https://sputniknews.uz/20210113/Subat-ochicha-bldi-Kozak-Ukraina-byicha-normand-uchrashuvi-yakunlari-aida-15775374.html
“Суҳбат очиқча бўлди”: Козак Украина бўйича “норманд” учрашуви якунлари ҳақида
“Суҳбат очиқча бўлди”: Козак Украина бўйича “норманд” учрашуви якунлари ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак “норманд тўртлиги” иштирокчиларининг музокаралари қандай ўтганини маълум қилди. 13.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-13T13:27+0500
2021-01-13T13:27+0500
2021-01-13T13:47+0500
видео
мултимедиа
украина
норманд тўртлиги
донбасс
россия
франция
германия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0d/15772027_6:-1:1280:720_1920x0_80_0_0_cca5d1caaabbd8a18ffcd8842484f388.jpg
Учрашув куни кеча Берлинда бўлиб ўтди. У олти соатча давом этди.Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак музокаралар иштирокчилари очиқ суҳбат ўтказишганини таъкидлади, аммо музокараларнинг бирор бир банди бўйича бирор бир аниқ қарорни ишлаб чиқишга муваффақ бўлинмаган.“Суҳбат очиқча бўлди, барча асосий масалалар юзасидан фикр алмашдик. Аввало Минск келишувининг сиёсий қисмини амалга ошириш юзасидан”, - деди Козак.Шу билан бирга, “норманд тўртлиги” етакчилари маслаҳатчилари айрим масалалар бўйича келишувга эришишган: икки ҳафта давомида янги тамойил ва ёндашувларни ишлаб чиқиш.“Россия ҳозирча Киев можарони куч билан ҳал қилиш режасини тузаётганини ҳис қилмаяпти. Умуман олганда сулҳга риоя қилинмоқда”, - дея қўшимча қилди Козак.Шунингдек, Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари “тўртликнинг” Европа аъзолари – Германия ва Франция нималарга амал қилиши кераклиги борасида ўз нуқтаи назарини айтди.Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатларнинг Донбассда тинчликни тартибга солиш тўғрисидаги Киев билан конструктив мулоқот борасида жиддий хавотири бўлиши лозим.“Норманд тўртлиги” Парижда нималар ҳақида келишиб олди?Козак кейинги “норманд” учрашуви ҳойнаҳой онлайн бўлишини маълум қилди.“Норманд тўртлиги” Россия, Украина, Германия ва Франция мамлакатлари раҳбарларининг гуруҳи. Гуруҳ 2014 йили Нормандияда Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш учун ташкил этилган эди.
https://sputniknews.uz/20200219/Minsk-kelishuvlarining-besh-yilligi-Ukrainani-chakagini-chirish-13498289.html
https://sputniknews.uz/20191210/Normand-sammiti-blib-tdi-Zelenskiy-endi-nima-iladi-12981594.html
украина
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0d/15772027_124:-1:1270:720_1920x0_80_0_0_c5562d053123e935aa0d1ff9ae430d2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа, украина, норманд тўртлиги, донбасс, россия, франция, германия
видео, мултимедиа, украина, норманд тўртлиги, донбасс, россия, франция, германия
“Суҳбат очиқча бўлди”: Козак Украина бўйича “норманд” учрашуви якунлари ҳақида
13:27 13.01.2021 (янгиланди: 13:47 13.01.2021) Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак “норманд тўртлиги” иштирокчиларининг музокаралари қандай ўтганини маълум қилди.
Учрашув куни кеча Берлинда бўлиб ўтди. У олти соатча давом этди.
Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак музокаралар иштирокчилари очиқ суҳбат ўтказишганини таъкидлади, аммо музокараларнинг бирор бир банди бўйича бирор бир аниқ қарорни ишлаб чиқишга муваффақ бўлинмаган.
“Суҳбат очиқча бўлди, барча асосий масалалар юзасидан фикр алмашдик. Аввало Минск келишувининг сиёсий қисмини амалга ошириш юзасидан”, - деди Козак.
Шу билан бирга, “норманд тўртлиги” етакчилари маслаҳатчилари айрим масалалар бўйича келишувга эришишган: икки ҳафта давомида янги тамойил ва ёндашувларни ишлаб чиқиш.
“Россия ҳозирча Киев можарони куч билан ҳал қилиш режасини тузаётганини ҳис қилмаяпти. Умуман олганда сулҳга риоя қилинмоқда”, - дея қўшимча қилди Козак.
Шунингдек, Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари “тўртликнинг” Европа аъзолари – Германия ва Франция нималарга амал қилиши кераклиги борасида ўз нуқтаи назарини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатларнинг Донбассда тинчликни тартибга солиш тўғрисидаги Киев билан конструктив мулоқот борасида жиддий хавотири бўлиши лозим.
Козак кейинги “норманд” учрашуви ҳойнаҳой онлайн бўлишини маълум қилди.
“Норманд тўртлиги” Россия, Украина, Германия ва Франция мамлакатлари раҳбарларининг гуруҳи. Гуруҳ 2014 йили Нормандияда Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш учун ташкил этилган эди.