Шавкат Абдукамилов: Ўзбекистон бўлажак АЭС ишончлилигига шубҳа қилмайди

Ўзбекистон ва Россия 2018 йилда республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Ўзбекистондаги АЭС Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлади.
Sputnik
"Ўзатом" агентлигининг Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бўлими раҳбари Шавкат Aбдукамилов Sputnik агентлигига бўлажак AЭС қуриладиган майдонда нималар рўй бераётгани, лойиҳа қанчалик хавфсизлиги, атом электр станцияси ишга туширилгандан сўнг мамлакат энергия баланси қандай ўзгариши ва ушбу объект учун кадрлар тайёрлаш жараёни қандай давом этиши ҳақида сўзлади.

— Aйтинг-чи, Ўзбекистонда AЭС қуриш тўғрисидаги шартноманинг ташкилий қисми ҳозирда қайси босқичда?

— Ўзатом мутахассислари бош шартномаларни тайёрлашмоқда. Россия ва Ўзбекистонда ишчи гуруҳлар тузилган, Россия Федерациясида ушбу масала асосан "Росатом" давлат корпорацияси томонидан назорат қилинади, бизнинг мамлакатда эа "Ўзатом" агентлиги ва АЭС қуриш бўйича дирекция томонидан.
Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича лойиҳа тақдири не кечмоқда - видео
Пандемия ва чегаралар ёпилганига қарамай, ўтган давр мобайнида ҳамкорлигимиз тўхтамаган - у масофавий форматга ўтказилганди.
Ҳозирда биз позициялар яқинлашуви устида ишламоқдамиз, ва шартнома тайёрланиши билан, у имзоланади.

— Бўлажак АЭС қуриладиган майдонда нималар рўй беряпти ва аҳолининг у ҳақдаги фикри қандай?

— Биз ушбу масалада ҳам Ўзбекистонда, ҳам қўшни мамлакатларда жамоатчилик тингловларини ўтказишни режалаштиргандик. Aммо карантин чекловлари туфайли ушбу тадбирлар вазият барқарорлашгунига қадар ортга қолдирилди.
Амалга оширилаётган ишларга келсак: майдонда муҳандислик тадқиқотлари давом этмоқда. Aтроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаси тайёрланган.
Абдукамилов: битирувчи-атомчилар дарҳол ўзбек АЭСи пультига яқинлаштирилмайди
Бундан ташқари, AЭС техник лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича муҳандислик тадқиқотлари олиб борилмоқда. Улар Россиянинг "Aтомэнергопроект" компанияси билан шартнома асосида олиб борилмоқда. Натижада, техник лойиҳа ишлаб чиқилади, материаллар Давлат экология қўмитаси томонидан давлат экспертизасига топширилади ва барча материаллар мажмуи ядровий ва радиацион хавфсизлик бўйича миллий регулятор - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига топширилади. Шундан сўнг у танланган майдондан фойдаланишга ўзининг рухсатномасини беради. 
Бошиданоқ керакли ва тегишли ядро инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилган эди. Улар бугун ҳам долзарбдир.
2020 йил октябрь ойида биз МАГАТЭ вакиллари билан ушбу ташкилотнинг мамлакатимизга режалаштирилган миссияси тафсилотларини онлайн равишда муҳокама қилдик. Миллий инфратузилмамизни ўз-ўзини баҳолаш бўйича дастлабки лойиҳани тақдим этдик, унда барча асосий вазирлик ва идоралар иштирок этган. МАГАТЭ ҳужжатни кўриб чиқиб, ўз тавсияларини берди. Ҳозирда ҳужжат устида ишлар олиб борилмоқда ва тез орада расмий равишда ушбу ташкилотга юборилади. Ва шундан сўнг, олти ҳафта давомида ушбу миссияни Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Тахминий вақт апрел, деб белгиланмоқда, аммо барчаси пандемия жараёни қандай кечишига боғлиқ.
Ўзбекистонда АЭС ишга тушса бошқа республикаларда ҳам қизиқиш пайдо бўлади – эксперт
Шу мақсадда ўн тўққизта ядро инфратузилмаси масалалари бўйича ўн тўққизта махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Хусусан, миллий позиция, ядро хавфсизлиги, кадрларни тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ва меъёрий базани такомиллаштириш, Ўзбекистонда атом энергетикасини қуриш ва ривожлантиришга манфаатдор томонларни жалб қилиш масалаларини такомиллаштириш, саноатни жалб қилиш масалалари, сабаби атом электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш пайтида кўплаб материаллар, турли хил хизматлар, товарлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Ва бўлажак станциянинг умумий ишончлилигига таъсир қиладиган кўплаб бошқа жиҳатлар мавжуд.

