АрМИ-2020: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни эгаллади

© Sputnik / Алексей СтефановБолельщики радуются победе сборной Узбекистана в конкурсе "Танковый биатлон"
Болельщики радуются победе сборной Узбекистана в конкурсе Танковый биатлон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро армия ўйинлари 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтди. Бу йил улар олтинчи марта ўтказилди. Ўзбекистон ушбу мусобақаларда 3-марта иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаб, яхши натижа қайд этди. Бу ҳақда республика мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов маълум қилди.

“Ўзбекистон жамоаси бу йил 16 та танловларда иштирок этди ва улардан 14 тасида совринли ўринларни эгаллади. Яхши натижа кўрсатди, умумжамоа ҳисобида у учинчи ўринни эгаллади”, - деди вазир журналистларга. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Учения Центр-2019 в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
АрМИ-2020: "Снайпер чегараси" танловида Ўзбекистон кумуш медал олди

Россия ва Беларусь биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади.

Қурбонов ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар интилиши ва маҳоратини ошириши керак бўлган нарсалар борлигини таъкидлади.

У ўйин баҳслари барча мамлакат ҳарбийларига ўз маҳоратини оширишга имконият туғдиришини қайд этди.

“Ўйлайманки, биринчи навбатда аскарларимиз ҳамжиҳатлик ва дўстлик билан ғалаба қозонишмоқда”, - дея қўшимча қилди вазир.

Мутлақ ғолиб: Ўзбекистон АрМИ-2020 мусобақасининг яна бир йўналишида тенгсиз

Шунингдек, Қурбонов ўйинлар ташаббускори Россия ва россиялик ҳамкасби Сергей Шойгуга мусобақаларга таклиф учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Халқаро армия ўйинлари 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтди. Бу йил улар олтинчи марта ўтказилди. Ўзбекистон ушбу мусобақаларда 3-марта иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0