“Бу ютуқ”: Россия танк жангининг янги техникасини синаб кўрмоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишОткрытие международного военно-технического форума "Армия-2017"
Открытие международного военно-технического форума Армия-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Челябинск яқинидаги полигонлардан бирида БМПТ “Терминатор” танклари ва жанговар машиналарининг биринчи қўшма машғулотлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Андрей Коц. Қуролланган, ҳимояланган ва универсаллар – Челябинск яқинидаги полигонлардан бирида БМПТ (танкларга мададкор жанговар машина) “Терминатор” танклари ва жанговар машиналарининг биринчи қўшма машғулотлари бўлиб ўтди. Улар ўзларининг салобатли қудратини намойиш этишди. Бу техниканинг хусусиятлари ҳақида – РИА Новости материалида.

Мудофаа вазирлиги намойиш этган видеода “Терминаторлар” асосий занжирнинг бироз ортида, оғир зирҳли машиналар ўртасидаги оралиқда бормоқда. Танклар 125 миллиметрли қуролдан ўт очиб турган бир пайтда БМПТ экипажи жанг майдони диққат билан кўздан кечирмоқда. Аскар “душманни” кўриши биланоқ  қўш қават 30 миллиметрли тўпдан ўт очади. “Терминаторларнинг” асосий вазифаси ҳам шунда: танкларни гранатомётлар билан қуролланган пиёдалар ва танк ҳужумига қарши ракета мажмуасидан (ПТРК) қўриқлаб пана қилиш.

БМПТни ишлаб чиқиш ишларига 1980 йиллардаёқ киришилган эди, аммо лойиҳага биринчи  чечен кампаниясидан сўнг жиддий аҳамият берилган. 1995 йил январида Грознийнинг штурм қилишини танклар пиёдалар билан тўқнашувда ўта заифлигини кўрсатди. Биноларнинг юқори қаватларида яшириниб ётган жангарилар федерал кучларнинг зирҳли техникасини гранатомётлар билан осонлик билан йўқ қилишарди. Шаҳар жанглари учун катта бурчакли вертикал мўлжалга оладиган жанговар зирҳли машина лозимлиги аён бўлди.

Ледокол, привезший российских полярников в Арктику для развертывания новой дрейфующей станции СП-40 - Sputnik Ўзбекистон
"Русларда ўнлаб, бизда эса — иккита": АҚШ қай борада Россияга етолмайди

Суриядаги чиниқтириш

БМПТнинг биринчи прототипи “Объект 199 “Рамка” белгиси остида 2001 йилда пайдо бўлди. Бу машинанинг тақдири оддий эмас. Мудофаа вазирлиги узоқ йиллар давомида турли сабабларга кўра – асосан молиявий – уни қуролланишга қабул қилишдан бош тортиб келди.

БМПТнинг битта ротасини тузиш режалаштирилган эди, аммо қўшинлар бу техника эга бўлмади. Қўмондонлик янги машиналар харид қилишдан ҳамда бу лойиҳа бўйича эскирган танкларни ўзгартиришдан бош кечишини маълум қилди. 10 та БМПТ Қозоғистонга сотилди.

Шунга қарамасдан “Терминаторлар” турли халқаро қурол кўргазмаларида мунтазам намойиш қилиб келинган. 2017 йил ёзида бир неча БМПТ Сурияга жўнатилди. Ҳарбийлар “Терминатордан” мамнун бўлишди. БМПТлардан ИД* жангариларига қарши ҳужумларда фаол қўлланилгани хабар қилинди.

Мудофаа вазирлиги “Терминаторларни” қуролланишга олишга қарор қилди. 2018 йилда янги машиналар ҳатто Қизил майдондаги Ғалаба парадида иштирок этди. Тез орада техника ҳарбий қисмларга, хусусан, 90-гвардия танк дивизияга олиб келинди. Кейинги харид тўғрисидаги қарор тажрибавий ва жанговар фойдаланиш якунига кўра қабул қилинади.

