ОПЕК ва Россия Америка сланец нефти оёғи остига "бомба қўйди"

© AP Photo/Sue OgrockiДобыча нефти в США
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик эксперт хулосасига кўра, ОПЕК+ стратегияси АҚШнинг сланец нефти соҳасини узоқ муддатли истиқболда ривожланиш имкониятидан маҳрум қилади.

ОПЕК+ нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича келишув давлатлари 6 июн куни янги келишувлар амал ҳилиши бошланганидан бери биринчи вазирлар учрашувини ўтказишди. Шарҳловчи Иван Данилов унинг натижалари ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Вашингтонда ОПЕК+ шанба кунги учрашувини диққат билан томоша қилишди. АҚШ Энергетика вазирининг нефт бўйича халқаро альянснинг якунланган музокараларига муносабатига кўра, нефт бозори истиқболлари уни тартибсизликлар сабаб Оқ уй атрофида ўрта аср қалъаларининг энг яхши анъаналарида қурилган тўсиқлардан кўра кўпроқ ташвишга солмоқда.

Пастух на осле едет мимо нефтяного месторождения в Сирии на границе с Турцией - Sputnik Ўзбекистон
Бозорни биргаликда қутқарамиз: АҚШ нефт қазиб олишни қисқартирмоқда

Агар ушбу вазиятга Америка энергетика сектори манфаатлари нуқтаи назаридан қарасак, ОПЕК+ умидсиз ҳолатда бўлиб кўриниши мумкин, шу маънодаки ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай қўшимча қисқартирилиши (ва нархларнинг одатий ўсиши) ўтган ойлар давомида бурғалашни деярли йўққа чиқарган ва ишлаётган бурғулаш қурилмалари сони рекорд даражага тушиб кетган Америка сланец соҳасининг жонланишига олиб келади. "АҚШдаги бурғулаш қурилмалари сони 1975 йилдан бери энг паст даражада қолмоқда, чунки сланец инқилоби сусайиб бормоқда. Baker Hughes Co. маълумотларига кўра, атиги саккиз ҳафта ичида АҚШнинг фаол нефт ва газ бурғалаш ускуналарининг 53 фоизи ўчириб қўйилди", - деб World Oil тармоқ портали ўтган ой ҳабар берди.

Бошқа томондан, агар ОПЕК+ баъзи мамлакатлар, масалан Ироқ ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги сабабли ишлаб чиқаришни қисқартиришнинг чуқур босқичини узайтирмасликка ёки ҳатто шартномани бузишга қарор қилса, Америка сланец саноати шубҳасиз ўта жиддий зарар кўради, аммо ушбу сценарийда ОПЕК+ давлатларига етказиладиган зарар қўрқуви мегаальянсни келишувга эришиш ва нефт нархини қўшимча тарзда қўллаб-қувватлаш йўлларини топишга мажбур қилиши мумкин. Натижада Америка сланец қазиб олишда кўп яхшиликлар ва камроқ ноҳушликлар бўлиши мумкин бўлган вазият юзага келди, яъни шанба куни бўлиб ўтган музокаралардан нейтрал-ижобий натижаларни кутса бўлар эди.

Бир қарашда, натижалар жаҳон нефт бозорининг барча иштирокчилари учун яхши бўлди, уларнинг барчасида маълум оптимизмга асос бор эди деса ҳам бўларди.

Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

"Нью-Йорк Таймс" келгуси ойнинг бошида нархларнинг янада ошишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш даражаларининг тўғирлаш ечимлари ҳақида дунё бўйлаб таассуротни етказмоқда: "Россия бошчилигидаги нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти ва бошқа нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг нефт вазирлари кунига 9,7 миллион баррель, яъни умумжаҳон нефть ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизи даражасида қисқартишини давом эттириш борасида келишиб олдилар. ОПЕК+ деб номланувчи қўшма ишлаб чиқарувчилар гуруҳи томонидан 12 апрел куни эришилган дастлабки келишувга биноан, июлгача ишлаб чиқариш июн ойидан кейин қазиб олиш аста-секин ўсиши керак эди. Чуқур қисқартиришлар бир ой ёки эҳтимол кўпроқ давом этиши кераклигини англаш шуни кўрсатадики, яқинда бўлиб ўтган нефт нархларининг кўтарилишига қарамай, йирик нефт ишлаб чиқарувчилари нефт бозори яна муваффақиятсизликка учрашидан хавотирда".

Денни Бруйетт, АҚШ Энергетика вазири, ОПЕК+ музокаралари натижаларига хурсанд бўлди:

"Мен ОПЕК+ ни бугунги кунда нефтга бўлган талабнинг тикланишида давом этаётган ва бутун дунё иқтисодиёти қайта тикланаётган муҳим пайтда қабул қилинган муҳим келишувга эришганлиги учун олқишлайман", - деб ёзди у твиттерида.

