Минск келишувларининг 5 йиллиги - Украина, Ғарб ва Россия нималарга эришди?

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПереговоры лидеров России, Германии, Франции и Украины в Минске
Переговоры лидеров России, Германии, Франции и Украины в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Минск шартномасининг 5 йиллиги: Украина - Наполеон режаларини тузмоқда, Ғарб йўл бошлаган боши берк кўчадан қандай чиқишни тушунмайди, Россия эса - вазиятни хотиржам кузатмоқда.

Сўнгги беш йил давомида ўрнатилган анъаналарга мувофиқ барча томонлар Минск келишувларининг "Ярим юбилей"ини нишонладилар. Украина Наполеон режаларига тўла. Ғарб ўзига ўзи уюштирган боши берк кўчадан қандай чиқиш кераклигини тушунмай, ўзини у ёқдан бу ёққа урмоқда. Россия хотиржамликни сақламоқда, аммо бунинг ортида"биз огоҳлантирган эдик" деган заҳарли ишоралар ошкора ўқилмоқда.

Михаил Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Саакашвили Украина бешта давлатга парчаланиб кетишини башорат қилди

Ҳоҳиш бўлса, Москванинг сўнгги қадамларида, одатдагидек, Киевнинг айби билан эришилган келишувлар ҳали ҳам бажарилмаганлигини кўрсатиб, позицияни бироз кучайтиришни кўриш мумкин. Кеча Россиянинг илтимосига биноан ушбу муаммо бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бироқ, Владимир Зеленский билан яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбатида Владимир Путиннинг Украина ўз мажбуриятларини бажариш нияти борми ўзи деб тўғридан-тўғри берган саволи эканлигидан бунинг ёрқин далилидир.

Худди шу муваффақият билан, ҳамма нарса Киевнинг "Норманд формати" борасида навбатдаги шов-шувини мўътадиллаштириш бўйича Москванинг истаги билан изоҳланиши мумкин. Сўнгги кунларда у ерда: а) кучларни ажратишнинг янги талқини, б) чегарани назорат қилишни қайта тиклаш учун ишчи гуруҳини яратиш зарурияти ва в) Донбассда Украина-Россия қўшма патрулини ташкил этиш ғояси эълон қилинди.

Шу билан бирга, Украинанинг барча ташаббуслари апрел ойида бўлиб ўтадиган "Норманд Тўртлиги" нинг йиғилишида гўёки ҳал қилиб бўлингандек иш тутилмоқда. Шу муносабат билан, Кремл бу саммит учун декабр ойида Парижда қабул қилинган қарорлар амалга оширилгандан кейингина маъно борлигига тўғридан-тўғри ишора қилиб алоҳида "қўлларни калтаклаш" га мажбур бўлди, чунки бунда тараққиёт аниқ кузатилмаяпти.

Президент Украины Владимир Зеленский во время рабочей поездки в Израиль - Sputnik Ўзбекистон
Украина каби иттифоқдош бўлса, ҳеч қандай рақибнинг кераги йўқ

Киевга катта сиёсатга яқинлик ҳисси ва дунёдаги энг нуфузли кучларга яқин бўлиш имконияти хузур бағишлайди. Унинг вакиллари тобора намойишкорона илтифотсизликни кўрсатаётгани ҳеч кимни безовта қилмайди. Масалан, шундай холат Мюнхен конференцияси ташкилотчилари амалдаги давлат раҳбари нутқ сўзлаган залга киришга рухсат бермаган Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко билан рўй берди.

Шу билан бирга, Киев вазиятни ўз фойдасига қайтариш учун барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Қоғозда қайд қилинган Минск келишувлари мавжуд, уларни Украина расмийлари бажаришни истамайдилар (ва баъзида, шароитларга қараганда, уларни бажаришни иложиси йўқ). Натижада, беш йил давомида улар келишилган моддаларни алмаштириш ёки уларни тўлдириб, ўзларининг позицияларини янада фойдали қилиш учун турли ташаббусларни билдиришмоқда.

