ВЭБ.РФ Ўзбекистон нефт-газ соҳасига 650 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишВентиль газа
Вентиль газа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ВЭБ.РФ Россия банклари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олишнинг иккинчи босқичига сармоя киритишга тайёр.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Россиянинг ВЭБ.РФ компанияси Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олиш соҳасига сармоя киритишга тайёр,деб хабар қилмоқда давлат корпорацияси матбуот хизмати.

"ВЭБ.РФ Россия банклари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилаётган углеводород хом-ашёси қазиб олишнинг иккинчи босқичига сармоя киритишга тайёр. Режалаштирилаётган сармоялар миқдори 650 миллион долларни ташкил қилади”, - дейилган хабарда.

Ушбу ҳақидаги меморандум “Ўзбекнефтгаз” ҳамда ВЭБ компанияси раҳбарияти орасида имзоланган. Россия томонидан ушбу ҳужжатга ВЭБ раиси ўринбосари Даниил Алгульян ва Ўзбекистон томонидан "Ўзбекнефтегаз" бошқарув раиси Мехриддин Абдуллаев имзо чекишган.

“Ўзбекистон Республикаси – ВЭБ компаниясининг бир қатор йирик лойиҳалар бўйича энг йирк ҳамкорларидан бири. ВЭБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонга Россиянинг юқори технологияли маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Энди биз Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан нефт-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз”, - деди Алгульян.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон Ресбуликаси ҳамда ВЭБ компанияси раҳбарияти умумий қиймати 40 миллион евро бўлган Россия юқор технологияли маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида шартнома имзолаган эди. Ушбу маҳсулот “Ўзнефтгаз” ишлаб чиқариш объектлари ускуналарини янгилашга мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0