Россия Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун кредит бериши мумкин

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишСергей Приходько
Сергей Приходько - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АЭС қурилиши Ўзбекистон - Россия муносабатлари учун стратегик муҳим лойиҳа ҳисобланади, шунинг учун унинг  молиялаштириш масаласи ҳам ўта муҳим.

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Россия ҳукумати Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун давлат экспорт кредити ажратиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ҳукумат раиси ўринбосари Сергей Приходьконинг сўзларига асосан.

Атомная станция  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда АЭС қурилишида Корея Республикаси тажрибаси қўлланилиши мумкин

"АЭС қурилиши Ўзбекистон - Россия муносабатлари учун стратегик муҳим лойиҳа ҳисобланади, шу жумладан у ҳақида тузилаётган шартномалар ва унинг  молиялаштириш масаласи ҳам ўта муҳимдир.

Молия манбааларига келсак, ушбу лойиҳанинг икки давлат учун ҳам муҳимлигини инобатга олган ҳолда, Россия Федерацияси ҳукумати давлат экспорт кредити ажратиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Аниқ шартлар  Россия ва Ўзбекистон молия вазирликлари музокараларидан сўнг маълум бўлади.

Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭСнинг дастлабки қиймати аллақачон аниқ бўлган.  Лекин бундай лойиҳалар нархи, одатда, шартнома имзоланганича ва ундан сўнг ҳам кенг оммага эълон қилинмайди”, - деди Приходько.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия орасида эришилган келишувга кўра, “Росатом” корпорацияси  Ўзбекистон ҳудудида иккита энергия блокидан иборат бўлган “3+” авлод атом электр станцияси қуриб беради. АЭСнинг қурилиш жойи сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли олдидаги майдон танланган.

Янгиликлар лентаси
0