РФ Мудофаа вазирлиги Эльбрус ҳудудининг баланд тоғли (қишки) шароитида Ми-28НМ ва Ми-26Т2В вертолётларини синовдан ўтказиш дастурини тасдиқлади. Кўп йўналишли ҳаво оқимлари ва баландликларда кескин ўзгаришлар ҳукмрон бўлган тоғларда учар аппаратларга осон бўлмаслиги тайин. Бироқ, технологик ҳалқа йўлга қўйилган, илгарироқ ушбу регионда Россиянинг "Ансат" (енгил кўпнишонли) ва Ми-171А2 (Ми-8нинг чуқур модернизацияси) вертолётлари синовдан ўтказилган.
Ми-28НМ ҳужум вертолёти Сурия Араб Республикаси ҳудудида жанговар шароитларда синовлардан муваффақиятли ўтди, у "ветеран" Ми-24 билан бирга ишлади. Бир нечта машиналар Россия ҳаво-космик кучларида синов эксплуатациясидан ўтказилмоқда. Россиялик учувчилар 2028 йилга қадар 100 та янги Ми-28НМ вертолётларини қабул қилиб олишади.
Оғир ҳарбий-транспорт вертолети бўлган - Ми-26Т2Внинг серияли ишлаб чиқарилиши 2021 йил бошида, давлат синовлари тугагандан сўнг бошланади. Мудофаа вазирлиги ва ФВВ учун Ми-26нинг бирлаштирилган арктик модификацияси ишлаб чиқилмоқда. Арктика денгизларининг қирғоқ зонасида ишлаш учун мослаштирилган оғир вертолётнинг биринчи тажриба намунаси 2022 йилда пайдо бўлади. Ушбу гигант махсус таништиришга муҳтож эмас. Дастлабки модификацияда Ми-26 тоғларда Элбрус тепасида (тоғ баландлиги 5600 м дан юқори) синовлар вақтида ҳалокатга учраган Ми-8АМТШ армия вертолётининг қолдиқларини эвакуация қилиш бўйича ташкиллаштирилган ноёб операция вақтида - тоғларда юк кўтариш бўйича еттита жаҳон рекордини ўрнатди.
Ми-28НМ ва Ми-26Т2В вертолётлари каттагина экспорт салоҳиятига эга бўлиб, биринчи навбатда, анъанага кўра Россия авиатехникасини (Ми-28Э версияларини) эксплуатация қиладиган мамлакатларда мутахассислар эътиборини жалб қилмоқда. Янги Ми-28НМ вертолёт паркини бирлаштириш ва модернизация қилиш имконини беради, бир вақтнинг ўзида технологик изчилликни таъминлайди. Россиядан дастлабки фуқаролик ва ҳарбий модификациядаги 350 та Ми-26 барпо этилган бўлса, "Роствертол"нинг винтқанотли гигантлари шунингдек, дунёнинг турфа мамлакатларида эксплуатация қилиб келинади.
Тунги суперовчи
Ми-28НМ (тунги модернизацияланган) янги авлод ҳужум вертолёти аввалги Ми-28Ндан ҳар қандай об-ҳаво шароитида, кундузи ва кечаси нишонларга зарба бериш қобилияти янада ривожлантирилгани билан фарқланмайди. "Учар танк" втулка устида жойлашган ноёб айлана обзор радиолокация станцияси, Россияда ишлаб чиқарилган кучли двигателлар, бошқарув тизими ва душманнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракеталарига қарши кураш замонавий воситалари билан жиҳозланган (лазерли тўхтатиш станцияси улар учун хаёлий нишонларни яратади).
Бош конструктор Виталий Щербин маълумотларига кўра, Ми-28НМ вертолёти янги ракета билан душман томоннинг ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ҳаракати зонасига кирмасдан туриб, ер устидаги нишонларни йўқ қилишга қодир.
Айни вақтда Россияда танкка қарши энг қудратли ракета ҳисобланган ва 1,2 м зирҳланган пўлатни тешиб ўтишга қодир бўлган "Хризантема-В" вертолёт ракетаси синовлари ўтиб бўлди. Головкани ўзи автоматик тўғирлайдиган "ҳаво-ҳаво"/"ҳаво-ер сатҳи" синфидаги кўпнишонли ракеталар ҳали махфийлик даражасидан чиқарилмаган.
Шунингдек, паст тезликда учадиган ҳаво объектлари (дронлар) ҳам мағлубият спектрида турибди. Юқори тезликдаги ҳужум вертолёти бошқа учар аппаратларга нишон белгиларини узатишга, фронт авиацияси таркибида ҳаракатланишга, махсус операцияларда иштирок этишга ва разведка гуруҳларини фронт чизиғидан узоқ масофада (душман сафлари орқасида) қўллаб-қувватлашга қодир.