— - AЭС хавфсизлиги бўйича савол. Ўзбекистон лойиҳанинг ишончлилигига қанчалик ишонади ва у мамлакатга қандай ўзгаришларни олиб келади?

— Ўзбекистон Россия технологияларидан бўйича AЭС қуриш қарорини қабул қилди. Уни "ВВЭР-1200" сув энергетик реакторларига эга иккита энергия блоклари таркибида қуриш режалаштирилган. Қурилиш якунига кўра мамлакатимизда янги ядро соҳасига старт берилади. Бундан ташқари, умумий энерготармоққа қўшимча, 2,4 ГВт қувватга эга янги энергия ишлаб чиқариш қуввати қўшилади, улар барқарор, хавфсиз ва ишончлидир.
Москвада “Ўзатом” делегацияси Ўзбекистон АЭС лойиҳасини муҳокама қилади
Ушбу турдаги реакторга келадиган бўлсак, у дунёдаги энг ишончли ва энг хавфсиз ҳисобланади, чунки бу ерда сув билан ишлайдиган технологиялар қўлланилади, бунда иссиқлик ташувчи сифатида ҳам, иссиқлик алмашинуви сифатида ҳам сувдан фойдаланилади. Бундан ташқари, лойиҳада барча қачондир содир бўлган штатдан ташқари ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар ва улар билан боғлиқ бўлган воқеаларни тўлиқ ҳисобга олган. Шу туфайли, биз ушбу лойиҳанинг тўлиқ хавфсизлигига ишончимиз комил.
Шу нарсага эътибор қаратмоқчи эдим-ки, ушбу лойиҳалар асосидаги атом электроблоклари Европада барпо этилмоқда. Мисол учун, Венгрия ўзидаги эски атом электроблокларини эксплуатациядан чиқариб, Россия томони билан ҳамкорликда, айнан "ВВЭР-1200" реакторлари асосида АЭСни қурмоқда. Туркия, Бангладеш, Ҳиндистонда худди шу сингари реакторлар барпо этиляпти. Россия технологиялари айни вақтда дунё бўйича етакчидир.
Россия Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун кредит бериши мумкин
Aгар ядровий технологияларни етказиб берувчилар жаҳон бозорига назар ташласак, бу унчалик катта эмас: Россия, Шимолий Корея, Жанубий Корея. Шу билан бирга, Россия технологиялари дунёда тан олинган. Ҳамкасбларимиз, МАГАТЭ экспертлари билан суҳбатлашсак, улар Ўзбекистон технология етказиб берувчи борасида жуда тўғри танловни амалга оширганини таъкидлашади.
Ўзгаришларга келсак. Ўзингиз гувоҳи бўлиб турибсиз, мамлакат ва унинг ривожи, иқтисодиёти учун энергия қанчалик муҳимлигини. Энергетика вазирлиги электро энергия соҳаси, янги энергия ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни назарда тутадиган концепцияни қабул қилди. Бу нима учун керак? Aйни пайтда мамлакатда электр энергияси танқислиги юзага келиб бўлган. Бизда қарийб 66 миллиард кВт соатга талаб бўлгани ҳолда, аслида 63 миллиард ишлаб чиқарилади. Қолган фарқни қўшни мамлакатлардан импорт қилиш лозим.
Тонналаб иқтисод: “Узатом” раҳбари АЭС қурилиши хусусида
Aҳоли билан бирга, унинг фаровонлиги, эҳтиёжлари ўсиб бормоқда: кўпчиликнинг уйида масалан, бир эмас, иккитадан кондиционер, маиший техника бор... Ишлаб чиқариш ва бизнес светга муҳтож. Шу муносабат билан экспертлар 2030 йилга келиб Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тахминан 120 миллиард кВт соатни ташкил этишини прогноз қилишмоқда. Бу ҳозир ишлаб чиқараётган ҳажмдан деярли икки баробар кўп.
Шу сабабли, Энергетика вазирлиги 2030 йилга қадар энегиясамарадор буғ қурилмаларига, қайта тикланувчи энергия манбаларига эга янги типдаги электр станциялари, гидроэлектр станциялар - асосан мини- ва микро-ГЭСлар қурилишини, шу жумладан АЭС қурилишини кўзда тутадиган концепцияни маъқуллади. Мамлакат энергобалансининг 8-10 фоизи АЭС томонидан таъминланиши кўзда тутилган.

