https://sputniknews.uz/20210624/toliblar-tojik-afgon-chegarasini-nazorat-qilmoqda-endi-nima-boladi-19398725.html
Толиблар тожик-афғон чегарасини назорат қилмоқда: энди нима бўлади?
Толиблар тожик-афғон чегарасини назорат қилмоқда: энди нима бўлади?
Sputnik Ўзбекистон
Толибон* Афғонистон ичида йирик шаҳарларни қамал қилмоқда, 30дан ортиқ қуманларни ва афғон-тожик чегарасининг энг муҳим ўтиш қисмини эгаллаб олди. Ушбу вазият... 24.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-24T16:17+0500
2021-06-24T16:17+0500
2021-07-06T12:38+0500
ақш
афғонистон
толибон
нато
афғонистонда вазият кескинлашуви
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/15/14594700_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_acebef793c90505e3460401f0bded95d.jpg
Афғонистондан чет эл қўшинларини тўлиқ олиб чиқишга 2 ҳафта қолганда Толибон* тожик-афғон чегарасининг муҳим савдо-божхона ўтиш қисми - "Шерхан-Бандар"ни эгаллаб олди. Марказий Осиё ҳудудига террорчилик хавфи таъсир қилиш хавфи сезиларли ошди. Толибон* ҳаракати жангарилари 22 июн куни Афғонистон ва Тожикистон чегарасининг асосий ўтиш қисми - "Шерхан-Бандар" назорат пунктини ва унинг ёнидаги аҳоли пунктини эгаллаб олди. Афғон ҳарбийларининг бир қисми чегара орқали Тожикистон ҳудудга ўтиб яширинишди. Назорат пункти орқали ўтиш чекланган. Асосий жанговар ҳаркатлар Толибон* қамал қилган Қундуз шаҳри атрофида бўлиб ўтмоқда. Бир вақтнинг ўзида жангарилар Боғлон, Ҳирот, Қундуз ва Фарьёб вилоятларидан 30дан ортиқ туманларни эгаллаб олишди ва бугунги кунда Ислом республикасининг тўртдагн уч қисмини назорат қилмоқда. Толибон тўлиқ ғалабанинг яқинлигини ҳис қилмоқда. Қобул ҳукумати таслим бўлиш эҳтимоли жуда юқори. Ҳукумати қўшинлари ва полиция ўз вазифаларини уддалай олишмаяпти. Президент Ашраф Ғани ўтган ҳафтада мудофаа, ички ишлар вазирларини қуролли кучлар бош штаби бошлиғини алмаштиришига тўғри келди. Бу иложсизликдан қилинган ишга ўхшайди. Афғон депутатлари айтишига қараганда ҳукумат малакатдаги вазият устидан назоратни йўқотган ва Афғонистонда Толибонга қарши кураш учун жамоат фронти ташкил қилиш таклиф қилинди. Вазият тобора ҳалокатли тус олиб борар экан, Тохар, Боғлон, Жаузжан, Сари-Пуль, Фарёб, Қундуз, Балх, Парвон, Қандагар ва Багдис вилоятларида кўнгиллиар отрядларидан “халқ лашкарлари” ташкил қилинмоқда. НАТО томонидан ўқитилган ва қуролланган ҳукумат армияси енга олмаган жангариларга қарши яхши қуролланмаган кўнгиллилар нима қила олиши мумкин? Толиблар томонидан эгаллаб олинган "Шерхан-Бандар" ўтиш-назорат пункти – Тожкистон ва Афғонистон савдоси учун – жуда муҳим жой эди. У орқали Марказий, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёга йўналтирилаётган товарларнинг аксарияти олиб ўтилар эди. Бу билан Толибон истаса-истамаса Афғонистон ташқарисида халқаро муносабатларга таъсир қилмоқда. Тожикистон чегараларни мустаҳкамлаб, ўз ҳудудида ўн минглаб афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр. Марказий Осиё вазиятни диққат билан кузатмоқдаАҚШ Ҳарбий кучларининг Марказий қўмондонлиги (жавобгарлик ҳудудига Яқин Шарқ ва Марказий Осиё киради) хабарига кўра, 10 июлга қадар америкалик ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқиш 50%га якунланади. