Армата экспортга кетмоқда: Россиянинг энг янги Т-14 танкини кимлар сотиб олишга тайёр

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРепетиция парада Победы
Репетиция парада Победы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия якка ўзи танк қурилиши соҳасида технологик инқилобни амалга оширди ва ҳақли равишда катта иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий дивидендлар олишни кутмоқда.

Россия халқаро қурол бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаришни давом эттирмоқда ва дунёда аналоги бўлмаган моделни - учинчи авлод Армата Т-14 танкини тарғиб қилмоқда. Бу Россия мудофаа саноатининг муваффақиятли ривожланаётганини ва жанговар машинанинг технологик мукаммаллигини англатади. 

Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев 6 июл куни Москва Армата Т-14 сўнгги танкларини экспорт қилиш ниятида эканлигини маълум қилди. Россия юқори талабга эга ва рақобатчилар маҳсулотларини сиқиб чиқарадиган қуролларнинг ниҳоятда мустаҳкам ва самарали намуналарини сотади.

Перспективная российская боевая бронированная машина на базе универсальной гусеничной платформы «Армата» Т-15 на выставке «Армия России – завтра» в рамках IV Международного военно-технического форума «Армия-2018» в Кубинке - Sputnik Ўзбекистон
Нима учун оғир БМП Т-15 "Армата" дунёдаги энг яхшиси

Қизиғи шундаки, бу дунёда урушдан кейинги учинчи авлод ягона танки. Ҳатто Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ҳозиргача 132 та ноёб зирҳли техника воситаларига (Т-14 танклари ва “Армата” платформасидаги пиёдалар оғир Т-15 машинаси) буюртма беришга муваффақ бўлди. Етказиб бериш 2021 йил охирига кутилмоқда. Чет эл сотувлари РФ Мудофаа вазирлиги буюртмаси амалга оширилганидан кейин ва машинанинг экспортбоб кўриниши тасдиқлангандан кейин бошланади (мутахассислар чет элга нима кетиши мумкинлигини ва қайси элементлар фақат Россия қўшинлари томонидан ишлатилишини аниқламоқдалар).

Юқори технологияли танкнинг нархи арзон эмас – бир донаси учун 7 миллион долларгача, “Армата”га Миср, Ҳиндистон, Хитой қизиқиш билдиришган (дастлабки аризалар қабул қилинди). Дарвоқе, хорижнинг таниқли танклари - Американинг “Абрамс”, Франциянинг “Леклерк”, Германиянинг “Леопард”, Исроилнинг “Меркава” танклари  6-12 миллион доллар нарх оралиғида сотилмоқда.

Эҳтимолий мижозлар

Аввалроқ, Миср 400-500 дона Россиянинг янги Т-90МС танкларини сотиб олишга қарор қилди ва келажакда Т-14га буюртма бериш эҳтимоли ҳам бор. Ҳиндистон “Армата”ни кўриб чиқаётган ҳолда 1770 тагача замонавий танкларни сотиб олишни режалаштирмоқда, шартнома дастлабки суммаси 442 миллиард рублга баҳоланмоқда. Шубҳасиз, Хитой ҳам четда қолмайди.

Международный военно-технический форум Армия-2017. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Россияда энг замонавий Т-90МС танк синовдан ўтказилди

Россиянинг сўнгги танкининг МДҲ давлатларига экспорт ҳажми ҳали аниқланмаган. Албатта, Т-14 МДҲ мамлакатларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Илгари Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган зирҳли техникаларни фаол равишда сотиб олишган.

Россия глобал қурол бозорининг учдан бир қисмини тинч йўл билан эгаллаб олди. Бугунги кунда “Рособоронэкспорт” портфелида буюртмалар миқдори 55 миллиард долларга тенг (дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўрин). Россия қуроллари экспортининг қарийб 15% қуруқликдаги техникага тўғри келади. РФ янги танклар бозорида тан олинган етакчи бўлишга муваффақ бўлди. Ғарбда Т-90 танкини “Россия мудофаа экспортининг ҳалокатли илғори” деб аташлари бежиз эмас, яқин йилларда Уралвагонзавод буюртмачиларга 2500га яқин Т-90МС танкларини юборади. Сўнги Т-14 экспорт ғалабаларининг муносиб вориси бўлиши муқаррар.