— Электр энергияси мамлакат учун албатта, муҳим. Бу борадаги янги ечимлар ҳам. Аммо атом электр станциясини қуришни ва ундан фойдаланишни ишонч билан топшириш мумкин бўлган профессионал кадрлар ҳам жуда муҳим.

— Кадрлар масаласи жуда долзарб ва жиддий, чунки атом электр станциясининг келажакда хавфсиз ва ишончли ишлаши айнан кадрларга боғлиқдир.
Эксперт: ўзбекистонликлар АЭС чиқиндиларидан ташвишланмасалар ҳам бўлади
2018 йил 19 июлда президентнинг алоҳида фармони билан "Ўзатом" агентлиги ташкил этилган бўлса, 20 июлда Тошкентда МИФИ университети филиалини ташкил этиш бўйича президент қарори имзоланди. Ушбу филиал аллақачон ишламоқда, унда биринчи ва иккинчи курс талабалари таҳсил олишяпти. Ҳар йили Россия қоидалари асосида ушбу университетга киришни истаганлар учун танлов ташкил қиламиз ва ҳар йили филиал 100 кишини қабул қилади - талабаларнинг ҳаммаси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Келажакда бу йигит-қизлар бизнинг атом саноатимизнинг ходимлари бўлишади.
Бу ерда гап АЭСни эксплуатация қиладиган персонални тайёрлаш ҳақида бораётгани йўқ, балки ядровий соҳанинг қатор тармоқлари бўйича иш олиб бориляпти - бу бўлажак педагоглар, илм-фан, ядровий тиббиёт, қишлоҳ хўжалиги. Шунингдек, иссиқлик энергетикаси, чунки АЭС ИЭСдан фақатгина сувни иситиш манбаи ва ёқилғи билан ажралиб туради - биттасида ядровий манба ишлатилса, иккинчисида - табиий газ ишлатилади. Шу муносабат билан МИФИ тўртта йўналиш бўйича талабаларни тайёрлайди ва улар Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш учун талабгир бўлади.
Атомли келажак: Ўзбекистонда биринчи АЭС қандай қурилмоқда
Шуни таъкидлашни истардимки, атом енергетикаси республика учун янгилик эмас. 1959 йилдан бери Тошкентда ВВЕР тадқиқот ядро реактори эксплуатация қилиб келинади. У Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтига тегишли. Бу нимани англатади? Бизда реакторларни ишлатиш, ядро технологияларидан фойдаланиш, ядро материалларидан фойдаланиш бўйича 60 йилдан ортиқ тажрибамиз борлиги, мутахассислар, олимлар борлигини. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети анчадан бери "Ядро физикаси" йўналиши бўйича кадрларни тайёрлаб келмоқда. Ушбу салоҳият лойиҳамизни амалга оширишда ҳам қўлланилади.
Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университетида атом энергетикаси соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича бакалавр йўналиши фаолият юритиб келади. У ерда ҳам ҳар йили 100 га яқин талаба қабул қилинади, улар келажакда улар АЭСда ишлайдилар.
ЎзАтом АЭС ҳақидаги ваҳимали миш-мишларга нуқта қўйди
Аммо кадрларни тайёрлаш фақатгина олий таълимдаги ўқиш билан чекланмайди, бу узлуксиз жараён. Битирувчилар дарҳол АЭС пультига ўтқизилмайди, улар ўрганишни давом этадилар, хусусан, АЭС қурилиши жараёнларида бевосита иштирок этишади, Россияга бориб ўқиб келадилар.
Стажировка учун Нововоронеждаги АЭС-2га юборилади, у ерда ўқув-машғулот маркази бор. Худди шундай марказ биринчилардан бўлиб бизнинг АЭС майдонида ҳам пайдо бўлади.
Биринчи блок ишга туширилганидан кейин биринчи икки йил давомида персонал иши такрорлаш элементи асосида ташкил этилади. Иккинчи блок қурилиши жараёнида, унинг ходимлари биринчи блокда машқ қилади. 
Шу тариқа, изчилликни йўлга қўямиз, малака ошириш жараёни эса узлуксиз бўлади.