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Душанбеда 22 июн куни бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистонлик ҳамкасабалари билан Афғонистонга доир хавфсизлик масалаларини, ва унга КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди. Бироз олдин Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу учрашган эди. Учрашувлар доирасида Ўзбекистон ва Россия мудофаа муассасалари 2021-2025 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик режасини имзолашган эди.Музокараларда иштиорк этган томонларнинг ваколат даражаси – афғон муаммоси жиддий эканидан ва Марказий Осиё давлатлари ва Россиянинг МДҲ ҳудудида террорчиликнинг ҳар қандай шаклини чеклашга киришишга тайёр эканидан дарак беради. Россия Афғонистонда вазият ҳар қандай ривожланишига таёр, жумладан фуқаро урушининг янги босқичи бошланшига ва террорчи гуруҳларнинг шимолий ҳудудларга интервенция қилишга уринишига ҳам. КХШТ ўз аъзоларининг мудофаа имкониятларини ошириш учун барчи керакли ишларни амалга оширади. Ундан ташқари, Афғонистон билан чегарадош барча давлатлар, Жумладан Покистон ва Эрон аъзо бўлган ШҲТ ташкилотини ҳам ушбу музокараларга жалб қилиш керак. Россия мудофаа вазири Шойгу 23 июн куни Москвада бўлиб ўтган Халқаро хавфсизлик анжуманида, Исломобод ва Теҳрон билан ҳамкорлик қилмасдан “афғон тугуни”ни ечишнинг иложи йўқлигини маълум қилган эди. Дежа-вюАфғонистон ташқи ишлар вазири Мохаммад Ханиф Атмар 22 июнь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида “Икки ҳафтадан сўнг хорижий қўшинлар чиқарилади ва халқаро ҳамжамият Дохада имзоланган шартноманинг бирорта ҳам бўлимини бажармаганини кўради”, - деган эди. Аслида бу кўпчиллик учун сир эмас. Пентагон ва НАТО Афғонистонда вазият аллақачон қўлдан бой берган ва ўзларининг шоша-пиша қочиб қолишаётганини “қулай изоҳлар” билан ифодалашмоқда. Айрим доираларда АҚШқўшинларининг олиб чиқилиши Ғарбнинг геосиёсиц рақиби бўлган – айрим Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия учун тузоққа айланади – каби фикрлар жуда оммавий. Эслатиб ўтамиз Афғонистон - Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Покистон, Хитой, Эрон, ва Ҳиндистон билан чегарадош. Ушбу мамлакатларнинг барчаси радикал ислом ҳукм сураётган Афғонистонга қўшни бўлгани сабабли, хавфсизликни тушиш эҳтимоли бор. Вашингтонга айнан шу керак. Лекин бир вақтнинг ўзида Пентагон Марказий Осиё ҳудудида “заҳира аэродром” қидираётгани, АҚШ учун Афғонистонни тарк этиш бу - мажбурий чора эканидан дарак беради. 