Сенат: Ўзбекистон қурол-яроғ ва ҳарбий техника захираларини 27%га янгилади

© Сенат Олий Мажлиса УзбекистанаУзбекистан на треть увеличил запасы вооружения и военной техники
Узбекистан на треть увеличил запасы вооружения и военной техники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда қўшинларни янги қурол-аслаҳа ва техникалар билан таъминлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилиши натижасида штатда мавжуд бўлган қурол-яроғ ва техникаларнинг 27 % янгиланган.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. 2020 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди.

Болельщики радуются победе сборной Узбекистана в конкурсе Танковый биатлон - Sputnik Ўзбекистон
АрМИ-2020: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни эгаллади

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва ҳарбий қурилишини ривожлантириш ҳамда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш бўйича 2020 йилнинг 10 ойи давомида бажарилган вазифалар ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини сифатли ташкил этиш ҳамда юқори даражага кўтариш мақсадида "Чирчиқ" полигони ҳудудида Мудофаа вазирлигининг моделлаштириш ва симуляция дала-ўқув маркази янгидан барпо этилган.

Мазкур марказда айни кунгача 160 нафар тактик бўғиндаги командир  ҳамда 23 нафар куч тузилмалар офицери илк бор махсус ўқув курсда таҳсил олган. Натижада командирлар ўз буйсунувчиларини жанговар ва махсус вазифаларни бажариш вақтида бевосита самарали бошқариш малакаси оширишга эришилган.

Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази, “Каттақўрғон”, “Термиз”, “Ангрен” ва “Сазаган” полигонлари халқаро талабларга мос равишда янги кўринишда таъмирланди. Уларнинг ўқув-моддий базалари замонавий воситалар билан жиҳозланган.

Сўнгги йилларда қўшинларни янги қурол-аслаҳа ва техникалар билан таъминлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилиши натижасида штатда мавжуд бўлган қурол-яроғ ва техникаларнинг 27 % янгиланган.

Кадеты во время строевой подготовки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон кадетлари: кучли армия захираси

Мажлисда 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида бажарилиши лозим булган айрим топшириқларнинг ижроси тўлақонли бажарилмаганлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, юртимизда сўнги ойларда эпидемиологик вазият кузатилгани сабабли мамлакатимизда мавжуд айрим ҳарбий шаҳарча ва полигонлардаги объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилмаган.

Бундан ташқари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасида вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида ҳудудий хусусиятларни инобатга олган ҳолда ёшларнинг тоифаларидан келиб чиқиб, мақсадли ва манзилли тадбирларни амалга ошириш ишлари суст олиб борилган.

Шунингдек, бугунги кунда олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнлари бир нечта босқичда олиб борилиб, ҳамон мураккаблигича қолмоқда.

Мажлисда Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Мудофаа вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида тегишли қарори қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0