Учрашув куни кеча Берлинда бўлиб ўтди. У олти соатча давом этди.
Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак музокаралар иштирокчилари очиқ суҳбат ўтказишганини таъкидлади, аммо музокараларнинг бирор бир банди бўйича бирор бир аниқ қарорни ишлаб чиқишга муваффақ бўлинмаган.
“Суҳбат очиқча бўлди, барча асосий масалалар юзасидан фикр алмашдик. Аввало Минск келишувининг сиёсий қисмини амалга ошириш юзасидан”, - деди Козак.
Шу билан бирга, “норманд тўртлиги” етакчилари маслаҳатчилари айрим масалалар бўйича келишувга эришишган: икки ҳафта давомида янги тамойил ва ёндашувларни ишлаб чиқиш.
“Россия ҳозирча Киев можарони куч билан ҳал қилиш режасини тузаётганини ҳис қилмаяпти. Умуман олганда сулҳга риоя қилинмоқда”, - дея қўшимча қилди Козак.
Шунингдек, Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари “тўртликнинг” Европа аъзолари – Германия ва Франция нималарга амал қилиши кераклиги борасида ўз нуқтаи назарини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатларнинг Донбассда тинчликни тартибга солиш тўғрисидаги Киев билан конструктив мулоқот борасида жиддий хавотири бўлиши лозим.
Козак кейинги “норманд” учрашуви ҳойнаҳой онлайн бўлишини маълум қилди.
“Норманд тўртлиги” Россия, Украина, Германия ва Франция мамлакатлари раҳбарларининг гуруҳи. Гуруҳ 2014 йили Нормандияда Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш учун ташкил этилган эди.