20йиллик жанговар ҳаракатлар давомида Толибон* АҚШни тинчликка мажбурлади. Эҳтимол яқин вақт ичидан толиблар Афғонистондан ташқарида ҳам ҳукумронлик қилишни истаб қолар. Маълумот учун, улар “Исломий давлат” лойиҳасидан воз кечишмаяпти. Афғонистонда бошқ хил бузғунчи кучлар ҳам бор – “Аль-Қоида "*, ИД* ва яна 30га яқин террорчи гуруҳлар. Эслатиб ўтамиз, толибон Афғонистонда ҳукуматни 1996 йилда жанг билан қўлга киритган ва шундан сўнг мамлакатда қаттиққўл шариат қонунларини жорий этган эди. Қатл қилиш, қўл оёғини кесиш ва бошқа жазолар омма олдида амалга ошириш жорий этилган эди. Шунингдек кино, телевидениени таъқиқлаш, эркакларга соқол қўйиш, аёлларга паранжи кийиш ва бошқалар. Ундан ташқари, толибон Ал-Қоида етакчисини ўз ҳимоясига олган эди. Орадан беш йил ўтиб АҚШ ва НАТО уларни сиқиб чиқарди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин айтишига кўра, Ал-Қоида Афғонистонга ўз таъсирини НАТО қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг 2 йил ўтиб тиклаб олиши мумкин. Шундан сўнг у АҚШ ва унинг иттифоқчиларига хавф туғдира бошлайди. Ана шунда афғон тарихининг сўнгги 25 йиллиги яна қайта такрорланиши мумкин. “Халифат”нинг сиёсий иқтисодий ва жанговар мустаҳкамлиги учун қўшни давлатларнинг янги куч ва ресурслари керак бўлиши мумкин. * - Росссия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ташкилот
https://sputniknews.uz/20210623/tojikiston-afgoniston-bilan-chegarani-qoriqlashni-kuchaytirdi-19375664.html
https://sputniknews.uz/20210429/shoygu-missiyasi-markaziy-osiyoda-tolibonga-qarshi-front-tashkil-qilish-18550744.html
https://sputniknews.uz/20210621/tojikistonda-afgoniston-bilan-chegaraga-oid-favqulodda-yigilish-otkazildi-19336086.html
https://sputniknews.uz/20200602/BMT-Tolibon-Al-oida-bilan-aloalarni-davom-ettirmoda-14269024.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/15/14594700_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_82ada947ba3c1ccbd6c12db7e90301e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
ақш, афғонистон, толибон, нато, афғонистонда вазият кескинлашуви
ақш, афғонистон, толибон, нато, афғонистонда вазият кескинлашуви
Толиблар тожик-афғон чегарасини назорат қилмоқда: энди нима бўлади?
16:17 24.06.2021 (янгиланди: 12:38 06.07.2021) Толибон* Афғонистон ичида йирик шаҳарларни қамал қилмоқда, 30дан ортиқ қуманларни ва афғон-тожик чегарасининг энг муҳим ўтиш қисмини эгаллаб олди. Ушбу вазият МО ҳудудига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ҳарбий аналитик мулоҳазалари.
Афғонистондан чет эл қўшинларини тўлиқ олиб чиқишга 2 ҳафта қолганда Толибон* тожик-афғон чегарасининг муҳим савдо-божхона ўтиш қисми - "Шерхан-Бандар"ни эгаллаб олди. Марказий Осиё ҳудудига террорчилик хавфи таъсир қилиш хавфи сезиларли ошди.
Толибон* ҳаракати жангарилари 22 июн куни Афғонистон ва Тожикистон чегарасининг асосий ўтиш қисми - "Шерхан-Бандар" назорат пунктини ва унинг ёнидаги аҳоли пунктини эгаллаб олди. Афғон ҳарбийларининг бир қисми чегара орқали Тожикистон ҳудудга ўтиб яширинишди.
Назорат пункти орқали ўтиш чекланган. Асосий жанговар ҳаркатлар Толибон* қамал қилган Қундуз шаҳри атрофида бўлиб ўтмоқда. Бир вақтнинг ўзида жангарилар Боғлон, Ҳирот, Қундуз ва Фарьёб вилоятларидан 30дан ортиқ туманларни эгаллаб олишди ва бугунги кунда Ислом республикасининг тўртдагн уч қисмини назорат қилмоқда. Толибон тўлиқ ғалабанинг яқинлигини ҳис қилмоқда.
