https://sputniknews.uz/20210623/tojikiston-afgoniston-bilan-chegarani-qoriqlashni-kuchaytirdi-19375664.html
Тожикистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
Тожикистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозир Бадахшонда чегарадаги вазиятни ўрганиш учун Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо бўлиб турибди. 23.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-23T15:50+0500
2021-06-23T15:50+0500
2021-06-23T16:41+0500
дунёда
тожикистон
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19375831_0:107:3000:1795_1920x0_80_0_0_b70f5d24bff93de87420dfb15d901015.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тожик-афғон чегарасининг Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги қисмини қўриқлаш кучайтирилди, чегарачилар юқори тайёргарликда. Бу ҳақда вилоят раҳбари Ёдгор Файзов маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.“Афғонистондаги хавфсиз бўлмаган вазият бизни ички барқарорликни таъминлашга чақиради, давлат чегарасининг эҳтимолий бузилиши рўй бергудай қолса, чегарачиларимиз юқори тайёргарлик режимида”, - деди Файзов.Унинг сўзларига кўра, вазият ёмонлашса, ҳудуд қочишга мажбур бўлган кишиларни қабул қилиши мумкин.“Иқтисодий ва сиёсий имкониятларимизни инобатга олган ҳолда 10 мингдан зиёд афғон биродарларимизни қабул қилишга ва уларнинг хавфсиз жойи ҳақида ғамхўрлик қилишга тайёрмиз”, - дейди вилоят раҳбари.Файзов ҳозир Бадахшонда чегарадаги вазиятни ўрганиш учун мамлакат мудофаа вазири Шерали Мирзо бўлиб турганини қўшимча қилди.22 июнь куни “Толибон”* радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон-Бандар чегара комиссариатига ҳужум қилди. Афғонистон кучларининг 134 нафар ҳарбийлари жангариларга қаршилик кўрсата олмади ва “Панж” чегара отрядининг 3 ва 4-заставалари орқали Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлди.Тожикистонлик чегарачилар инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда давлат чегарасини ёриб кирган афғонистонлик ҳарбийларга ҳеч қандай тўсиқсиз Тожикистон ҳудудига ўтишга рухсат берган. Афғонистон ҳарбий хизматчилари орасида 4 киши яраланган ва бир киши ҳалок бўлган.Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг баёнотига кўра, тожик-афғон чегарасидаги вазият кескин деб баҳоланмоқда. * Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210623/shoygu-afgonistondagi-vaziyatga-baho-berdi-19369750.html
https://sputniknews.uz/20210621/tojikistonda-afgoniston-bilan-chegaraga-oid-favqulodda-yigilish-otkazildi-19336086.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19375831_232:0:2768:1902_1920x0_80_0_0_0e31d799a805371329d5027b02a63bd8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, тожикистон, афғонистон, толибон
дунёда, тожикистон, афғонистон, толибон
Тожикистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
15:50 23.06.2021 (янгиланди: 16:41 23.06.2021) Ҳозир Бадахшонда чегарадаги вазиятни ўрганиш учун Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тожик-афғон чегарасининг Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги қисмини қўриқлаш кучайтирилди, чегарачилар юқори тайёргарликда. Бу ҳақда вилоят раҳбари Ёдгор Файзов маълум қилди, дея
ёзади РИА Новости.
“Афғонистондаги хавфсиз бўлмаган вазият бизни ички барқарорликни таъминлашга чақиради, давлат чегарасининг эҳтимолий бузилиши рўй бергудай қолса, чегарачиларимиз юқори тайёргарлик режимида”, - деди Файзов.
Унинг сўзларига кўра, вазият ёмонлашса, ҳудуд қочишга мажбур бўлган кишиларни қабул қилиши мумкин.
“Иқтисодий ва сиёсий имкониятларимизни инобатга олган ҳолда 10 мингдан зиёд афғон биродарларимизни қабул қилишга ва уларнинг хавфсиз жойи ҳақида ғамхўрлик қилишга тайёрмиз”, - дейди вилоят раҳбари.
Файзов ҳозир Бадахшонда чегарадаги вазиятни ўрганиш учун мамлакат мудофаа вазири Шерали Мирзо бўлиб турганини қўшимча қилди.
22 июнь куни “Толибон”* радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон-Бандар чегара комиссариатига
ҳужум қилди. Афғонистон кучларининг 134 нафар ҳарбийлари жангариларга қаршилик кўрсата олмади ва “Панж” чегара отрядининг 3 ва 4-заставалари орқали Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлди.
Тожикистонлик чегарачилар инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда давлат чегарасини ёриб кирган афғонистонлик ҳарбийларга ҳеч қандай тўсиқсиз Тожикистон ҳудудига ўтишга рухсат берган. Афғонистон ҳарбий хизматчилари орасида 4 киши яраланган ва бир киши ҳалок бўлган.
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг баёнотига кўра, тожик-афғон чегарасидаги вазият кескин деб баҳоланмоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти