Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда

Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik, Андрей Коц. Бақувват, юқори тезликка эга ва яхши ҳимояланган - "Бумеранг" бирлашган зирҳли платформа асосида Россияда илк ғилдиракли танк яратишмоқчи. Истиқболли шасси характеристикалари унга "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари силлиқ стволли пушкага эга қурол-аслаҳа мажмуасини ўрнатишга имкон беради, деб тушунтиради "Ҳарбий саноат компанияси" бош директори Александр Красовицкий.
"Учар танк ва супер овчи": рус жанговар вертолётлари Кавказ томон йўл олди
Қўшинлар сафида ғилдиракли танклар қандай ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Сурияда асқотади

Красовицкийнинг сўзларига кўра, унификациялаштирилган "Бумеранг" ғилдиракли платформаси ишланмаси якунланишига оз қолган — у асосида қурилган К-16 бронетранспортерининг давлат синовлари йил якунига қадар режалаштирилган. Муҳандисларнинг таъкидига кўра, конструкцияда фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларидан фойдаланилган.
Келгуси режалар — истиқболли БМП К-17, махсус техника ва бошқа намуналарни синовдан ўтказиш. "Ҳарбий-саноат компанияси" бош директори "Бумеранг" платформасида ғилдиракли танкнинг қисқа муддатда яратилиши - саноат учун муаммо эмас.
Гарчи бундай техника Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган бўлса-да, Россия армиясида тўлиқ айланадиган башняда кучли қурол билан жиҳозланган ғилдиракли танклар - зирҳли машиналар оиласининг норасмий номи шундай - йўқ эди. Гарчи ушбу машиналар ҳимоя жиҳатдан гусеницали транспорт воситаларига ён берсада, аммо тезлик, манёвр қила олиш ва ход захираси жиҳатдан уларни сезиларли даражада ортда қолдиради.
“Бу ютуқ”: Россия танк жангининг янги техникасини синаб кўрмоқда
"Ғилдиракли танклар улар учун мос грунтга эга мамлакатларда кенг тарқалган, — дея ҳикоя қилади РИА Новостига ҳарбий эксперт Алексей Леонков. — Масалан, Африкада. Шу боис, жумладан, ЖАРда асосий талаб айнан ғилдиракли танкларгадир. Уларнинг асосий афзалликлари — тезлик ва таъмирлашлар орасидаги босиб ўтадиган масофадир. Агар асосий жанговар танк, қўпол қилиб айтганда, ўн минг километрдан сўнг синса, пушкали бронеавтомобил белгиланган юз минг километрни босиб ўтади".
Экспертнинг сўзларига кўра, бу сингари танклар Россия армиясига темир йўл ўтказиш имконияти анча заиф бўлган марказий осиё йўналишида асқотган бўларди: ғилдиракли бронемашиналарни автотрассалар бўйлаб ўтказиш анча осон. Бундан ташқари, бундай техника худди ўша - Сурияни патруллашда ёрдам бериши мумкин. Ҳозир у ерда ҳарбий полиция "Тигр" зирҳланган автомобиллари ва БТР-82Ада ҳаракатланмоқда.
Леонковнинг таъкидлашича, истиқболли танк, худди бронетранспортер сингари, сувли тўсиқларни енгиб ўтишга қодир, юриб ва сузиб кетаётган вақтида зарба бера олади. Қудратли қурол-аслаҳага эгалиги туфайли уни рейдларда каби, умумқўшин операцияларида — масалан, флангаларда, разведкада, дозорда ва жанговар мудофаада ҳам қўллаш мумкин.