Американинг Forbes нашри янги Ми-28НМ тезлиги (соатига 300 км) ва жанговар қўллаш радиуси (450 км), юк кўтариш қобилияти (2300 кг), энг асосийси эса, вертолёт бортида "Циркон" типидаги гипертовушли қанотли ракеталарни жойлаш имкониятидан ғоятда ташвишга тушган. Бу ҳали ҳаммасимас. Модернизация жараёни жанговар ахборот тизимини ҳам қамраб олган. Бошқарувнинг иккинчи комплекти экипаж аъзоларининг бири жароҳатланган тақдирда машина умри давомийлигини анча узайтиради. Умуман олганда, Ми-28НМ кабинаси зирҳланган сатҳни тешиб ўтувчи 20 миллиметр калибргача бўлган ўқ(снаряд)лардан ишончли ҳимояланган. Ҳавода кўтариб турувчи винт парраклари композит материаллардан тайёрланган бўлиб, винтга 30 мм калибрга тенг снарядлар тушган тақдирда ҳам парвозни якунлашга имкон беради.
"Тунги овчи"нинг янги двигатели (ВК-2500) ҳаво температураларининг кенг диапазони (сайёранинг исталган нуқтаси)да эксплуатация қилишга мўлжалланган, автоматик бошқарув тизимининг модернизация қилингани билан ажралиб туради, ёнғинга қарши ҳимояланган, буларнинг барчаси парвоз хавфсизлиги даражасини ошириб, унга хизмат кўрсатишни осонлаштиради ва техник характеристикаларини яхшилайди. Биринчи капитал таъмирга қадар унинг қуввати ва ресурси ҳам анчагина ошган (2000 цикл/соатдан 3000гача). Бундай қуроллар Россиянинг мудофаа технологиялари бўйича етакчилигини кўрсатиб, ғарблик "шериклар"нинг қайноқ бошларини совутади.
Сезиларли устунлик
Россиянинг оғир кенгфюзеляжли Ми-26 си - коинотдаги энг катта ва энг қудратли ҳарбий-транспорт вертолёт ҳисобланади. Ми-26Т2В нинг энг янги модификацияси кечаю-кундуз фойдаланиш мумкинлиги, замонавий авионика ва (максимал учиш вазни 56 тоннагача бўлган бир шароитда) 25 тоннагача юк кўтариш имконияти билан ажралиб туради. Соатига 270 км босгандаги парвоз масофаси 800 км, баландлиги 4600 метргача. Бунга ўхшаши йўқ ва яқин орада пайдо бўлмайди ҳам.
Вертолёт қурол ва аслаҳага эга десантчиларни (82 кишини), фюзеляж ичида ва ташқи илгакда юкларни ташишга мўлжалланган. Қайд этамиз, Ми-26нинг двигателлари ҳавони 70%гача тозалашга қодир чангдан ҳимояловчи қурилмага эга ва бу Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Африка мамлакатлари учун муҳим аҳамият касб этади (вертолётни кучли чанг шароитида ҳам эксплуатация қилиш имконияти мавжуд).
Янги Ми-26Т2В "Витебск" борт мудофаа тизими, рақамли учувчилик комплекси билан жиҳозланган. Радиоэлектрон ускуна автоматик режимда маршрут бўйлаб учиш, белгиланган нуқтага чиқиш ва у ерга қўниш, асосий ёки захира аэродромларига қайтиш имкониятига эга. Ми-26нинг кабина габаритлари ва юк кўтариш имконияти жанговар техника ва мотоўқчилар дивизияси юкларини транспортировка қилишни таъминлайди. Ўлчами 12га 8,25 м бўлган юк бўлимида йирик габаритли автомобиллар муаммосиз сиға олади. РФ Мудофаа вазирлиги бу машиналардан камида ўнта харид қилмоқчи.
Ми-26 вертлёти – бир қатор ҳарбий ва фуқаролик масалаларини ҳал қилиш учун универсал инструмент. Катта қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган модификациялар рўйхатида: тегишли ускуналар билан жиҳозланган - Ми-26MS тиббиёт вертолёт, тўртта самолётни бир вақтнинг ўзида заправка қилиш учун қўшимча ёқилғи бакларига эга - Ми-26ТЗ заправкачи вертолёт, помех постановкачиси (радиоэлектрон кураш) - Ми-26ПП, ташқи илгакда гидроакустика станциясига эга - Ми-26НЕФ-М - кемаларга қарши вертолёт, қўшинларни бошқариш учун ҳаво пункти бўлиб хизмат қиладиган - Ми-27ни санаб ўтиш мумкин.
Илгарироқ Ми-26 нинг ноёб имкониятларига америкаликлар ҳам баҳо беришган эди. Афғон кампанияси давомида, 2009 йилнинг кузида, "Толибон" берган оловли зарба туфайли АҚШнинг Chinook CH-47 вертолёти мажбурий қўнишни амалга оширди. Шундан сўнг америкалик учувчилар уни худди шундай машинадан фойдаланган ҳолда эвакуация қила олмаган эдилар. Россия транспорт компаниясининг Ми-26 вертолети CH-47ни (12 тонна) ташқи илгакда осонгина кўтариб, 110 км масофага - базага "олиб бориб қўйди". Албатта, бу халқаро рекорд эмас, Россия винтқанотли гигантида эса бундай рекорлардан 14та, 4100 метр баландликка 25 тонна юк кўтариш шулар жумласига киради. Атроф муҳитда истиқболда бу сингари технологик рақобат кузатилмаяпти.