Удары российских Воздушно-космических сил по колоннам бензовозов - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги АҚШ Сурияда нефт контрабандаси билан шуғулланишини исботлади

Bloomberg агентлиги мухбирлари ушбу қарорни синчковлик билан ўрганиб чиқдилар ва аслида АҚШ сланец ишлаб чиқарувчилар ҳурсанд бўлмасликлари, аксинча ташвишланиши керак деган хулосага келишди, чунки ОПЕК+ нарх ўсиши билан бирга бозор улушини кенгайтириб олишнинг янги усулини ишлаб чиқишга ва сланец компаниялари учун тикланиш ўсишини чеклашга муваффақ бўлганга ўхшайди.

ОПЕК + учун иккита асосий хавф шунда бўлганки, баъзи давлатлар ўз мажбуриятларини бажармаяпти, бозор омиллари туфайли ишлаб чиқариш даражаси пасаяётган сланец ишлаб чиқарувчилари эса яна бозорни арзон нефт билан тўлдиришни бошлашлари мумкин. ОПЕК+ дан "қочганлар"га нисбатан оқилона чора кўрилди: америкалик журналистларнинг ёзишича, ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича келишувни бузган давлатлар вакиллари ўз қоидабузарликлари учун "тавба қилдилар" ва келгусида амалга ошмай қолган қисқартирилишни қўшимча қисқартириш ҳисобига қоплашга ваъда беришди. Шундай қилиб, ҳеч бўлмаганда ҳозиргача бу масала ҳал этилди ва шартномани умуман хавф остига қўймаяпти.

Сланец ишлаб чиқарувчилари учун эса нефт алянси мутахассислари молиявий бўғишнинг ажойиб усулини кашф қилишди, бундан ташқари, бундай усулни, ҳудди ўша Bloomberg версиясига кўра ғарбий марказий банклардан ўрганишган:

Нефтеперерабатывающее предприятие  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ сенатори: Эроннинг нефт объектларини йўқ қилмасак, у ёмон хулқини тўғирламайди

"Яқинроқ текширганда сиз Саудия Арабистони, Россия ва уларнинг ОПЕК+ иттифоқчилари "нефт нархи эгриси"нинг шаклини қулатиб, уни бошдан оёққа ўзгартиришга ҳаракат қилаётганига ишора қилаётган нозик ўзгаришларни кўрасиз. Кўп жиҳатдан нефт картели ушбу ёндашувни дунёнинг энг яхши марказий банкларининг "рецептлар китоблари"дан олди, унда стратегияни белгилаб берувчи раҳбарлар, кўпинча узоқ муддатли ва қисқа муддатли фоиз ставкалари ўртасидаги ўзаро муносабатларга эътибор қаратадилар. Дунёнинг 23 та нефтга бой мамлакатларини ўз ичига олган альянс анъанавий равишда (омборлардаги нефть- таҳр.) заҳираларини қисқартириш мақсадини кўзлашади. Эндиликда у нафақат захираларга, балки "нефт нархлари эгриси" шаклига ҳам эътиборни фаол қаратмоқда, ва шу билан узоқ муддатли нархларга нисбатан қисқа муддатли нархларга таъсир ўтказиш стратегиясини яратмоқда. Бу ҳақда ОПЕК+ музокарачиларидан бири хабар қилади".

Бунинг муҳимлигини тушуниш учун сланец ишлаб чиқариш, АҚШдаги сланец компаниялари ва умуман нефт бозорининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Нефт бозори эътибори айнан бугунги кунга жамланмаган: нефт ҳам шу жойнинг ўзидан, ҳам бир йил ёки ҳатто бир неча йилдан кейин етказиб бериш шарти билан сотилмоқда. Бир неча ой ёки ҳатто бир неча йил ичида етказиб бериш билан нефт нархларининг ҳозирги нефтга нисбати Bloomberg ёзган айнан шу "нефт нархлари эгриси"дир.

Буровая установка для добычи нефти - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони АҚШ учун нефт нархини оширди

Аксарият анъанавий нефт ишлаб чиқарувчилар нефтни нисбатан қисқа муддатли шартномалар бўйича сотадилар ва уларни асосан нефт ҳозироқ етказиб бериш ёки бир ойда ёки бир, икки-олти ой муддатда нархи қанча бўлиши қизиқтиради. Аммо кўплаб сланец ишлаб чиқарувчилар учун нархларни олдиндан белгилаб қўйиб нефтни жуда узоқ вақт муддатга сотиш жуда муҳим, акс ҳолда уларга кўплаб сланец ишлаб чиқарувчиларнинг банкрот бўлишига олиб келган янги иқтисодий ва бозор шароитида пул берилмайди.

Натижада, агар ОПЕК+ нинг тактикаси иш берса, унда АҚШ Энергетика вазири жуда хафа бўлишига шароит вужудга келади: нефтнинг қисқа муддатли нархлари ОПЕК+ мамлакатларига, шу жумладан Россияга даромад келтиради, сланец компанияларига эса бурғилашни тиклаш учун сармоя тўплаш жуда қийин бўлади. Вашингтон шубҳасиз айбдорларни жазолашга ҳаракат қилади, аммо унинг сланец саноатига ёрдам бериши даргумон.

Янгиликлар лентаси
0