ЕОИИ етакчилари саммити: фуқароларнинг мамлакатлар ўртасида ҳаракатини тиклашга келишилди

Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари коронавирусга қарши Россия вакцинасини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бу фуқароларнинг мамлакатлар ўртасида ҳаракатланишини тиклашга ёрдам беради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Олий Евроосиё кенгаши иттифоқнинг 2025 йилга қадар ривожланиш стратегиясини тасдиқлади. Иттифоққа аъзо давлат раҳбарлари, шунингдек, ЕОИИ қошида кузатувчи мамлакатлар етакчилари энергетика соҳасида ҳамкорлик ҳамда COVID-19 пандемияси иқтисодий оқибатларини енгиб ўтиш йўлларини муҳокама қилдилар.

ЕОИИ билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратамиз - Мирзиёев

Саммитнинг муҳим лаҳзалари Sputnik обзорида.

Гап ишнинг бажарилишида

Бўлиб ўтган музокаралар натижаси сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 2025 йилгача мўлжалланган келишилган ривожланиш стратегиясини кўрсатиш мумкин. Ҳужжатни муҳокама қилиш вақтида Россия президенти Владимир Путин ҳужжат лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

"Биз (Россия - таҳр.) "бешлик" ҳукуматлари томонидан тайёрланган, Евроосиё Иқтисодий иттифоқи доирасида умумий товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи, шунингдек ягона рақамли макон бозорини шакллантиришни якунлашни назарда тутадиган 2025 йилгача Евроосиё интеграцияси ривожланиш стратегик йўналишлари лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз", - деди у.

Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбари ёрдамчиси Ия Малкинанинг сўзларига кўра, стратегияда салмоқли "қўшимча қиймат" мавжуд. Масалан, унда иттифоқнинг илгари кўзда тутилмаган, инвестиция ва инновацион фаоллигини ошириш бўйича тадбирлар киритилган.

ЕОИИнинг навбатдаги саммити қаерда ўтказилади

Бундан ташқари, стратегия мамлакатларнинг таълим ва фан, туризм, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорлик механизмларини белгилайди.

Умумий газ бозори ва нефт соҳасида қонунчиликнинг уйғунлаштирилиши

Саммит мавзуларидан бири ЕОИИ умумий газ бозори тўғрисидаги халқаро битим бўлди. "Газ масаласи" стратегия лойиҳасида деярли ягона келишилмаган банд бўлди. Илгари Россия томонидан таклиф қилинган формулани Қозоғистон ва Қирғизистон қўллаб-қувватлади. Бироқ, Ереван ва Минск томонидан, бу таклиф қабул қилинмади, улар иттифоқдаги шериклар учун Россия гази нархини адолатсиз деб аташди.

Муҳим қадам: Путин ЕОИИда Ўзбекистонга кузатувчи-давлат мақоми берилиши ҳақида

"Гап шундаки, газ нархига ёндашувларни кейинчалик ЕОИИнинг умумий газ бозорини шакллантириш бўйича музокараларида аниқлаштириш мумкин эди. Бу формулани ҳозирча бизнинг арманистонлик ва беларуслик ҳамкасбларимиз қабул қилишмади, уларнинг бу борада ўз қарашлари бор", - деб айтган эди Путин май ойида.

Бироқ, томонлар келишувга эришдилар ва умумий газ бозорини яратишнинг иккинчи босқичига - унинг инфратузилма, технологик ва ҳуқуқий асосларини шакллантиришга ўтишга қарор қилдилар. Биринчи босқич тадбирлари яқин вақт ичида якунланади. Хусусан, Иттифоқ мамлакатлари ҳудудларида жойлашган газ-транспорт тизимларига уланишнинг ягона қоидалари бўйича ҳужжат қайта ишланади.

