ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Москвада Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокарани 27 декабр куни ўтказиш режалаштирилган.
Бундан аввал, ушбу ишчи ташрифи 14 декабрь куни бўлиб ўтган. Ундан мақсад - Ўзбекистонда АЭС қурилишига оид шартномани муҳокама қилиш бўйича марказий ишчи гуруҳнинг йиғилишида иштирок этишдан иборат эди.
2018 йил сентябрда Россия ва Ўзбекистон республика ҳудудида АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик ҳукуматлараро битим имзоланган. Республикада 1,2 ГВт кучланишдаги “3+” авлод икки блокдан иборат мажмуа қурилади.
АЭС Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудудда жойлашади, у ерда муҳандис-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.