Урушдан кейинги учинчи авлод бўлган дунёдаги ягона - Т-14 "Армата" танки 21-25 феврал кунлари Абу-Дабида ўтказиладиган IDEX-2021 15-Халқаро мудофаа саноати кўргазмасида хорижий мутахассисларнинг кенг доирасига тақдим этилади.
Ушбу хорижий "ютуқ" - узоқ муддатли давлат синовлари муваффақиятли якунланганини, камчиликлар бартараф этилганлигини ва "Уралвагонзавод" концерни сериали ишлаб чиқаришга тайёрлигини англатади. Аввалроқ "Рособоронэкспорт" бош директори Александр Михеев хорижий шериклар билан Т-14 етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилгани ҳақида маълум қилганди. Энг янги "Армата" танки чегаранинг олд қаторида, душман билан туташув чизиқларида жанг олиб боришга мўлжалланган ва пиёдалар билан ҳамкорликда эшелонлашган мудофаани ёриб ўтишга қодир.
Турлича жадалликдаги ҳарбий можароларда Т-14 мотоўқчилар бўлинмалари босқинини самарали қўллаб-қувватлашга, очиқ ва ёпиқ жойларда жанговар техника ва жонли кучларни йўқ қилишга қодир.
Сурияда жанговар шароитларда ҳамда қаҳратон Арктикада (–50 до +50 даражада) танк ўзининг юқори самарадорлигини тасдиқлади. Сал аввал Россиянинг Т-14 танки дунёнинг энг ривожланган давлатлари томонидан тақдим қилинган 12та зирҳланган машиналар ичида (Американинг Abrams, Франциянинг Leclerc ва Германиянинг Leopard 2 шулар жумласидан) энг яхшиси сифатида тан олинган эди.
РФ Мудофаа вазирлиги йилига 200 га яқин "Армата" танкларини сотиб олишни режалаштирмоқда, етказиб бериш 2021 йилда бошланади, умумий талаб 2300 та транспорт воситасида аниқланади. Россия Қуролли кучлари бугунги кунда дунёдаги энг йирик танклар паркига эга – машиналар сони 13 мингта, бу эса Пентагонникига қараганда қарийб 7 минг донага кўп. Аммо пиёда қўшинлари томонидан ҳимоя қилинадиган РФ ҳудуди ҳам АҚШ майдонидан тахминан икки баробар кўп, танкқуриш бўйича Россия тажрибаси эса фақатгина сон кўрсаткичи билан ноёб ҳисобланмайди.
Экспорт истиқболлари
"Армата" – кам сонли юқори технологияли, самаралироқ, энг замонавий ускуналар ва қиммат автомобилларни ишлаб чиқариш концепцияси мажмуидир. Битта Т-14 нархи – 7 млн. $ атрофида, ва ҳар қандай мамлакат мудофаа бюджети бу нархни кўтара олмайди. Бу нарх анча кўп вақтни олган синовлар ва модернизациялар асосида шакллантирилади (ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан "тариф" анча "демократлашади"). Қурол-аслаҳанинг замонавий намуналарини ишлаб чиқариш шу даражада чиқимдорки, қайта қуролланиш учун талаб этиладиган улкан чиқимларга йўл қўймаслик мақсадида, хорижий таклифларни кўриб чиқадилар.
Замонавий дунёда такомиллашган қурол аввалгидек кўплаб давлатлар суверенитети учун ўрнини босиб бўлмас инструмент бўлиб қолади. Москва Т-14ни харид қилиш бўйича дастлабки аризаларни олди, экспорт ишлари Россия армияси танк қисмлари қайта қуролланганидан сўнг бошланади.
Forbes нашри (АҚШ) Т-14нинг эҳтимолий харидорлари сифатида Ҳиндистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Жазоирни санаб ўтган (охиргиси Россиянинг БМПТ-72 "Терминатор"ини харид қилган). Бундан ташқари, МДҲ ва КХШТнинг алоҳида мамлакатлари (Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон) аҳамиятли ҳарбий бюджетга ёки ҲТҲ доирасида имтиёзларга эга, ва Россияда ишлаб чиқарилган энг замонавий ва қимматбаҳо жанговар техникани харид қилишга қодир.
"Армата" капсуласи - танк башнясига тўғридан-тўғри зарба берилганида ёки жанговар комплект ёнганида (детонация вақтида) танкчилар ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради. Муаллиф ғояси масофадан бошқариш пулти ва сунъий интеллект элементлари бўлган танкнинг автомат модификацияси йўналиши бўйича давом этади. Конструкторлар Т-14нинг қўшинлар ва қуролларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимига (жанговар ҳаракатларнинг тармоқлашган технологияси) интеграллашувини ҳисобга олганлар. Машинада роботлаштириш ва модернизация қилиш учун чексиз имкониятларга эга.
