АҚШ Россиянинг Т-72 танкини яксон қилиш учун роботни синовдан ўтказди

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишТанки Т-72 во время командно-штабных учений "Кавказ-2020" на полигоне "Раевский" в Новороссийске
Танки Т-72 во время командно-штабных учений Кавказ-2020 на полигоне Раевский в Новороссийске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Аризона штатидаги Юма полигонида ҳарбий ўқув машғулотлар давомида LIDAR роботлари синовдан ўтди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. АҚШнинг Аризона штатидаги Юма полигонида ҳарбий машқлар давомида LIDAR роботлари синовдан ўтди. Breaking Defense нашри ёзишича, роботларнинг нишони Россиянинг Т-72 танки бўлди. РИА Новости хабарига асосан.

Кичик пилотсиз учар қурилма билан жиҳозланган бу роботлар 3,5 миллиондан ортиқ ҳарбий техникаларнинг суратлари асосида Т-72 танкини Aided Target Recognition (ATR) алгоритми ёрдамида аниқлади.

Сунъий интеллект нишон ҳақида маълумотларни юклади, чунки унинг ўрнатилган қуролининг нишонга олиши танкни яксон қилиш учун етарли бўлмади, у операторнинг розилиги билан артиллерияни ёрдамга чақирди.

Breaking Defense бундан олдин Россия ва Хитой билан боғлиқ хавотирлар туфайли АҚШ армияси артиллерия тизимларини ўқ отиш учун жойлаштириш вақтини 20 сониягача қисқартиргани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0