Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишБоевые роботы "Уран-9"
Боевые роботы Уран-9 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия турли муҳитларда ишлашга мўлжалланган ҳарбий роботларни ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришмоқда. Ғарб бундан асосли равишда хавотирга тушган.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги турли хил жанговар муҳитларда - сув остида, ер устида, ҳавода, космосда ишлашга мўлжалланган робот тизимларини синовларни ўтказиб хизматга қабул қилмоқда.

Анъанавий равишда Россиядаги машқ полигонларидаги маневрлар ёзги ўқув мавсумида максимал авжга чиқади. Жорий июн ва июл ойлари ҳам, шунингдек, технологик илғор қадамлар билан - янги, роботлашган қурол тизимларини қўшинларга фаол киритилиши билан қизиқарли бўлди.

На Дальнем Востоке России стартовали маневры войск (сил) Восток-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Танклардан учувчисиз учар қурилмаларигача: Узоқ Шарқда йирик ҳарбий машқлари бошланди

20-26 июл кунлари Қора денгизда НАТО денгиз кучларининг Sea Breeze-2020 машқлари фонида ҳарбий сув ости мониторинги тизимининг Россиянинг экспериментал сув ости роботлари ва гидроакустик жиҳозларининг синовлари бўлиб ўтди. Сўнги роботлашган тизимлар муҳим ҳарбий ва иқтисодий иншоотларни денгиз таҳдидларидан муваффақиятли ҳимоя қилиш қобилиятини намойиш этди.

21 июл куни Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларга “Уран-6” миналардан тозалаш роботларини етказиб бериш тўғрисида қарорни қабул қилди. Кўп функцияли роботехникавий миналардан тозалаш мажмуаси мина тўсиқларида йўлакларни очиш ва катта майдонларни тозалаш учун мўлжалланган. Аввалроқ мажмуа Сурияда синовдан ўтди. “Суриядаги хизмат сафари”дан кейин “Уран-6” жанговар фойдаланиш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда модернизация қилинди.

Июл ойи бошида “Армата” оғир ўрмаловчи платформадаги Т-14 танк ҳайдовчисиз режимда синовдан ўтказилди, бу режим очиқ рақамли архитектура туфайли амалга оширилиши мумкин.

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишАрмата Т-14 танки
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
Армата Т-14 танки

29 июн куни Марказий ҳарбий округ қўшинлари Чебаркуль полигонида сўнги “Маркер” жанговар роботидан фойдаланган ҳолда машқлар ўтказди, у белгиланган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилишга ёрдам берди. Мажмуа  келажакда жанговар ҳаракатларни амалга ошириш моделларини яратиш учун конструктор сифатида таснифланмоқда ва ердаги роботлар, учувчисиз авиация ва махсус кучларнинг интеграцияси учун асос бўлади.

РФ Мудофаа вазирлиги мутахассислари роботни оператор-командирдан юзлаб ва минглаб километр масофада жанговар операцияларни автоном режимда ўтказишга ўрганиш ниятида. Фойдали юк сифатида “Маркер” турли хил ўқ отиш қуроллари, гранатомётлар, дронлар ва ҳаводан қўриқлаб турувчи қурол-яроғларни учириш кассеталарини ташишга қодир. “Маркер” роботлашган платформасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш 2021 йилда якунланади.

Россия Мудофаа вазирлигининг баъзи сўнги роботлашган тизимларини батафсил кўриб чиқайлик.

Sea Breeze нишон майдони сифатида

Россия ҳарбий мутахассислари Қора денгизда душман объектларини аниқлашга мўлжалланган турли ҳил муҳитларда ишлайдиган робот тизимларини синовдан ўтказдилар. Шу билан бирга, РФ Мудофаа вазирлигида бир вақтнинг ўзида НАТО денгиз кучларининг Sea Breeze-2020 машқлари ўтказилаётган Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмида ҳарбий-техник тажрибалар моҳияти ҳақида батафсил гапириб бердилар. Россиянинг автоном учувчисиз сув ости аппаратлари (НПО “Аврора” концерни маҳсулоти) потенциал душманнинг йирик объектлари ва кичик ўлчамли роботехникавий тизимларини аниқлаш ва ажрата олишлари керак эди. Аппаратлардан бири ёнбошни кўриш гидролокатори ва кўп нурли эхолотдан фойдаланган, иккинчиси аниқланган нишонларни назоратда ушлаб турган. Маълум бўлшича, Россия мажмуалари “учрашув нуқтаси”дан нишон хусусиятлари ва координаталари, фотосуратлари ва видеоларни узатиши мумкин.

