Абдулла Абдулла: толиблар музокараларга хоҳламай бормоқда, аммо жангларда фаол

© Sputnik / Амир ИсаевПредседатель Высшего совета национального примирения Афганистана Абдулла Абдулла
Председатель Высшего совета национального примирения Афганистана Абдулла Абдулла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Oбуна бўлиш
"Толибон"* билан тинчлик музокараларида Афғонистон делегацияси раҳбари мамлакатдаги вазиятга оид умидсиз хулосаларни берди
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Афғонистон Миллий ярашув бўйича Олий Кенгашининг раиси Абдулла Абдулла "Толибон"* билан тинчлик музокаралари қандай ҳолатда эканлиги ҳақида гапирди.

Президент саройида бўлиб ўтган Ҳукмрон партия йиғилишида Абдулла Абдулла Афғонистоннинг хавфсизлиги ва бирлиги таҳдид остида қолаётганини айтди.
Президент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Афғонистон президенти Ашраф Ғани июлда Тошкентга келади
"Мамлакатдан чет эл қўшинлари чиқарилиши билан уруш янада авж олди. Афсуски, толиблар чет эл қўшинларининг чиқарилиши айрим вилоятларда вакуумни юзага келтирганидан фойдаланиб қолдилар", - деди сиёсатчи.
У шунингдек, гарчи иккала томон ҳам Дохада мулоқотда бўлиб турган бўлса-да, тинчлик музокараларида сўнгги вақтларда қандайдир олдинга силжиш бўлмаётганини қўшимча қилди.
"Толиблар музокараларда жуда секин қадамларни амалга оширишмоқда, аммо жанг майдонидаги ҳаракатларини фаоллаштиришган. "Толибон"нинг тинчлик борасида хоҳиш ва истаги йўқ, деган хавф ҳам йўқ эмас. Бу хатар кундан-кунга ортиб бормоқда", - деб баёнот қилди доктор Абдулла.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
"Толибон" Аҳмад Шох Масъуд уйини эгаллаб олди
Афғонистон миллий ярашув Олий кенгаши раҳбари АҚШ ва НАТОнинг мамлакатдан қўшинларни чиқариши уруш янада зиддийлашишига олиб келганини тан олишга мажбур бўлди.
"Биз чин кўнгилдан тинчликни хоҳлаймиз, аммо биз ҳозир шундай бир вазиятдамизки, биз тинчлик ҳақида гапираётган бир маҳалда, толиблар бу орада Афғонистон пойтахтига яқинлашиб келмоқда", - деди у.
Абдулла Абдулла зиддиятнинг кескин тус олишидан минтақадаги бирорта давлат манфаатдор эмаслиги, қўшни давлатлар эса мустаҳкам тинчлик ўрнатилишида Афғонистонни қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.
* Россияда ва бошқа қатор мамлакатларда таъқиқланган террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0