Шу билан бирга, Киев фирибгарлиги барча манфаатдор томонлар учун жуда оддий ва равшан – Нигериядан келган "бахт мактублари" даражасида ва ёки шунга ўхшаш вокзалолди фирибгарлар каби, бундай ҳаракатлардан кейин бошқача алдовга мурожаат қилиш ноқулай туюлади. Аммо бу холатда ҳам Украина раҳбариятини ҳеч нарса безовта қилмайди.

Состоялся обмен пленными между Украиной и непризнанными республиками Донбасса - Sputnik Ўзбекистон
Кўз ёшлари ва қувонч: Украина ва Донбасс ўртасида асирлар алмашинуви

Ғарб ҳозирги вазиятдан жуда гангараган ва Мюнхен хавфсизлик конференциясида "Донбасда тинчликка 12 қадам" маърузаси атрофидаги жанжал бунинг яна бир тасдиғидир.

Бу, умуман олганда, мазмун жиҳатидан зарарсиз хужжатни элликга яқин экспертлар имзоладилар - улар орасида таниқли ва юқори мартабали амалдорлар, дипломатлар ва ҳарбийлар, шу жумладан конференция раиси Вольфганг Ишингер ҳам бор.

Бироқ, ҳисобот Украина, Америка Қўшма Штатлари (Atlantic Council нуфузли таҳлил маркази алоҳида ажралиб турди) ва Донбасс республикалари вакиллари томонидан қаттиқ танқид қилинди. Кимдир унда "Кремл қўли"ни пайқади, бошқалар учун бу сўнгги йилларда минглаб тонна ёзилган сафсата ёзилган қоғозча эди. Натижада, ҳужжат аввал конференция сайтидан ўчирилди, бир неча кундан кейин эса қайтиб жойланди. Бу (Мюнхен конференцияси каби салобатли форум учун унчалик мос бўлмаган) безовталикда, Ғарб ўз қўллари билан уюштирган Украина муаммосининг умидсизлиги акс эттирилади ва у ҳақиқатан ҳам умидсиз.

Вақти-вақти билан дунёнинг турли бурчакларида, яна бироздан сўнг -  Россия, Европа ёки АҚШ (ёки барчаси биргаликда)ларнинг сабри тугаб, Украинага қарши кескин чоралар кўришлари мумкин ва шу орқали жорий "Гордиев тугуни"ни чопиб ташлаши мумкин деган фикрлар жуда юқори эксперт даражасида билдирилмоқда.

Президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин Украина ишонч рейтингида Зеленскийни ортда қолдирди

Тегишли прогнозлар жуда шубҳали кўринади, чунки бундай чоралар асосийсини - Украинани ўз балансига олишни талаб қилади. Бунга на хохловчилар ва на тайёрлар йўқ. Ғарб Россияга оғир юкни ўз зиммасига олдириш учун бир неча йил сарфлади, аммо бир оз олдин у ўз ҳаракатларининг беҳуда эканлигини англаб етди. Ғарбни юкни ўз зиммасига олишини кутиш янада соддаликдир.

Шу сабабли, боши берк кўчадан муаммосиз чиқишнинг иложи йўқлиги сабабли, эндиликда муҳим вазифа - бу ерда қолишни имкон қадар қулай шароитга келитирш. Биринчидан, Киевнинг овозини пасайтириш билан боғлиқ, акс ҳолда бу қуруқ шов-шувлар орқали унга бонуслар ва завқни таъминлайди, аммо унинг атрофидагилар учун - бу бош оғриғи ва вақтни беҳуда сарфлашни таъминлайди.

Кўринишидан, бу масалада Ғарбнинг нуқтаи назари Россия нуқтаи назарига тўлиқ мос келади.

Янгиликлар лентаси
0