Сланецнинг қулаши ёки нефт қазиб олишда АҚШ антирекорди

Oбуна бўлиш
2019 йилда америкаликлар нефт қазиб олиш бўйича Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб 70 йил ичида биринчи марта қора олтин экспортчисига айланган эди.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. АҚШда сланец нефти қазиб олиш рекорд даражадаги қулаши арафасида, деб ёзади РИА Новости муаллифи Наталья Дембинская.

Газ ва нефт бурғулаш ускуналари сони минимал даражага тушди, ишлаб чиқариш барқарор пасаймоқда. Компаниялар оммавий равишда банкротликка ариза бериб, ишини тўхтатиб қўйишмоқда. Июн ойида яна бир йирик сланец ишлаб чиқарувчи Extraction Oil & Gas нефт нархлари қулаши қурбони бўлди. Прогнозларга кўра, шу йилнинг ўзида юздан ортиқ фирма банкротликка юз тутади. Таҳлилчилар агар нефт нархи инқироздан олдинги даражага қайтмаса, сланец саноатининг қулашини ҳам кутмоқдалар.

Қазиб олишнинг пасайиши

2019 йилда америкаликлар нефт қазиб олишда Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб етакчи бўлишди - сланец нефти ёрдам берди. АҚШ 70 йил ичида биринчи марта қора олтинни нетто-экспортчисига айланди.

Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон
ОПЕК ва Россия Америка сланец нефти оёғи остига "бомба қўйди"

“Нефт саноати кутилмаган ҳодисаларни келтириши мумкин - Сланец инқилоби нефт нархлари, ишлаб чиқариш ва савдо оқимларини бошдан оёқ тўнтариб ташлади”, - деган ўша пайтдаги президент кичик Джорж Бушнинг энергетика бўйича собиқ маслаҳатчиси ва Rapidan Energy консалтинг компаниясининг раҳбари Боб МакНелли.

Муаммолар 2021 йилда пайдо бўлади деб тахмин қилинган, аммо коронавирус пандемияси зарба берди. Энергия ташувчиларга талаб пасайиб, нефт нархлари қулади. Биринчи навбатда қарзларга ботган ва инвесициялар танқислигини бошдан кечираётган сланец ишлаб чиқарувчилари зарар кўрди. Айнан улар Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги нарх урушининг асосий қурбонлари бўлди. Вашингтоннинг фикрича, Америка ишлаб чиқарувчиларини сиқиб чиқариш учун бозорни қулатган Москвадир.

АҚШда ишлаб чиқариш бир неча ой давомида кунига энг юқори 13,1 дан 11,1 миллион баррелгача тушиб кетди. АҚШнинг Энергетикага оид маълумот маъмурияти (EIA) июн ойидаги ҳисоботида янада пасайишни таҳмин қилмоқда. EIA прогнозига кўра, май ойида АҚШдаги энг самарали еттита сланецли ҳавзада - Перм, Игл-Форд, Баккен, Ниобром, Анадаркс, Аппалачи ва Хайнесвиллда нефт қазиб олиш кунига 7,632 миллион баррелгача тушади. Хусусан, сланец ишлаб чиқаришнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган Перм ҳавзасида 4,5 миллионгача, Игл-Фордда 1,3 миллионгача.

Йил охирига келиб, глобал нефт етказишни қисқаришига энг катта ҳисса қўшадигани АҚШ бўлади, дейилади EIA ҳисоботида.

Банкротликлар тўлқини

Haynes & Boone маълумотларига кўра, январ бошидан жами қарздорлиги 25,2 миллиард долларни ташкил этувчи 36 нефт ва газ компаниялари банкротлик бўйича ҳаракатларини бошладилар. Улар орасида энг йирик сланец ишлаб чиқарувчилардан бири Whiting Petroleum, шунингдек California Resources ва сланец саноатининг биринчиларидан Chesapeake Enеrgy.

Буровая установка в месторождении сланцевого газа в штате Пенсильвания - Sputnik Ўзбекистон
"Улкан азоб-уқубатлар": Сланец саноати эркин қулашда

“Ишлаб чиқаришининг энг чўққисида Chesapeake Exxon-дан ташқари ҳаммадан кўпроқ Америка газини тортиб чиқарган ва унинг бозор қиймати 38 миллиард долларга етган. Сhesapeake сланец ишлаб чиқаришнинг ўзига хос моделини яратди”, - дея таъкидлайди Bloomberg.

Июн ойида яна бир йирик сланец ишлаб чиқарувчиси Extraction Oil & Gas, қарз бўйича фоизларни ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли, банкротлик ҳаракатини бошлаш учун судга мурожаат қилди.

“Барча мумкин бўлган вариантларни ўрганиб чиққач, биз 11-моддага мувофиқ асосий кредиторларимиз кўмагида ихтиёрий банкротлик эълон қилишимиз вазиятдан чиқишнинг энг яхши усули деган хулосага келдик”, - деди Мэтт Оуэнс, бош директор.

Financial Times таъкилдашича, Extraction вазияти пул оқими пасайиб, банклар кредит линияларини қисқартирганда янада ёмонлашди. Май ойида инвесторлар фаолият тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Rystad Energy таҳлилчиларининг фикрига кўра, АҚШнинг 140 га яқин нефт ва газ компаниялари шу йилнинг ўзида банкротликка ариза беришади. АҚШда сланец қазиб олиниши кунига беш миллион баррелдан пастга тушиб кетиши мумкин. ShaleProfile Analytics башорати бўйича, натижада АҚШ сланец саноати учдан бир қисми йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Пандемия сабаб талаб пасайиши шароитида аввалги ишлаб чиқариш ҳажмига қайтишнинг иложи йўқ. “Эҳтимол, сланец саноати яна шу даражага кўтарилишига яна йиллар талаб этилар, агар бу қачондир рўй берса албатта”, - таъкидлайди The Wall Street Journal.

ОПЕК сланец нефти қазиб олишнинг “олтин даври” тугашини тахмин қилмоқда - Bloomberg

Даллас Федерал захира банки (ФРБ) тадқиқотига кўра, ҳатто Ғарбий Техасдаги нисбатан арзон Permian сланец ҳавзасида рентабеллик чиқиши учун нефтнинг нархи бир баррел учун ўртача 49 доллар бўлиши керак. Федерал захира банкининг маълумотларига кўра, йил давомида нарх 40 долларда турса ишлаб чиқарувчиларнинг атиги 15 фоизи омон қолиши мумкин.

Аммо сланецни сақлаб қолишига қодир нархнинг кўтарилиши кутилмаяпти. EIA прогнозига кўра, 2020 йилда Brent-нинг ўртача нархи 34,13 ва 2021 йилда 45,62 долларни ташкил этади, Ғарбий Техаснинг WTI нави - бу йил 30,10 доллар бўлиши, кейинги йилда эса 43,31 долларда кутилмоқда.

Агар нефт нархи COVID-19 пандемиясигача бўлган даражага кўтарилмаса, АҚШ сланец саноати қулаши муқаррар, деб огоҳлантиради Австралиянинг “Иқтисодиёт ва жаҳон институти” таҳлил маркази.

Янгиликлар лентаси
0