Технологик устунлик

Т-14 душман билан бевосита яқинликда жанг қилишга, мотоўқчи бўлинмаларининг ҳужумини қўллаб-қувватлашга, истеҳкомларни вайрон қилиш, бошпаналарда ва очиқ жойларда жойлашган душман тирик кучини йўқ қилишга мўлжалланган. “Армата” танки Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги жанговар вазиятда синовдан ўтказилди, июл бошида эса у ҳайдовчисиз режимда муваффақиятли синовдан ўтди.

Танки Т-14 на гусеничной платформе Армата на генеральной репетиции военного парада, посвященного 71-й годовщине Победы - Sputnik Ўзбекистон
"Армата" танкининг давлат синовлари 2020 йилда якунланади

Ноёб жанговар машина ҳайдовчисиз минора, экипаж учун зирҳланган капсула, 125 мм калибрли қурол (НАТОнинг 120 мм қуролидан устунроқ), модулли конструкция ва роботлаштириш учун асос бўла оладиган очиқ рақамли архитектурага эга. Келажак - Россияда муваффақиятли ишлаб чиқилаётган электромагнит қуролга эга экипажсиз (ҳайдовчисиз) танкларники.

Т-14-да нишонга олувчи-оператори ва танк командири қуролларни рақамли интерфейслар орқали бошқаради (триплекслар - бу ўтмиш сарқити). Танкнинг жанговар кучининг асоси – кучайтирилган зарба кучига эга 2А82-1М русумли 125 миллиметрли теккис стволли тўп (жанговар комплект ўз ичига жаъми 40 дона снаряд ва бошқарилувчи ракеталарни олади).

Т-14 танкининг эшелонли мудофаа тизими таркибига “Афганит” фаол мудофаа тизими (дунёда ягона реактив ва ракетали танкга қарши ўқ-дорилар ва зирҳни урадиган подкалибер снарядлар билан курашиш қобилиятига эга бўлган тизим), нишонга олишнинг ҳар қандай тизимларига эга ўқ-дориларга қарши пардалар (ҳамма ракурсда, шу жумладан қуйи яримсферада), шунингдек “Малахит” динамик ҳимоя комплекси (кумулятив ва кинетик снарядларнинг зарба бериш ҳаракатига қарши курашади) киради. Якуний ҳимоя чизиғи - уйғунлаштирилган, оқилона нишоб бурчакларига эга кўп қатламли зирҳ.

Снайперский прицел - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги энг кўп қурол экспорт қилувчи давлатлар номлари эълон қилинди

“Армата” бутунлай янги конструкциядаги дунёдаги биринчи танк бўлиб, бутун электромагнит спектрда кўринишни камайтириш учун “стелс-технологиялар”ни биринчи бўлиб олди. Машина Бортдаги бирлаштирилган ахборотни бошқариш тизими (БИУС) билан жиҳозланган, у бошқа бошқарув тизимлари билан боғланишга қодир. Яъни, жанг майдонидаги ҳар бир Т-14 экипажи якка ўзи ҳаракат қилмайди-да, балки Ягона тактик занжирни бошқариш тизимида ишлайди. Бундан ташқари, оғир “Армата” тоифасидаги ягона ўрмаловчи базасида технологик “яқин” Т-15 пиёдалар жанговар машинаси ва Т-16 зирҳли таъмирлаш-эвакуация машинаси яратилди.

Конструкцияси бўйича Т-14 га ўхшаш танкнинг ғояси, етакчи мамлакатлар мутахассислари йигирма йилдан бери кўриб чиқилмоқда. Олдинга силжиш бор, лекин фақат Россия тайёр серияли маҳсулотини тақдим қила олди. Таққослаш учун, АҚШда Future Ground Combat System (келажак ер усти жанговар тизими) соддалаштирилган ўрмаловчи платформаси энди ишлаб чиқилмоқда, «Страйкер» (MobileGunSystem) ҳайдовчисиз минорага эга ғилдиракли жанговар зирҳли машинаси эса танк эмас.

“Армата”нинг дунёда тўғридан-тўғри рақобатчилари ёки аналоглари йўқ. Ўтган йили Т-14 энг ривожланган мамлакатларнинг энг яхши 12 та машинасидан энг яхшиси деб топилди. Россия якка ўзи муболағасиз, танк қурилиши соҳасида технологик инқилобни амалга оширди ва ҳақли равишда катта иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий дивидендларни олишни кутмоқда.

Янгиликлар лентаси
0