МИБга норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди

Фарғона шаҳри, Машъал маҳалласида яшовчи Фотима Усмонова МИБ ходимларига норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган пайти қутқариб қолинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. МИБга норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган фарғоналик аёл қутқариб қолинди.
Алимент тўламай, Россияга қочиб кетган отадан пуллар ўндириб берилди - МИБ
Ижтимоий тармоқларда "Уйи сотиб юборилган ёлғиз аёл фарзанди билан кўчага қувиляпти" деган видео-хабарлар тарқалди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Усмановадан ундирувчи АТБ "Турон банк” Фарғона филиали фойдасига 91.343.964 сўм кредит қарзи ва давлат фойдасига 18.268.792 сўм давлат божи ундириш, ундирувни Ф.Усмановага тегишли бўлган гаровга қўйилган Фарғона шаҳар, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси, 9/9-сонли уй, 9-хонадонга қаратиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати 20.12.2018 йилда Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси Н.Расулов томонидан 4816-сонли ижро иши қўзғатилган.
МИБ электр тармоқдан ўғринча фойдаланган ҳуқуқбузарларни аниқлади
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Усманова бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан кредит қарзи ва давлат божини тўламасдан келганлиги сабабли ундирув Фаробий кўчаси, 9/9-сонли уй, 9-хонадонга қаратилиб, 30.03.2019 йилда "E-IJRO AUKSION" савдосига чиқарилган.
09.08.2019 йилда ўтказилган аукцион савдосида №ОА-000063-сонли ғолиблик баённомасига фуқаро М.Арсланов томонидан 138.001.028 сўмга ютиб олган ва бу ҳақда қарздор Ф.Усманова ва унинг турмуш ўртоғи У.Кариевлар огоҳлантирилган.
Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига 136.621.017 сўм пул маблағи келиб тушган бўлиб, шундан 33.247.884 сўми банк фойдасига, 18.268.792 сўми давлат божи, 1.096.127 сўми ижро йиғими учун ўтказилган.
06.11.2020 йилда қарздор Ф.Усманованинг аризасига асосан 14.000.000 сўм пул маблағи синглиси Н.Мўминованинг қарздорлиги учун “Барака лизинг” МЧЖ ҳисоб рақамига ва 463.000 сўм давлат божи учун ўтказиб берилган.
Наманганда МИБ ходимларига қаршилик билдириб, ўзига ўт қўйган ёш аёл вафот этди
Депозитда қолдиқда қолган 69.545.214 сўм пул маблағини қарздор Ф.Усманова қайтариш ҳақида унга бир неча бор таклиф этилганида пул маблағларини олишни рад қилган, шунингдек омонат ҳисоб рақамларини тақдим этишдан бош тортиб келган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 21.02.2020 йилдаги 2-1501-1921/26900-сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор Фотима Усмоновани Фарғона шаҳар, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси 9/9-уй 9-хонадонидан кўчириб, даъвогар М.Арслановни ушбу хонадонга киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига 24.03.2020 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.
Самарқандда МИБ ходимларини ёқиб юборишга уринган аёлга жазо тайинланди
ФИБ Фарғона туманлараро судининг 25.05.2020 йилдаги ажримига асосан қарздор Ф.Усмонованинг берган кассация шикояти мазмунан ҳал қилингунига қадар ижро ҳаракатлари тўхтатилган.
ФИБ Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 08.10.2020 йилдаги ажримига асосан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 21.02.2020 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Шунга кўра, ФИБ Фарғона туманлараро судининг алоқа хатига асосан ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, 28.10.2020 йил ҳамда 15.01.2021 йилда Ф.Усмоновани Форобий кўчаси 9/9-уйнинг 9-хонадондан кўчириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган, бироқ Ф.Усмонованинг провокацион хатти-ҳаракатлари сабабли ижрони амалга ошириш имкони бўлмаган.
15 январь куни Фарғона шаҳри, Машъал маҳалласида яшовчи Фотима Усмонова МИБ ходимларига норозилик сифатида ўзига ўт қўймоқчи бўлган пайти қутқариб қолинди.
42 яшар Усмоновага кўра, у йўқлигида МИБ ходимлари уйининг эшигини бузиб, ичкарига кирган ва нарсаларини кўчага чиқариб ташлаган.
Коронавирус вақтида алимент тўламаса бўладими - МИБ изоҳи
Воқеа устига келган Усмонова мибчилар фаолиятига норозилик сифатида устига бензин сепиб, гугурт чақмоқчи бўлган пайти қўшнилари уни тўхтатиб қолган.
3,5 ой аввал МИБ ходимлари уйидан мажбурлаб чиқармоқчи бўлган наманганлик аёл ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлганди.
Воқеа 15 январь куни Фарғона шаҳри, Машъал МФЙ, Форобий кўчаси, 9/9-уй, 9-хонадонда содир бўлган.
Уй бекаси Фотима Усмонова Тошкентга даволанишга кетган пайти МИБ ходимлари келиб, унинг уйига эшикни бузиб, киришган ва уйдаги нарсаларни кўчага чиқариб ташлаган.
15.01.2021 йилда ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ҳам Ф.Усмонова ўткир ҳидли бензинга ўхшаш суюқликни уй ичига ва ижро ҳаракатини ўтказишда иштирок этаётган ходимларга сепишга уринган ва уйни ёқиб юборишини маълум қилган.