ВЭБ.РФ Ўзбекистон нефт-газ соҳасига 650 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

Малкинанинг сўзларига кўра, умумий газ бозори тўғрисидаги битимга умумий бозорнинг ишлаши ва тартибга солиниши, Иттифоқ мамлакатларининг учинчи мамлакатлардан ва учинчи мамлакатларга газ транспортировкаси ва етказиб беришда ўзаро муносабатлари тартиби, газ узатиш тизимларига киришни таъминлаш тамойиллари, шунингдек нарх белгилаш ва тариф сиёсатини шакллантириш тамойиллари киради.

2025 йил 1-январга қадар кучга кириши керак бўлган халқаро битим, барча ЕОИИ мамлакатлари саноат учун газ нархларининг ягона тизимини жорий этишини назарда тутади. Фарқи газ конларидан узоқлилига боғлиқ бўлади.

Бундан ташқари, давлатлар раҳбарлари Иттифоқ мамлакатлари нефт соҳасидаги қонунчилигини уйғунлаштириш бўйича режани тасдиқлашга муваффақ бўлишди.

"Йўл харитаси", хусусан, нефт ва нефт маҳсулотлари савдосининг бозор механизмларини таъминлаш доирасида қонунчиликни уйғунлаштиришни, шунингдек, ушбу маҳсулотлар транспортировкасига нисбатан нарх белгилашнинг умумий тамойиллари ва усулларини қўллашни назарда тутади", - дея аниқлик киритди Малкина.

Тошкентдан Гаванагача

Саммитнинг асосий воқеаларидан бири - Ўзбекистон ва Куба ЕОИИ кузатувчиларига айлангани бўлди. Молдова билан қўшиб ҳисоблаганда иттифоқ ҳозирда бундай мақомдаги учта давлатга эга.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ЕОИИ билан янги мақомдаги ҳамкорлик республикага маҳсулотларни сотиш учун қўшимча бозорларини яратишга, иттифоқ иштирокчилари билан савдо муносабатларидаги тўсиқларни йўқотишга имкон яратади. Тошкентнинг бу кайфияти интеграллашув иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари томонидан мамнуният билан олқишланди.

Расман: Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини олди

"Бу табиий ва анъанавий шерикларимиз билан Иттифоқ алоқаларини мустаҳкамлаш учун чиндан муҳим, сифатли қадам", - деди РФ президенти Владимир Путин.

"Ишончимиз комилки, сиз бизни узоқ вақт кузатмайсиз ва яқин келажакда қарор қабул қилиб, бизнинг иттифоқнинг тўлақонли аъзосига айланасиз,  сиз (Шавкат Мирзиёев - таҳр.) боя жуда тўғри айтдингиз, агар бу ўзбек халқи учун манфаатли бўлса. Биз доимо сизни ўз иттифоқимизда тўлақонли аъзо сифатида кутамиз, сиз буни биласиз",- деди Беларус етакчиси.

Кузатувчи мақомини олишдан олдин ҳам Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни фаол ривожлантирар эди. 2016–2019 йилларда Ўзбекистоннинг Иттифоқ аъзолари билан умумий товар айирбошлаш ҳажми икки бараварга ўсди - 4,5 миллиард доллардан 9,1 миллиард долларга етди. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдосининг улуши 30 фоизни ташкил этмоқда, Иттифоқ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти ҳажми 75 фоиздан ошган.

Молдова ва ЕОИИ

Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Молдованинг амалдаги президенти Игор Додон ҳам иштирок этди; 24 декабрда унинг ўрнини Мая Санду эгаллайди.

Молдова президент сайловида Майя Санду ғолиб бўлди

"Умид қиламанки, икки ҳафтадан сўнг ўз лавозимига киришадиган Молдованинг сайланган президенти, Молдованинг - кўз ўнгимизда жозибали интеграллашув бирлашмасига айланиб бораётган Иттифоқ мамлакатлари билан ҳамкорлигини ривожлантиришга ёрдам беради", - деди Додон.

Бундан ташқари, Молдова раҳбарининг сўзларига кўра, республика агросекторда, шунингдек, инфратузилма ва рақамли технологиялар каби соҳаларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи томонидан молиявий ёрдам олишдан манфаатдордир.

