АҚШ Россиядан нефть харид қилишни тақиқламоқчи

© AP Photo/Sue OgrockiДобыча нефти в США
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкаликлар “Шимолий оқим-2”га оид янги санкциялар эълон қилишга тайёрланишмоқда, ўзлари эса Россия нефтининг энг йирик импортчиси бўлишди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Наталья Дембинская. Америкаликлар “Шимолий оқим-2”га оид янги санкциялар эълон қилишга тайёрланишмоқда, шу билан бирга ўзлари Россия нефтининг энг йирик импортчиси бўлишди. Етакчи таҳлилий нашрлардан бирининг таъкидлашича, бундай позиция риёкорона ва Россиядан нефть олишни тақиқласа бўларди. Фақат шундай бўлиши даргумон: бу ҳолда оғир нефтга мослашган нефтни қайта ишлаш заводлари бош кўтаради.

Энг йирик истеъмолчи

Конгресс “Шимолий оқим-2” лойиҳаси билан боғлиқ Европа компанияларига чекловлар жорий этмоқчи. Бу Германияда танқидларга сабаб бўлди, Берлин ҳатто контрсанкциялар билан таҳдид қилди.

АҚШ Давлат департаменти "Шимолий оқим — 2"га муносабатни қайта кўриб чиқишга чақирди

“The National Interest” (NI) Американинг нуфузли таҳлилий нашрининг ёзишича, бундай муносабатни тушунтирса бўлади: Вашингтоннинг иккиюзламачилиги аён. Бу йил АҚШ экспортнинг жами 12 фоизини харид қилиб, Россия хом нефти импортчилари орасида етакчи ўринни эгаллади.

Руководитель отдела исследования энергетического комплекса мира и России Института энергетических исследований РАН, директор Центра энергетических исследований Института проблем ценообразования и регулирования естественных монополий НИУ ВШЭ Вячеслав Кулагин - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон нефт бозорида вазият қандай?

АҚШ Энергетика ахборот бошқармаси (EIA) маълумотларига кўра, биринчи ярим йилда Россиядан АҚШга тўққиз миллион тоннадан зиёд (68 миллион баррель) нефть маҳсулотлари етказиб берилган – бу 16 йил ичидаги рекорд.

Риёкорона ёндашув

Идоранинг аниқлик киритишича: расмиятчилик нуқтаи назаридан Қўшма Штатлар – иккинчи ўринди, чунки Нидерландия 12,9 миллион тонна сотиб олган. Бироқ бу мамлака – транзит маркази, у ердан нефть маҳсулотлари бошқа давлатларга жўнатилади. Америка эса нефтни ўзининг қайта ишлаши учун харид қилади ва бу ерда Вашингтон рақобатдан ташқарида.

Нашр мана бундай ечимни таклиф қилмоқда: қонунчилик даражасида Россиядан импортни тақиқлаш. Масалан, конгресс бу етказиб беришлар билан таъминлаётган компанияларга қарши молиявий санкциялар киритган бўларди.

Аммо буни амалда қандай амалга оширилиши мутлақо ноаён: ахир ўзларининг учинчи мамлакатларга қарши санкциялари туфайли америкаликлар Россия хом-ашёсига тўғридан-тўғри қарам бўлиб қолишди. Ва буни ўтган йили расман тан олишганди.

Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россиядан рекорд миқдорда нефт сотиб олди

Муқобили йўқ

Россия АҚШга хом нефть етказиб берувчиларнинг олтинчиси, холос. 2020 йил февраль ойига келиб эса иккинчи ўринга чиқиб олди. Фақат Канададан ортда қолди. Венесуэланинг оғир нефтидан маҳрум бўлган ва Эрондан нефть импорти кескин тушиб кетишига дуч келган америкаликларнинг зудлик билан муқобил етказиб берувчиларни излашларига тўғри келди.

Муаммо шундаки, бир қатор нефтни қайта ишлаш корхоналари технологияси Пермь ҳавзаси ва Ғарбий Техаснинг енгил нефтидан фойдаланишга имкон бермайди. Мексика кўрфази ва Шарқий соҳил нефтни қайта ишлаш заводлари энг ёмон вазиятга тушиб қолди.

Бу заводлар олтингугуртли турига мўлжалланган, шу боис енгил нефтни илгари Венесуэладан сотиб олишган оғири билан аралаштириш керак. Бироқ ўтган йил январь ойида Дональд Трамп Каракасга қарши санкция киритди. Натижада Венесуэла экспорти 32 фоизга – суткасига 1,001 миллион баррелгача қулади.

Америка нефтни қайта ишлаш заводлари олдида хом-ашё етишмаслиги сабаб истиқболни тўхтатиш масаласи кўндаланг бўлди. Фалокатнинг олдини олиш учун америкаликлар бизнинг “Urals”га ўтишди ва фаол тарзда Россия мазутини сотиб ола бошлашди.

Ўтган йили АҚШ Россиядан 11 миллион тонна мазут импорт қилди. Бу 2018 йилга қараганда икки бараварга кўпроқ.

Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон
Қудратли нефт давлати устида қора булутлар қуюқлашмоқда

“Бу Венесуэланинг юқори олтингугуртли ёқилғиси коллапсини компенсация қилишга ёрдам берди”, - дея хулоса қилган Американинг “Vortexa” компанияси таҳлилчилари.

Кимёвий таркиби яқин бўлган Саудия Арабистони нефти ўрнини босиши мумкин эди, аммо саудияликлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан бош тортди. Натижада, иқтисодиёт сиёсатни четга суриб қўйди - улар Россияга мурожаат қилишга мажбур бўлишди.

Мувофиқ хусусиятлардан ташқари Россия хом-ашёси нархи бўйича ҳам жозибадор. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, “Urals” маркаси январь-июль ойида ўртача баррелига 40,34 доллар даражасида баҳоланган, ўтган йилнинг мос даврда 65,27 доллар эди.

Меркель АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини ноқонуний деб ҳисоблайди

Бу билан бирга кемада юк ташиш ҳақи сезиларли арзонлашди. Карантиндан чиқиш билан эса ёқилғига бўлган талаба ўсди – одамлар яна автомобилда юришни ва самолётларда учишни бошлади.

Умуман олганда, Америка нефтни қайта ишлаш заводларининг Россия оғир нефтини сотиб олишдан бошқа йўли қолмаганди. Бунга на давлатлараро муносабатларнинг ёмонлашиши, на Вашингтоннинг Москавага қарши киритган кўплаб санкциялари халал берди. Бунинг фонида барча кучлар билан “Шимолий оқим-2”ни бўғишга уринишлар мантиққа зид равишда бўлиб кўринади.

Манба: РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0