Қобул ҳукумати таслим бўлиш эҳтимоли жуда юқори. Ҳукумати қўшинлари ва полиция ўз вазифаларини уддалай олишмаяпти. Президент Ашраф Ғани ўтган ҳафтада мудофаа, ички ишлар вазирларини қуролли кучлар бош штаби бошлиғини алмаштиришига тўғри келди. Бу иложсизликдан қилинган ишга ўхшайди. Афғон депутатлари айтишига қараганда ҳукумат малакатдаги вазият устидан назоратни йўқотган ва Афғонистонда Толибонга қарши кураш учун жамоат фронти ташкил қилиш таклиф қилинди. Вазият тобора ҳалокатли тус олиб борар экан, Тохар, Боғлон, Жаузжан, Сари-Пуль, Фарёб, Қундуз, Балх, Парвон, Қандагар ва Багдис вилоятларида кўнгиллиар отрядларидан “халқ лашкарлари” ташкил қилинмоқда. НАТО томонидан ўқитилган ва қуролланган ҳукумат армияси енга олмаган жангариларга қарши яхши қуролланмаган кўнгиллилар нима қила олиши мумкин?
Толиблар томонидан эгаллаб олинган "Шерхан-Бандар" ўтиш-назорат пункти – Тожкистон ва Афғонистон савдоси учун – жуда муҳим жой эди. У орқали Марказий, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёга йўналтирилаётган товарларнинг аксарияти олиб ўтилар эди. Бу билан Толибон истаса-истамаса Афғонистон ташқарисида халқаро муносабатларга таъсир қилмоқда. Тожикистон чегараларни мустаҳкамлаб, ўз ҳудудида ўн минглаб афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр.
Марказий Осиё вазиятни диққат билан кузатмоқда
АҚШ Ҳарбий кучларининг Марказий қўмондонлиги (жавобгарлик ҳудудига Яқин Шарқ ва Марказий Осиё киради) хабарига кўра, 10 июлга қадар америкалик ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқиш 50%га якунланади.
БМТнинг Афғонистондаги вакили Дебора Лайонс ҳалигача афғонлараро урушни тинчлик йўли билан ҳал қилиб бўлишига ишонмоқда. Лекин толибоннинг вилоят марказларини “қамал қилиш” ва уларга ҳужум қилишга тайёрлик тактикаси— хорижий қўшинлар олиб чиқилганидан сўнг воқеалар энг қақшатгич сценарий бўйича ривожланишига шубҳа қолдирмаяпти. Қўшни давлатлар куч ва маблағларини ушбу хавфларни бартараф этишга сарфлашга мажбур.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Душанбеда 22 июн куни бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистонлик ҳамкасабалари билан Афғонистонга доир хавфсизлик масалаларини, ва унга КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди. Бироз олдин Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу учрашган эди.
Учрашувлар доирасида Ўзбекистон ва Россия мудофаа муассасалари 2021-2025 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик режасини имзолашган эди.
Музокараларда иштиорк этган томонларнинг ваколат даражаси – афғон муаммоси жиддий эканидан ва Марказий Осиё давлатлари ва Россиянинг МДҲ ҳудудида террорчиликнинг ҳар қандай шаклини чеклашга киришишга тайёр эканидан дарак беради.
Россия Афғонистонда вазият ҳар қандай ривожланишига таёр, жумладан фуқаро урушининг янги босқичи бошланшига ва террорчи гуруҳларнинг шимолий ҳудудларга интервенция қилишга уринишига ҳам. КХШТ ўз аъзоларининг мудофаа имкониятларини ошириш учун барчи керакли ишларни амалга оширади. Ундан ташқари, Афғонистон билан чегарадош барча давлатлар, Жумладан Покистон ва Эрон аъзо бўлган ШҲТ ташкилотини ҳам ушбу музокараларга жалб қилиш керак.