Йирик калибр

Ғилдиракли транспорт воситаларининг йўлга нисбатан юмшоқроқ таъсири ҳам муҳимдир. Пўлатдан ясалган танк траклари ҳатто энг мустаҳкам асфальтни ҳам барбод қилиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу учун оғир зирҳли транспортни махсус транспортер-шатакчиларда ташишни афзал кўришади. Юк ортиш ва тушириш анчагина вақтни олади, ғилдиракли танк эса ҳеч қандай кечикишсиз ёки махсус тайёргарликсиз маршдан жангга киришишга шай.
“Триумф”, “Армата” ва албатта “Торнадо”: БААда Россиянинг энг сўнгги қуроллари
Истиқболли танкнинг ҲДҚ учун яратилган худди "Спрут-СД" самоходкасидаги сингари 125 миллиметрли пушкасига жанговар бўлимнинг асосий қуроли сифатида қаралади. Ўқлантирувчи автомат ва 40 снарядли жанговар комплектга эга стабиллаштирилган тизим асосидаги силлиқ стволли 2А75 Т-72 ва Т-90 танкларининг 2А46М қуролларига ўхшаш. Самоход тегишли калибрдаги барча турдаги аслаҳа захиралари ҳамда бошқарилувчи танкларга қарши ракеталар ёрдамида ўт очади. Жанговар бўлимнинг қўшимча ёрдамчи аслаҳаси — 7,62 миллиметрли калибрга эга қўш ПКТ пулемет установкасидир.
Бундай аслаҳалар билан таъминланган пушкали "Бумеранг" дунёдаги энг қудратли ғилдиракли танкка айланиши мумкин. Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ушбу синфга мансуб жанговар техникаларнинг аксарияти 105 миллиметр калибрга тенг қуролларга эгадир. Ғилдиракли такнлар НАТОга аъзо бир нечта мамлакатлар ва Осиё минтақасида қуроллар сафида туради. Бу Stryker платформаси асосида ишланган американинг M1128 MGS, Франциянинг AMX-10RC, японларнинг MCV, италиянинг Centauroсидир. Мудофаа вазирлиги 2010 йилларнинг бошида Рим билан қуруқликдаги қўшинлар учун Centauro партиясини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказган. Машиналарнинг бир нечтаси ҳаттоки Россияга синовлар учун олиб келинган ҳам, аммо иш шу билан якунланган: италия ғилдиракли танклари Россиянинг жанговар техника ишончлилигига қўйиладиган талабларга жавоб бермаган.
"Рособоронэкспорт" 13 миллиард долларга қурол сотди

Танкларга ва дронларга қарши

Истиқболли "Бумеранг" ғилдиракли платформасини илк бор Ғалаба парадида 2015 йилда намойиш қилишган эди. Бу база асосида ишланган техника совет даврида, қолаверса кейинчалик РФда яратилган БТР оиласига мансуб бронетранспортерлардан йирикроқ ва қудратлироқдир.
Шосседа 750 от кучига эга ЯМЗ-780 двигател машинани соатига 100 километр тезликда елдира олади. Мотор бўлими — олд қисмда, бу эса десантга танкнинг орқа қисмидан машина ичига кириш ва чиқиш имконини беради. "Бумеранг" оиласига мансуб машиналарнинг зирҳланиш даражаси кўп қаватли бўлиб, таркибида лой ҳам аралашган. Бу эса гомоген ҳимоядан анча ишончлироқдир.
Россия қуроли: Су-57 қирувчиси ва “овчи” оғир зарба дрони
Ҳозирча "Бумеранг" оиласининг энг қудратли машинаси - масофадан бошқариладиган "Бумеранг-БМ" универсал жанговар модулига эга ғилдиракли К-17 пехота жанговар машинаси саналади. Қуроли - 30 мм автоматик 2А42 пушкаси (селектив боепитание ва 500 тагача снарядлар захирасига эга), танкларга қарши - "Корнет" танкларга қарши бошқариладиган ракета қўш пуск установкасига эга.
Аммо бундан ҳам жиддийроқ вариантлар бор. К-17 учун эҳтимолий жанговар модуллардан бири — АУ-220М "Байкал" бўлиб, у дақиқасига 120та ўқ уза оладиган 57-миллиметрли пушкага эга. Бу машина эга бўлган снарядлар қуввати ғарб мактабининг барча замонавий пехота жанговар машиналарига қарши кураш учун етарли саналади. Бундан ташқари, 57 миллиметрга эга калибр учувчисиз учиш аппаратларини, хусусан, кичик ўлчамдагиларини ҳам 12 километргача бўлган масофада самарали йўқ қилишга қодир.