Россия и Турция провели совместное патрулирование в сирийской провинции Алеппо-Латакия - Sputnik Ўзбекистон
Ғарб биринчи марта русларнинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятини тан олди

Универсал аскар

“Терминатор” Т-72 жанговар танк негизи асосида қурилган. БМПТ танкка қарши пиёдаларга бардошли деб ҳисобланади. Экипаж беш кишидан иборат. Бу, биринчи навбатда, “Терминатор” том маънода тиш-тирноғича қуроллангани билан боғлиқ. БМПТ бу ўзига хос “қуруқликдаги эсминец”.

Асосий қурол қўшалоқ 30 миллиметрли автоматик тўп 2А42 900 дона ўқлари билан. Қуролдан ташқари башнясида иккита зирҳли қопламалар бор. Ҳар бирида иккитадан транспорт-қидирув контейнерлари бор. Улар “Атака” 9М120-1 танк ҳужумига қарши ракеталар билан бошқарилади. Корпусининг олди қисмида иккита АГ-17Д автоматик гранатомётлар мажуд. Улар пиёдаларга қарата парчаланадиган ўқ-дорилар ёрдамида ўт очишга хизмат қилади.

Экипаж бу қурол-яроғлардан “Рамка” замонавий ўтни бошқариш автоматик тизим туфайли самарали фойдаланади. Мўлжалга олувчининг нишони туну кун ишлаш учун барча керакли нарсалар билан жиҳозланган.

Танки Т-14 Армата - Sputnik Ўзбекистон
Армата экспортга кетмоқда: Россиянинг энг янги Т-14 танкини кимлар сотиб олишга тайёр

Лойиҳа келажаги

БМПТнинг биринчи вариантларини экспертлар тез-тез танқид қилашарди. Асосий камчиликлардан бири сифатида “Терминаторнинг” хира “кўриши” кўрсатиларди. Янги машиналар жанг майдонида оғир зирҳли машинага қараганда кўпроқ нарсани кўра олиши мўлжалланарди. Аммо кузатиш воситалари ва нишонга олиш мажмуалари олдинги БМТП ва асосий жанговар танкларда мутлақо бир хил эди. Бунинг устига кўпчилик “Терминаторлар” жанг майдонида зирҳли техниканинг асосий ҳимоячиси сифатида пиёдалар ўрнини тўлиқ эгаллашига шубҳа қиларди. Аммо БМПТнинг замонавий версиялари кўзлари “янада ўткирлашди”.

Перспективная российская боевая бронированная машина на базе универсальной гусеничной платформы «Армата» Т-15 на выставке «Армия России – завтра» в рамках IV Международного военно-технического форума «Армия-2018» в Кубинке - Sputnik Ўзбекистон
Нима учун оғир БМП Т-15 "Армата" дунёдаги энг яхшиси

Мудофаа вазирлиги кадрларига қараганда, ҳарбийлар биринчи “Терминаторни” афзал билишган. 2013 йилда тақдим этилган иккинчи вариант қамроқ қуролланган. Ундан автоматик гранатомётлар олиб ташланган ва экипаж аъзолари уч кишигача қисқартирилган. Россиялик буюртмачида бу модернизация қизиқиш уйғотмади, лекин Алжирда харидорлар топилди. У ерда 300 дона “Терминатор-2” БМТПга буюртма беришди.

“Терминатор-3” қачон пайдо бўлиши ҳозирча номаълум. 2016 йилда “Уралвагонзавод” бош директори Олег Сиенко РИА Новостига корпорация энг янги “Армата” платформаси негизида янги машиналар, жумладан, ҳаво ҳужумига қарши, оғир зирҳли техникани ривожлантириш копцепциясини ишлаб чиққанини маълум қилганди. Улар қаторига БМПТ ҳам киради. Бўлжак машина ҳақида ҳозирча маълумотлар оз. Лекин 30 миллиметрли тўп ўрнига янада кучлироқ 57 миллиметрли қурол ўрнатилиши ҳақида ҳам хабар қилинган эди.

* "Ислом давлати" - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0