Бундан ташқари, Кишинёв, республикани Евроосиё тараққиёт банки таркибига қўшилиши орқали ЕОИИ мамлакатлари билан иқтисодий кўмакни чуқурлаштиришга умид қилмоқда. 2020 йил бошида Молдова ушбу молия муассасаси билан унинг иштирокчилари таркибига кириш бўйича музокараларни бошлаган эди.

Биргаликда ноқонуний товарларга қарши

Саммит давомида Владимир Путин, ЕОИИ давлатларининг товарларни маркировка қилиш бўйича келишуви соҳасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Айрим маҳсулотлар мажбурий рақамли маркировка қилинади

"Биз ЕОИИ доирасидаги товарларни маркалашнинг рақамли механизмларидан фойдаланган ҳолда, ўз ноқонуний савдони чеклаш, бизнес учун рақобат муҳитини яхшилашни мақсад қилганмиз, эслатиб ўтаман, товарларни маркалаш механизмларини қўллаш ҳам Россия томонидан ташаббус қилинган ва (улар - таҳр.) Иттифоқ ҳудуди бўйлаб товарлар ҳаракатлариши устидан назоратни таъминлашга ёрдам бермоқда", - деди у.

Россия президенти йил охирига қадар тамаки маҳсулотлари, айрим дори-дармонлар, парфюмерия, фото ускуналар ва автомобиль шиналарини маркировка қилиш учун рақамли белгилар жорий этилишини таъкидлади. 2021 йил 1 январдан бошлаб енгил саноат товарлари, сўнгра айрим турдаги сут маҳсулотларининг маркировкалари жорий этилади.

Россия вакцинаси ЕОИИ мамлакатлари учун

Учрашув давомида РФ президенти Владимир Путин коронавирусга қарши иттифоқдош мамлакатларга "Sputnik V" вакцинасини етказиб бериш масаласи кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди.

“Спутник V” вакцинасининг якуний нархи белгиланди

"Россияга келсак, биз иттифоқ бўйича шерикларимизга COVID-19 бўйича жами 900 мингдан зиёд тест-тизимларини бериб юбордик, шунингдек, дори-дармонлар, шахсий ҳимоя воситалари, сарф материалларини етказиб берамиз ва етказиб беришда давом этяпмиз", - дея эслатди Россия президенти.

Россиялик мутахассислар "бешлик" мамлакатларидаги ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, консультациялар бериб келмоқда, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишмоқда.

ЕОИИ давлатларининг вирусдан кўпроқ зарар кўрган ҳудудларига россиялик эпидемиолог-шифокорлар бригадалари етиб боришди, кўчма лабораториялар юборилди.

Россия вакцинаси самарали эканини тушунамиз – Хаджибаев “Спутник V” ҳақида

Владимир Путин сўзларига кўра, COVID-19 пандемияси Иттифоқ давлатлари иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасидаги ишлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатди, ялпи ички маҳсулот, савдо ҳажми ва саноат ишлаб чиқаришида пасайиш кузатилмоқда. Ҳозир, дея қайд этди Россия президенти, ЕОИИнинг устувор йўналиши - бу коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсири чўзилиб кетмаслиги учун унинг олдини олишдир. Бунинг учун "бешлик" мамлакатлари янада жипслашиши ва интеграллашув жараёнини кучайтириши керак.

Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) раиси Михаил Мясникович кенгаш йиғилиши якунлари бўйича брифинг пайтида айтганидек, ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари коронавирусга қарши Россия вакцинасининг оммавий ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бу фуқароларнинг мамлакатлар ўртасида ҳаракатланишини тиклашга ёрдам беради.

Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил май ойида Қозоғистонда ўтказилиши керак. Бу вақтга келиб мамлакатлар ривожланиш стратегиясини амалга ошириш режалари тўғрисида ҳисоботларни тайёрлаб қўйишлари керак эди.