Россия мудофаа вазири Шойгу 23 июн куни Москвада бўлиб ўтган Халқаро хавфсизлик анжуманида, Исломобод ва Теҳрон билан ҳамкорлик қилмасдан “афғон тугуни”ни ечишнинг иложи йўқлигини маълум қилган эди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Мохаммад Ханиф Атмар 22 июнь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида “Икки ҳафтадан сўнг хорижий қўшинлар чиқарилади ва халқаро ҳамжамият Дохада имзоланган шартноманинг бирорта ҳам бўлимини бажармаганини кўради”, - деган эди. Аслида бу кўпчиллик учун сир эмас.
Пентагон ва НАТО Афғонистонда вазият аллақачон қўлдан бой берган ва ўзларининг шоша-пиша қочиб қолишаётганини “қулай изоҳлар” билан ифодалашмоқда. Айрим доираларда АҚШқўшинларининг олиб чиқилиши Ғарбнинг геосиёсиц рақиби бўлган – айрим Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия учун тузоққа айланади – каби фикрлар жуда оммавий. Эслатиб ўтамиз Афғонистон - Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Покистон, Хитой, Эрон, ва Ҳиндистон билан чегарадош. Ушбу мамлакатларнинг барчаси радикал ислом ҳукм сураётган Афғонистонга қўшни бўлгани сабабли, хавфсизликни тушиш эҳтимоли бор. Вашингтонга айнан шу керак. Лекин бир вақтнинг ўзида Пентагон Марказий Осиё ҳудудида “заҳира аэродром” қидираётгани, АҚШ учун Афғонистонни тарк этиш бу - мажбурий чора эканидан дарак беради.
Америкага хайрихоҳ бўлган, Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Associated Press агентлигига 21 июн куни берган интервьюсида АҚШ ва НАТО Афғонистонда муваффақиятсизликка учраганини маълум қилди: “Халқаро ҳамжамият бу ерга 20 йил олдин экстремизмга қарши кураш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида келган эди. Лекин ҳозир экстремизм бу ерда – чўққисига чиққан, коалиция кучлари эса мамлакатни “шармандалик ва ҳалокат” ичида қолдириб кетишмоқда.
20йиллик жанговар ҳаракатлар давомида Толибон* АҚШни тинчликка мажбурлади. Эҳтимол яқин вақт ичидан толиблар Афғонистондан ташқарида ҳам ҳукумронлик қилишни истаб қолар. Маълумот учун, улар “Исломий давлат” лойиҳасидан воз кечишмаяпти. Афғонистонда бошқ хил бузғунчи кучлар ҳам бор – “Аль-Қоида "*, ИД* ва яна 30га яқин террорчи гуруҳлар.
Эслатиб ўтамиз, толибон Афғонистонда ҳукуматни 1996 йилда жанг билан қўлга киритган ва шундан сўнг мамлакатда қаттиққўл шариат қонунларини жорий этган эди. Қатл қилиш, қўл оёғини кесиш ва бошқа жазолар омма олдида амалга ошириш жорий этилган эди. Шунингдек кино, телевидениени таъқиқлаш, эркакларга соқол қўйиш, аёлларга паранжи кийиш ва бошқалар.
Ундан ташқари, толибон Ал-Қоида етакчисини ўз ҳимоясига олган эди. Орадан беш йил ўтиб АҚШ ва НАТО уларни сиқиб чиқарди.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин айтишига кўра, Ал-Қоида Афғонистонга ўз таъсирини НАТО қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг 2 йил ўтиб тиклаб олиши мумкин. Шундан сўнг у АҚШ ва унинг иттифоқчиларига хавф туғдира бошлайди. Ана шунда афғон тарихининг сўнгги 25 йиллиги яна қайта такрорланиши мумкин. “Халифат”нинг сиёсий иқтисодий ва жанговар мустаҳкамлиги учун қўшни давлатларнинг янги куч ва ресурслари керак бўлиши мумкин.
* - Росссия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ташкилот