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтиш"Витязь" учувчисиз автоном сув ости апарати
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
"Витязь" учувчисиз автоном сув ости апарати

АҚШ 6-чи флоти қўмондони Джин Блэкнинг сўзларига кўра, машғулотлар ўз ичига ҳаво ва сув ости кемаларига қарши мудофаани ишлаб чиқишни, тақиқлаш операцияларини (душманни жанговар ҳудудга йўл олганида ушлаб туриш ёки йўқ қилиш) олган. Ушбу сценарий туфайли, бир неча кун давомида Қрим яқинидаги нейтрал сувларда жойлашган НАТОнинг ҳарбий бўлинмалари Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг робот тизимлари учун ажойиб “нишон майдони” сифатида намоён бўлдилар.

Эҳтимолий душманнинг воситалари аниқлаш учун деярли имконсиз бўлган ихчам аппаратларни атиги икки мутахассис жиҳозланмаган қирғоқдан ишга туширишга қодир.

2017 йилдан бери Қора денгиз флотининг асосий синов майдони – “Виктор Чероков” роботлашган кемаси. Жанговар фойдаланиш борасида маълум тажриба ва Россиянинг сув ости роботлашган тизимларининг сув устидаги, ҳаводаги ва қирғоқлардаги разведка ва зарба бериш тизимлари билан ўзаро ҳамжиҳатлиги бўйича каттагина салоҳият тўпланди деб ҳисоблайман. Ушбу маълумотлар минтақадаги РФнинг стратегик объектларини ҳимоя қилиш даражасига бахо беришга имкон беради.

Жанговар сафдаги “Уран-6”

РФ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда  20 дан ортиқ “Уран-6” кўп функционал роботлашган миналардан тозалаш мажмуалари алоҳида муҳандис-сапёр полклари ва бригадаларига фойдаланишга топширилади. 10 июл куни Ғарбий ҳарбий округнинг 20-чи гвардия армиясининг сапёр полкига сўнги техникаларнинг биринчи партияси топширилди. Бундан ташқари, Москва вилоятидаги Россия Қуролли Кучлари Халқаро миналарга қарши маркази ўқув полигонида кўп функцияли роботехникавий мажмуаси операторлари тайёрлови ташкил этилди.

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишЧеченистон тоғли ҳудудларини “Уран-6” ёрдамида миналардан тозалаш
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
Чеченистон тоғли ҳудудларини “Уран-6” ёрдамида миналардан тозалаш

“Уран-6” мажмуаси масофадан бошқариш режимида (оператордан 1 км масофада) етарли ишонч билан ҳудудни миналардан яхлит тозаланишини таъминлайди, пиёдаларга қарши мина майдонларида йўлаклар очишни амалга оширади. Яъни, ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёт учун хавфли бўлган ҳудудда бевосита иштирокини истисно қилишга имкон беради ва муҳандислик бўлинмаларининг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Вазифага қараб, машинага бир неча хил траллардан бири ўрнатилади. Жанговар робот-сапёрнинг массаси тахминан 6 тоннани ташкил этади ва кўчириш учун платформа (“мультилифт” тизими ва ​​тралларни алмаштириш учун платформага эга КамАЗ) билан таъминланган. “Уран-6” платформадан 3-4 дақиқа ичида тушади ёки яна кўтарила олади.

“Уран-6” Суриянинг Пальмира, Ҳалаб ва Дайр-аз-Зор шаҳарларини миналардан тозалашда жанговар шароитда синовдан ўтказилди ва шундан сўнг у янги функцияларга эга бўлди. Истиқболда сапёрларнинг ҳаракатлари миналар майдонларини, ҳудудларни минлардан тозалаш, кўприклар ва истеҳкомларни қуриш билан чекланмайди. Роботлашган мажмуалар туфайли муҳандислик-сапёр полклари мустаҳкамланган объектларга ҳужум қилишда, яширин миналашни амалга оширишда иштирок этишлари мумкин бўлади.

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЧеченистон далаларини "Уран-9" ёрдамида миналардан тозалаш
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
Чеченистон далаларини "Уран-9" ёрдамида миналардан тозалаш

Ҳар бир умуқўшин ёки танк армияси таркибида муҳандислик-сапёр полклари, ҳарбий округда эса муҳандислик бригадаси бўлади. ОАВ маълумотларига кўра, уларда аллақачон ҳужумчи-сапёрларнинг рота ва батальонлари ташкил этилмоқда,  ва “Уран” уларга ёрдам беришга шай.

