ЎзАтом АЭС ҳақидаги ваҳимали миш-мишларга нуқта қўйди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПроект АЭС в Узбекистане
Проект АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЎзАтом мутахассислари Жиззахнинг Фориш туманида АЭС қурилиши ва хавфсизлик мавзусида халқ билан мулоқот ўтказди.   

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Якшанба 7 июль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Экологик партияси, «Ўзатом» агентлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги мутасаддилари Фориш туманига ташриф буюриб, туман фаоллари иштирокида АЭС қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш борасида илк маротаба халқ билан мулоқотни амалга оширдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Журабек Мирзамахмудов, генеральный директор Агентства по развитию атомной энергетики Узатом - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзатом" бош директори АЭС яқинида чўмилса нима бўлишини айтди

Суҳбат давомида Ўзатом мутахассислари Ўзбекистонда қурилаётган АЭСнинг хавфсизлик даражасига алоҳида тўхталиб ўтишди. Мутахассислар Чернобыл ёки Фукусимадаги АЭС фожеалари Ўзбекистонда такрорланмаслиги учун қандай хавфсизлик чоралари кўрилгани ҳақида батафсил айтиб беришди.

Хусусан, Ўзбекистонда қурилаётган АЭС 3++ - яъни янги авлод станцияси бўлиб, унда бошидан 21 та бир-бирини ҳимояловчи хавфсизлик тизимларии мужассам этилганини ва ушбу хавфсизлик тизимлари ҳатто инсоннинг АЭС фаолиятига нотўғри аралашишини чеклаш имкони эга эканлиги қайд этилди.

© SputnikДепутатлар ва журналистлар бўлажак АЭС майдонида бўлишди
ЎзАтом АЭС ҳақидаги ваҳимали миш-мишларга нуқта қўйди - Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар ва журналистлар бўлажак АЭС майдонида бўлишди

Эслатиб ўтамиз, интернетда “Чернобыл” номли  бадиий фильм намойиш қилинганидан сўнг, АЭС қурилиши ўзбекистонликлар томонидан ҳам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган эди. Айрим блогерлар томонидан АЭС қурилиши Ўзбекистонда ҳам иккинчи Чернобил ҳодисасини вужудга келтириши мумкинми деган миш-мишлар тарқатишни бошлаган эди. Ушбу учрашувнинг ўтказилиши ана шундай асоссиз ваҳималар тарқалишига нуқта қўйди.

Янгиликлар лентаси
0