлик ҳамкасблари билан музокаралар ўткаганди. Россия ва Ўзбекистон мудофаа идоралари 2025 йилгача ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастурини тайёрлаган эди. Душанбеда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин ва Тожикистон Республикаси мудофаа вазири Шерали Мирзо икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик ва 2021 йилдаги ҳарбий тайёргарлик қўшма тадбирлари режаларини муҳокама қилди.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Россия, ОДБК давлатлари ва Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади
Қайд этиш жоизки, Россия томони 2014 йилдан буён етти минг нафардан зиёд тожик ҳарбий мутахассисларини тайёрлашга кўмаклашди, жорий йилда улар сафини яна 140 танкчи ва 70 миномёт нишонга олувчилари билан тўлдиради. Бу Тожикистон Қуролли кучларининг кейинги жанговар шайлигининг ошишига хизмат қилади.
Чет эл қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин АҚШ ўз элчихонасини қўриқлаш учун Афғонистонда 650 ҳарбийларини қолдиришни режалаштирмоқда. Кўриниб турибдики, Афғонистон давлатининг америкача андозалар асосида тузилган хавфсизлиги Вашингтонни қизиқтирмай қўйган. АҚШнинг глобал тузатишларининг салбий оқибатларини афғонларнинг ўзи ва минтақа қўшниларининг бартараф этишига тўғри келади.
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
АҚШ ҳарбийларнинг бир қисмини Афғонистонда қолдиради
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0