Келажакдан келган “маркер”

Россия Мудофаа вазирлиги учун яратилаётган “Маркер” платформаси, шубҳасиз, жанговар робототехника соҳасидаги энг қизиқарли лойиҳадир. Келажакда “Маркер”нинг сунъий интеллекти унга мустақил равишда қарорлар қабул қилишга, яъни муайян вазифаларни бажариш учун маршрутни, жанговар ҳаракатлар вақтини, ўқ-дорилар ҳаражатини ва бошқа параметрларни - автоном равишда, машиналар гуруҳи таркибида, бўлинма таркибида (одамлар билан) ҳисоблаш имкониятини беради. Шу билан бирга автоном қўмондонлик марказидан юзлаб ва минглаб километр узоқлик масофани, юқори аниқликдаги қуролларнинг мавжудлигини ва нишонни юқори аниқлаш функцияси мавжудлигини англатади.

© Sputnik / Иван Сураев / Медиабанкка ўтишМаркер - экспериментал платформа
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
Маркер - экспериментал платформа

“Маркер” роботлашган платформаси юқори аниқликдаги нишонга ўт очиш учун ускуналарни ўз ичига олди, муқаддам жанговар робот Марказий ҳарбий округ машқларида қатнашган, аммо лойиҳа ишлаб чиқилиши ҳали якунланмаган. Унинг яратувчилари – Истиқболли тадқиқотлар жамғармаси ва “Андроидная техника” ИИЧБ – ҳозирча машинани ҳақиқий жангда синаб кўриш ниятида эмас. Бирлаштирилган платформада ер усти робототехникасининг туркум асосий технологиялари (техник кўриш қобилияти, алоқа, навигация, автоном ҳаракат ва фойдаланиш, овоз назорати) уч босқичда синовдан ўтказилмоқда. 2021 йил июнига қадар барча энг яхши билим ва имкониятларни ўз ичига олиши керак бўлган бешта машина (иккита ғилдиракли ва учта ўрмаловчи) туркуми режалаштирилган. Платформа модулли тамойилга асосан ишлаб чиқилмоқда ва тезкор равишда юк кўтариш ўзгартиришга (қўшимча қилишга), тизимларни янгилашга имкон беради.

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишРФ Мудофаа вазирлиги "Платформа-М" жанговор роботи
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
РФ Мудофаа вазирлиги "Платформа-М" жанговор роботи

Фойдали юк сифатида бир вақтнинг ўзида бир-биридан мустақил равишда ҳаракат қила оладиган бир нечта қурол тизимлари ўрнатилиши мумкин. Шу билан бирга, Дрон модули дронларнинг бутун гуруҳини автоном равишда учирилишини таъминлайди, уларнинг ҳар бири вазифаларни гуруҳ таркибида ёки алоҳида бажаради.

Эҳтимол, тез орада Россия роботи тирик аскар каби буйруқларни овоз билан бажаришни ўрганиб олади, синов давомида бундай мақсад ҳам қўйилган. Ғарб Россиянинг ютуқларидан хавотирда - Американинг Forbes журнали яқинда “Ваҳима қилмангу, аммо Россия роботлашган танкларини одам нутқини тушунишга ўргатмоқда” деган мақола чоп этган эди.

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРФ Мудофаа вазирлиги "Платформа-М" жанговор роботи
Россия нега танкларга одам нутқини тушунишни ўргатмоқда? - Sputnik Ўзбекистон
РФ Мудофаа вазирлиги "Платформа-М" жанговор роботи

РФ Мудофаа вазирлигининг роботлари ҳаво ва космосни муваффақиятли ўзлаштирмоқдалар ва шундай бўлса-да “Маркер” ўзининг мавжуд потенциали билан қўшинларга фақат синов ва тажрибалар учун келади, у “келажакдан меҳмон” бўлиб, мутлақо янги қурол тизимлари ва “кўп доменли жанг” тактикасини ваъда қилади. Ушбу робот келажак армиясининг авангардидир, бугунги кунда дунёда унинг аналоги йўқ. Пентагоннинг пиёда қўшинлари учун автоном жанговар платформасини (Boston Dynamics-дан “қадам босувчи” BigDog) яратиш уриниши муваффақиятсиз якунланди. Америка роботи мустақил равишда энг оддий қарорларни қабул қилишни ёки ҳеч бўлмаганда овозли буйруқларни тушунишни ўрганолмади, одам томонидан жанговар саф ва шароитларда масофадан доимий равишда бошқарув пултидан бошқариши - мақсадга мувофиқ эмас.

Янгиликлар лентаси
0