Танк муваффақият қозонишга маҳкум, унинг бевосита рақобатчилари ёки шунга ўхшаш муқобиллар мавжуд эмас. "Армата" – экипаж учун зирҳли капсулага эга, металлда ўз аксини топган технологик инқилобдир. Т-14да қўлланилган олд технологик ечимлар бутун XXI аср давомида ўз аҳамиятини сақлаб қолади. Чет эллик буюртмачиларга сотиш бўйича дунёдаги иккинчи ўрин эса (ҳар йили тахминан 15 миллиард доллар суммага) – РФда ишлаб чиқарилган энг янги турдаги қуролларнинг сифати ва ишончлилигини қўшимча кафолатидир.
Конструктор ҳадди
"Армата"нинг янгича услубдаги шакли махсус қоплама билан биргаликда иссиқлик ва радиолокация спектрларида танк сезиларлилигини анча камайтиради. "Армата" зирҳи мавжуд ҳар қандай танкка қарши восита зарбасига дош беришга қодир. Машина фаол ва жадал ҳимоя билан жиҳозланган, масофадан бошқариладиган қудратли пушкага эга жанговар модул ва автоматлашган қайта зарядловчи тизим билан таъминланган. Башня периметри ва корпуси бўйлаб нишонга олиш ва хатарларни аниқловчи оптико-электрон ускуналар жойлашган.
Кенгбурчакли видеокамералар 360 градус обзорга эга, ва экипажни "ситуацион вазият" маълумотлари билан тўлиқ таъминлайди. Танк командирининг айланасига нишонларни аниқловчи башня мажмуаси ҳам доира обзори билан таъминлайди. Оператор-наводчикнинг кўриш мажмуаси тўғридан-тўғри кўриш перископи ва суратни масштабловчи имконга эга лазерли дальномер билан жиҳозланган. Тепловизион ва инфрақизил датчиклар ҳар қандай об-ҳаво шароитида, кундузи ва кечаси ишлайди.
Т-14нинг "Эшелонлашган мудофаа"си "Малахит" пассив (анъанавий) ҳимоясини (бунда душманнинг ракеталари ва снарядлари жисман йўқ қилинади), душман томондан учиб келаётган танкка қарши снарядлар, бомбалар ва ракеталарни автоматик режимда йўқ қиладиган "Афганит" фаол ҳимоя мажмуасини ўз ичига олади. "Афганит" радари "танк онгини" хавфлар ҳақида огоҳлантиради, шундан сўнг радиоэлектрон ўчириш тизими душман ракеталарини ишдан чиқаради. Захирада шунингдек, "Реликт" модул мажмуаси мавжуд (тандем типидаги душман снарядларини йўқ қилиш учун). Мутахассислар "Армата"ни эҳтимолий душман танкларига нисбатан самарадорлиги ва яшовчанлиги 30%га кўп бўлган машина сифатида баҳолайдилар.
"Армата" платформасида дунёдаги энг юқори ҳимояга эга бўлган пиёдаларнинг Т-15 жанговар машинаси яратилгани ҳам бежиз эмас.
Экипаж (уч киши) 125 мм силлиқ стволли 2А82 пушкани танк корпусида жойлашган зирҳланган капсулада масофадан туриб бошқаради. Унинг ўт очиш қудрати (дақиқасига 12 марта ўт очиш тезлиги билан) эҳтимолий душманнинг барча мавжуд танк қуролларидан қарийб 1,2 баробар устун. Жанговар захиралар (экипаждан алоҳида) хавфсиз жойлаштирилган - турли мақсадлар учун мўлжалланган 40та снарядлар заряд автоматидан жой олган. "Армата" оптикаси - кундузи 5 километргача, кечаси 3,5 километргача масофада жойлашган нишонларни топиш имконини беради.
Эллик тонналик Т-14 танки қуввати 1500 от кучига эга двигател билан жиҳозланган ва соатига 90 км тезликда ҳаракатланишга қодир (американинг M-1 Abrams танкидан тезроқ). "Армата"нинг чидамлилиги 900 мм дан ортиқ бўлган енгил зирҳи Москва "Пўлат илмий-тадқиқот институти" томонидан ишлаб чиқилган. Замонавий ғарб намуналари тобора оғирлашиб бормоқда ва шу боис, ҳаракатчанликда Россия танкларига ютқазмоқда (Abrams танкларида Исроилда ишлаб чиқарилган "Трофи" фаол ҳимоя тизими ўрнатилмоқда – бу танк вазнини 3,5 тоннага оширувчи йирик контейнерлар бўлиб, ушбу ҳолатни сезиларли "камчилик" дея ҳисоблаш мумкин).