АҚШ Россиядан рекорд миқдорда нефт сотиб олди

© Depositphotos / ssuaphotoНефтяная качалка
Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярим йил давомида АҚШ Россиядан 9 миллион тоннадан ортиқ нефт маҳсулотларини сотиб олди - бу 2004 йилдан бери мутлақ рекорддир.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik, Наталья Дембинская. Ярим йил давомида АҚШ Россиядан тўққиз миллион тоннадан ортиқ нефт маҳсулотларини сотиб олди - бу 2004 йилдан бери мутлақ рекорддир. Шу билан бирга, Вашингтон Европанинг Россия энергия ресурсларига янада кўпроқ қарам бўлишига йўл қўймаслик учун “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда. Нима учун америкаликларнинг ўзлари Россия энергия ресурсларига қарам бўлиб қолган, РИА Новости ўрганди.

Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди

Рекорд даражадаги экспорт

Федерал божхона хизмати (ФБХ) маълумотларига кўра, январ-июл ойларида Россия нефт маҳсулотларини АҚШга сотишдан 2,2 миллиард доллар даромад топди. Океан ортига 7,46 миллион тоннадан кўпроқ жўнатилди, бу умумий экспортнинг 12 фоизини ташкил этади. Ҳаммадан кўпроқ Нидерландия сотиб олди - 12,19 миллион тонна, америкаликлар иккинчи, Мальта эса 4,4 миллион тонна билан учинчи ўринда.

Шу билан бирга, Нидерландия ва Мальта транзит хаби бўлиб, у ердан нефт маҳсулотлари бошқа мамлакатларга юборилади. Яъни, АҚШга ҳақиқий экспорт янада юқорироқ бўлиши мумкин, чунки ФБХ бундай таъминотни ҳисоблай олмайди.

Станок-качалка - Sputnik Ўзбекистон
Икки баравар фойда: Трамп туфайли олтин ва нефть рекорд даражада қимматлади

Дарҳақиқат, АҚШ Энергетика Ахборот Бошқармаси (EIA) маълумотларига кўра, йилнинг биринчи беш ойида АҚШга Россия нефтининг импорти деярли 68 миллион баррелга ёки 9,3 миллион тоннага етди. Бу ФБХнинг олти ой давомидаги кўрсаткичларидан кўпроқ, чунки EIA жўнатувчи мамлакатни эмас, балки ишлаб чиқарувчи давлатни қайд этади.

Бунинг устига, июл ойида америкаликлар Россия мазутини сотиб олишни июнга нисбатан 16 фоизга кўпайтирдилар.

Ўрнини босишга бошқа ҳеч нарса йўқ

Гап шундаки, АҚШнинг ўзлари ўзини Венесуэланинг оғир нефтидан маҳрум қилди, бир қатор нефтни қайта ишлаш заводлари технологияси эса Перм ҳавзаси ва Ғарбий Техасдан келтириладиган енгил нефтдан фойдаланиш имконини бермайди. Уни Жанубий Америкадан сотиб олинган оғир нефть билан аралаштириш керак. Аммо Трамп Венесуэланинг давлатга қарашли PVSDA компаниясига қарши санкцияларни жорий этди ва заводлар хом ашё билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди.

Нефтяной станок-качалка - Sputnik Ўзбекистон
“Нефт асри тугаяпти”: экспертлар нефт бозорини яна шокка туширмоқда

Энг қийин вазиятда Мексика кўрфази ва Шарқий қирғоқ заводлари, шу жумладан Citgo Petroleum, Valero Energy, Chevron.

Кимёвий таркиби яқин бўлган Саудия Арабистони нефти ўрнини босиши мумкин эди, аммо саудияликлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан бош тортди. Натижада, иқтисодиёт сиёсатни четга суриб қўйди - улар Россияга мурожаат қилишга мажбур бўлишди.

"Вашингтон Газпромга “Шимолий оқим-2” қурилишини тугатмаслиги учун иложи борини ишга солмоқда. Аммо, иқтисодий манфаатлар бир-бирига мос келганида, ҳеч нарса ҳамкорликка тўсқинлик қилолмайди", - деди “Альпари” ИАЦ раҳбари Александр Разуваев.

"Дунёдаги сўнгги геосиёсий воқеалар нефт бозорини Россия фойдасига қайта тақсимлади, чунки АҚШ бошқа икки давлатдан етказилишини рад этди ва уларга нисбатан санкцияларни жорий этди. Шундай қилиб, Urals ягона сотиб олиш имкони бўлган оғир нефть бўлди", - дейди Александр Дужников, A3F Group ГК асосчиларидан бири.

Цистерны для нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон
ОПЕК+ қўмитаси йиғилишидан сўнг нефт нархи кўтарилди

Мос келадиган хусусиятларидан ташқари, Россия хом ашёси нарх жиҳатидан мақбул. Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, январ-июл ойларида Urals маркаси бир баррели учун ўртача нарх 40,34 долларни ташкил этди, ўтган йилнинг январ-июл ойларида эса бу кўрсаткич 65,27 долларни ташкил этган.

Бундан ташқари, ташиб бериш нархи ҳам сезиларли даражада пасайди. Карантиндан чиқиш билан эса ёнилғи истеъмоли кўтарилди - одамлар кўпроқ машинада саёҳат қилишни ва самолётларда учишни бошлади.

Саноатдаги инқироз

Нефт нархларининг кулаши туфайли АҚШда бурғулаш ускуналари сони кўп йиллик энг паст даражагача қисқарди. Dakota Access қувури экологик қонунчиликни бузганлиги сабабли ёпилди.

Ишлаб чиқариш кунига энг кўпи 13,1 дан 11,1 миллион баррелгача тушиб кетди. Бу АҚШдаги энг самарали сланец ҳавзаларига - Перм, Игл-Форд, Баккен, Ниобром, Анадарк, Аппалачи ва Хейнсвиллга таъсир қилди. 11 август куни эълон қилинган EIA прогнозига кўра, жорий йилда соҳанинг ўртача ишлаб чиқариш қуввати кунига 11,26 миллион баррелни, 2021 йилда эса - 11,14 ни ташкил қилади. EIA таҳминига бўйича, декабр ойига дунё бўйича нефт етказиб беришни қисқаришига энг катта ҳисса қўшган америкаликлар бўлиб қолади.

Сланецнинг қулаши ёки нефт қазиб олишда АҚШ антирекорди

Haynes & Boone маълумотларига кўра, январ ойидан бери умумий қарзи 25,2 миллиард долларга тенг бўлган 36 та нефт ва газ компаниялари банкротлик иш юритувини бошладилар. Улар қаторида сланец ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири Whiting Petroleum, шунингдек, California Resources ва саноатда биринчи бошлаганлардан бўлган Chesapeake Enеrgy. Июн ойида яна бир йирик ишлаб чиқарувчи Extraction Oil & Gas қарз бўйича фоизларни ўз вақтида тўлай олмади ва судга банкротлик бўйича мурожаат қилди.

Rystad Energy компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, йил охирига келиб Американинг деярли бир юз элликга яқин нефт ва газ компаниялари ўзларини иқтисодий ночор деб эълон қиладилар. Сланец ишлаб чиқариши кунига беш миллион баррелдан пастроққа тушиб кетиши мумкин. ShaleProfile Analytics таҳмин қилишича, натижада соҳа ишлаб чиқариш қувватларининг учдан бирини йўқотиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0