ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. “Толибон”* радикал ҳаракати АҚШ билан тинчлик битимига қарамасдан ҳалигача “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилоти билан алоқаларни давом эттириб келмоқда. Бу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳисоботида айтилган.
Таъкидланишича, АҚШ билан тинчлик музокаралари давомида толиблар “Ал-Қоида”* аъзолари билан камида олти марта олий даражадаги учрашув ўтказган. Ушбу террорчилик ташкилоти етакчилари ҳамда бир неча юз жангарилари ҳозиргача Афғонистонда бўлиб турибди.
“Толибон”*нинг, айниқса, “Ҳаққани тармоғи” ва “Ал-Қоида”* билан алоқалари жуда яқинлигича қолмоқда, улар дўстлик, умумий кураш тарихи, мафкуравий бирдамлик ва аралаш никоҳларга асосланган”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.
Февраль ойининг охирида Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати 18 йил деганда биринчи марта тинчлик ҳақида битим изоладилар. Битим 14 ой мобайнида Афғонистондан чет эл қўшинлари тўлиқ чиқарилишини ва март ойида ўзаро асир алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари