https://sputniknews.uz/20210628/afgonistonda-toliblar-tojikiston-bilan-chegaradagi-nazorat-punktini-egallab-oldi-19437475.html
Афғонистонда толиблар Тожикистон билан чегарадаги назорат пунктини эгаллаб олди
Афғонистонда толиблар Тожикистон билан чегарадаги назорат пунктини эгаллаб олди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон қўшинларининг 17 нафар ҳарбийси Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлган. 28.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-28T11:18+0500
2021-06-28T11:18+0500
2021-07-06T12:38+0500
тожикистон
афғонистон
толибон
афғонистонда вазият кескинлашуви
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19437447_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8cc39c105320027ec9e38b5a1b236065.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Толибларнинг Афғонистоннинг Балх вилояти Калдор уезди Учкуч чегара пунктига ҳужум қилиши оқибатида ҳукумат қўшинларининг 17 нафар ҳарбийси Тожикистон ҳудудига чекинди. Бу ҳақда РИА Новости Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.Қайд этилишича, тожикистонлик чегарачилар инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда давлат чегарасини ёриб кирган афғонистонлик ҳарбийларга ҳеч қандай тўсиқсиз ўз ҳудудига ўтишга рухсат берган.“Ушбу чегара олдидаги ҳудудда вазият кескинлигича қолмоқда, “Толибон”* қуролли гуруҳ ва афғон ҳукумати қўшинлари ўртасидаги жанговар ҳаракатлар давом этмоқда”, - дея қўшимча қилган агентлик суҳбатдоши.Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни “Толибон”* радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон-Бандар чегара комиссариатига ҳужум қилган эди. Афғонистон кучларининг 134 нафар ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлган. Кейинчалик уларнинг ҳаммаси ватанига қайтган. Махсус рейс уларни Кобулга элтиб қўйган.* Россия ва қатор мамлакатларга тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210624/ellik-nafardan-ortiq-afgon-harbiysi-ozbekiston-hududiga-otdi--tiv-bayonoti-19399691.html
https://sputniknews.uz/20210624/toliblar-tojik-afgon-chegarasini-nazorat-qilmoqda-endi-nima-boladi-19398725.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19437447_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d3edafef696fa59c612f96477a79f8a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тожикистон, афғонистон, толибон, афғонистонда вазият кескинлашуви
тожикистон, афғонистон, толибон, афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистонда толиблар Тожикистон билан чегарадаги назорат пунктини эгаллаб олди
11:18 28.06.2021 (янгиланди: 12:38 06.07.2021) Афғонистон қўшинларининг 17 нафар ҳарбийси Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Толибларнинг Афғонистоннинг Балх вилояти Калдор уезди Учкуч чегара пунктига ҳужум қилиши оқибатида ҳукумат қўшинларининг 17 нафар ҳарбийси Тожикистон ҳудудига чекинди. Бу ҳақда РИА Новости Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари маълумотларига таянган ҳолда
хабар бермоқда. “Маҳаллий вақт билан соат 12:50 гача давом этган шиддатли тўқнашувлар оқибатида ҳукумат қўшинларининг 17 нафар ҳарбийси ўз ҳаёти ва шахсий таркибни сақлаб қолиш учун “Шаҳритус” чегара отрядининг 1-пости орқали Тожикистон томонга чекинишга мажбур бўлган”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, тожикистонлик чегарачилар инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда давлат чегарасини ёриб кирган афғонистонлик ҳарбийларга ҳеч қандай тўсиқсиз ўз ҳудудига ўтишга рухсат берган.
“Ушбу чегара олдидаги ҳудудда вазият кескинлигича қолмоқда, “Толибон”* қуролли гуруҳ ва афғон ҳукумати қўшинлари ўртасидаги жанговар ҳаракатлар давом этмоқда”, - дея қўшимча қилган агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни “Толибон”* радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон-Бандар чегара комиссариатига ҳужум қилган эди. Афғонистон кучларининг 134 нафар ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига чекинишга
мажбур бўлган. Кейинчалик уларнинг ҳаммаси ватанига қайтган. Махсус рейс уларни Кобулга элтиб қўйган.
* Россия ва қатор мамлакатларга тақиқланган террорчилик ташкилоти