ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ирина Бадмаева. Пекин нефтни қайта ишлаш бўйича қувватни ошириб, бензин ва дизель ёқилғисига пул тикмоқда. Келгуси йилдаёқ ХХР бу кўрсатгич бўйича АҚШни ортда қолдиради. Америкаликлар ЯИМ бўйича ҳам ортда қолиши эҳтимоли юқори. Аммо, таҳлилчиларнинг таъкидлашича, хитойликларга пандемиянинг иккинчи тўлқини халақит бериши мумкин.
Етакчи ўзгариши
Хитой давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, октябрь ойида мамлакатда нефтни қайта ишлаш икки ярим фоизга ошиб, суткасига 14,09 миллион баррель миқдоридаги тарихий рекордга етган. АҚШда сентябрда жами 13,5 миллион эди.
Хитойликлар бу билан тўхтаб қолиш ниятида эмас. Келгуси йил охирида иккита янги нефтни қайта ишлаш (НҚИ) заводи ишга туширилади, дейилади Халқаро энергетика агентлигининг ноябрь ойидаги ҳисоботида. Бу 2023 йилдан кейин рўй бериши кутилган эди.
Умумий қуввати кунига 1,2 миллион баррель бўлган яна тўрттаси қурилмоқда. Масалан, бутун Буюк Британия бўйлаб шунча қайта ишланади.
Хитой бир неча ўн йиллардан буён бензин ва дизель ёқилғисига ўсган талабни қондиришга ҳаракат қилмоқда. Хатти-ҳаракатлар зое кетмади.
“2020 йилдан буён мамлакат нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришни уч бараварга кўпайтирди. 2025 йилга келиб нефтни қайта ишлаш суткасига 20 миллион баррелга етади”, - дейди Марк Гойхман, “ТелеТрейд” ахборот таҳлилий марказ бош иқтисодчиси.
АҚШ ўтган асрдан буён қўлдан бой бермай келаётган етакчиликни 2021 йилда бой беради, деб ҳисоблайди агентлик суҳбатдоши.
Америкаликлар НҚИларни нефть нахлари тушиб кетиши ортидаги паст таннарх сабаб ёпишмоқда. Ўтиб бораётган йилда қора олтин нархи бир неча марта тушиб кетди. Масалан, 18 мартда Brent маркали 15 фоизга арзонлашди ва 2003 йилдан буён биринчи марта баррелига 24,52 доллардан сотилди.
Ёқилғига бўлган дунё талаби ҳам қисқарди. Шу боис нефтни қайта ишлаш рекорд даражадаги 1,7 миллион баррелга пасайди. Боз устига катта қисми айнан Америка НҚИга тўғри келди.
Яшил энергетика: ким ғолиб бўлиб, ким ютқазмоқда
Хитойнинг яна бир муваффақияти сабаби – коронавирусга қарши самарали курашиш, деб ҳисоблайди “Алор Брокер” бош таҳлилчиси Алексей Антонов. Хитой иқтисодиёти қайта тикланиб, мустаҳкамлигини намойиш этмоқда, Европа ва АҚШда эса қулашда давом этмоқда.
Хитойликларнинг нафақат нефтни қайта ишлаш, балки металлургияда ҳам етакчилик қилаётганликлари тасодифий эмас. “Бирламчи ресурслар истеъмоли маркази, Хитой эндиликда янада юқори қайта ишлаш саноатини ривожлантирмоқда”, - дейди Марк Гойхман.
Бу каби суръатлар ҳам Ҳиндистон, ҳам Яқин Шарқда кузатилмоқда, дея таъкидлайди иқтисодчи. Бу Ғарб компанияларининг қатор эскирган қувватларнини ҳатта Осиё минтақасида, масалан, Сингапурда ёпилишга олиб келади.
Қолаверса, АҚШ ва Эски дунё аста-секин муқобил энергия манбалари фойдасига углеводородлардан воз кечмоқда. Хитой эса қатъий экологик мажбуриятларга боғлиқ эмас.
“Штатлар Хитойга ифлос ишлаб чиқариш майдончаларини тақдим этиб, яшил энергетикага пул тикмоқда. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар бошқалари ҳисобига тикланадиган ресурсларга ўтишини молиялаштиради ва уларни яна “экологик солиқ” тўлашга мажбур қилади. Оқ уй маъмуриятида бу иш билан янги президен ҳузурида иқлим масалалари бўйича махсус вакил бўладиган сисёсий оғир вазнли Жон Керри шуғулланади”, - дейди Антон Гринштейн, “Hamilton” инвестиция компанияси эксперти.
Нефтга қарам Россия яшил сценарий учун компаниялар харажати ўсиши ва бюджет даромади тушиши билан оғир оқибатларга олиб келади. “Хом ашё тузилиши сақланишида маҳаллий иқтисодиётга АҚШ нефтни қайта ишлашда биринчиликни сақлаш қолиши фойдалироқ”, - деб ҳисоблайди суҳбатдош.
Россия 15-20 йилдан кейин тушиб кетаётган нефть даромадларини ўрнини тўлдириш учун ғазнини бошқа манбалар билан тўлдирииш ҳақида жиддий ўйлаши зарур, дея қўшимча қилади Марк Гойхман.
Яқин келажакда Хитойда нефть маҳсулотлари сарфи ошиши ортидан бу йўналишда хом ашёнини экспорт қилишга диққатни қаратиш лозим.
Пандемия: осиёча сценарий
Аммо ҳаммаси якунланиш хусусиятига эга. 2025 йилга келиб Хитойда ишлаб чиқиш қувват талабдан ўзиб кетиш эҳтимоли юқори. Хитой CNPC нефтгаз корпорацияси маълумотларига кўра, 5 йилдан сўнг мамлакатда нефть маҳсулотлари суткасига 1,4 миллион баррель ҳаддан зиёд бўлиши мумкин.
“Ҳозир Штатлар билан кескинлашган муносабатлар шароитида Хитой нефтчилари ташқи савдодаги чекловлардан қайтариб ютиб олиш хоҳиши билан ёнмоқда. Шу тариқа давлат обрўини кўтариш”, - дея тахмин қилади Алексей Антонов.
Шу боис ҳозирги тенденцияларни 3-5 йил олдинга кузатиш асосида татбиқ қилган ҳолда нафақат нефтни қайта ишлаш, балки ЯИМ миқдори бўйича ҳам етакчи ўзгаришини кутиш мумкин.
“Пандемияга қадар Хитойга Америка иқтисодиётини ортда қолдириш учун 5 йил етмаган эди. Энди эса коронавирусга қарши курашдаги самарали кураш туфайли хитойликлар муддатидан аввал олинга чиқиб олишлари мумкин”, - дея ҳисоблайди Антон Гринштейн.
Бошқа масала – АҚШ ўрини бўшатишга ҳозирми. Америка ҳукумати муаммони иқтисодий ва дипломатик жиҳатдан ҳал қилишга уриниб кўрганди, дея таъкидлайди таҳлилчи. Лекин бу иш бермади. Ҳозир эса президент ишбилармон ўрнига президент сиёсатчи келмоқда.
Бундай ташқари, Хитойда нефтни қайта ишлаш маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин ўсиши эпидемологик вазиятнинг яхшиланиши билан боғлиқ. Аммо Осиёда иккинчи тўлқин рўй бериши истисно қилинмаган. Касалланиш авж олиши аллақачон Индонезия, Япония, Жанубий Кореяда кузатилди. Бу АҚШ ва Хитой ўртасидаги кучларни тубдан ўзгартиришга қодир.