ЕОИИнинг навбатдаги саммити қаерда ўтказилади

© Пресс-служба правительства / Сабыр Аильчиев Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото
Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари иттифоқнинг 2025 йилгача бўлган интеграллашув ривожланиш стратегиясини маъқулладилар. Тафсилотлар - материалимизда.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) навбатдаги йиғилиши 2021 йилнинг май ойига режалаштирилган, деб маълум қилди брифингда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) раҳбари Михаил Мясников, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев участвует в видеозаседании Высшего совета ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ўзбекистон ЕОИИга интеграллашувдан нимани кутаётгани ҳақида

"Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши тахминан келгуси йил май ойида ўтиши белгиланган бўлиб, унда 2025 йилгача стратегияни амалга ошириш режалари, коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича берилган кўрсатмалар ва бошқа кўплаб бошқа масалалар бўйича ҳисобот беришимиз керак бўлади", - деди у.

ЕИК раҳбарининг ўринбосари Ия Малкина кейинроқ брифинг давомида йиғилиш Қозоғистонда бўлиб ўтишини айтиб ўтди.

Куни кеча, жума куни Мясникович ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари 2025 йилгача иттифоқ интеграцияси бўйича ривожланиш стратегиясини тасдиқлашгани ҳақида хабар берган эдилар.

Президент РФ В. Путин принял участие в заседании ВЕЭС - Sputnik Ўзбекистон
Муҳим қадам: Путин ЕОИИда Ўзбекистонга кузатувчи-давлат мақоми берилиши ҳақида

Унда муҳим "қўшимча қиймат" мавжуд - бу "илгари интеграция кун тартибида кўзда тутилмаган инвестиция ва инновацион фаолликни ошириш, иттифоқнинг кооператив ва илмий-ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва уни замонавий дунё тараққиётининг муҳим маркази сифатида шакллантириш бўйича чоралар ва механизмлардир"

Ҳужжатда, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномада кўзда тутилмаган соҳалар: таълим ва фан, туризм, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик механизмларини аниқлаштирилган.

Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашига 2021 йилнинг биринчи чорагида стратегик йўналишларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаш, аъзо давлатлар ҳукуматлари ва ЕИКга эса - ҳужжат ижросини таъминлаш топшириғи берилган.

Янгиликлар лентаси
0