Путин Россия душманларига: "Дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди"

Россия президенти Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клубида чиқиш қилиб, Россия душманлари, президентликда қолиши имконияти, пандемия, иқтисод, санкциялар ҳақида фикр билдирди. Президент чиқишидан асосий фикрлар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клуби йиғилишида иштирок этди, президент видео-алоқа орқали чиқиш қилди. Жорий йил мавзуси — "Пандемия сабоқлари ва янги кун тартиби: жаҳон инқирозини дунё учун қандай қилиб имкониятга айлантириш мумкин".

Путин собиқ СССР мамлакатлари ишига аралашиш керакмаслиги ҳақида огоҳлантирди

Давлат раҳбарининг муҳим баёнотлари - РИА Новости материалида.

"Россияни сўниши"ни кутиш ҳақида

Ўз чиқишида Путин айрим давлатларнинг Россияни ҳолдан тойишига умид қилишлари бўйича фикр билдирди.

"Давлатимизни мустаҳкамлар эканман, дунёда ва бошқа давлатларда нималар рўй бераётганини кўриб, Россиянинг секин-аста сўнишини кутаётганларга шуни айтмоқчиман: бизни ҳозирги ҳолатда бир нарса ташвишга солмоқда: дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди".

Президент Россия ўзининг ақлий, ҳудудий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятлари ва салоҳиятини адекват баҳолашини таъкидлаб ўтди.

Пандемия ҳақида

COVID-19  ҳақида гапирар экан, Путин, коронавирус чекинмаганини, дунё барча соҳаларда "тектоник силжишлар" бўсағасида турганини айтди.

Коронавирусни юқтириб олишнинг ўта хавфли йўли айтилди

"Коронавирус эпидемияси жамоат, бизнес, халқаро ҳаётни жиддий ўзгартирди. Ҳар бир инсоннинг одатий ҳаёт тарзини буткул ўзгартириб юборди".

Путин Россия фуқаролари билан, айниқса, шифокорлар ва уларнинг бир-бирига ёрдамга келиш хусусжиҳатлари билан фахрланишини таъкидлади.

"Пандемия инсон ҳаётининг ўта мўртлигини эслатди. Биз яшаётган ва технологик жиҳатдан илғорлаб кетган XXI асрда ҳатто энг фаровон ўзига тўқ давлатларда ҳам инсон бир қарашда унчалик хавфли бўлмаган, унчалик қўрқинчли бўлмаган таҳдид олдида ҳимоясиз қолишини тасаввур қилиш қийин кечди".

Президентнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши курашда халқаро ҳамжамият барча ишларни ҳам амалга ошира олмади, бой берилган имкониятлар бўлди.

Отабеков яна ўзбекистонликларни карантин кучайтирилиши тўғрисида огоҳлантирди

Янги чекловлар киритилиши мумкинлиги ҳақида

Путиннинг сўзларига кўра, бугун, пандемия туфайли баҳорда бўлгани сингари, чеклов чораларига қайтиш зарурати йўқ, шу жумладан, "тиббиёт самарали иш бергани" учун ҳам. РФ президентининг қайд этишича, касалхоналарда захира ўринлар шакллантирилган, дорилар пайдо бўлган, "тиббиёт ходимлари ҳам нима қилиш кераклигини тушунишмоқда, билишмоқда".

Давлат раҳбари, Швеция коронавирус туфайли чеклов чораларини киритмагани, аммо бунинг натижасида, уларда иқтисодда пастлаш рўй берганини эслатиб ўтди.

Ҳозирда Россияда макроиқтисодий кўрсаткичлар мақбул, иқтисод тикланмоқда, деб қўшимча қилди президент.

Дунёдаги алмашаётган роллар ҳақида

Президент АҚШ бугун устунликка даъвогарлик қила олмаслигини таъкидлаб, ўзи бу Америкага керакми, деган саволни берди.

"Ўзининг иқтисодий салмоғи ва сиёсий таъсирига кўра супердержава позициясига Хитой тобора фаол яқинлашмоқда. Германия ҳам шу йўналишда бормоқда".

Сўнгги "хитойча огоҳлантириш" - ХХР баҳсли ҳудудларга қарата ракета учирди

Шу билан бир қаторда, Буюк Британия ва Франциянинг дунё масалаларидаги роли сезиларли трансформация бўлди, Бразилия ва ЖАР сингари державалар ҳам жиддий кучайганликлари сезилмоқда, деди у.

Президент коронавирус пандемияси шароитида мамлакатларни давлатларо муносабатларда ростгўйроқ бўлишга ва иккиталик стандартлардан воз кечишга чақирди.

"Коронавирус инфекциясидан азият чеккан ва азият чекаётган кўплаб бошқа мамлакатлар четдан келадиган ёрдамга эмас, шунчаки, чекловлар олиб ташланиши, ҳеч бўлмаганда, инсонпарварлик соҳасидаги чекловлар йўқотилишига, медикаментлар, кредит ресурслари, ускуналар, технологиялар билан ўзаро алмашинувга муҳтождирлар. Бу тўғри ва соф маънодаги инсонпарварлик ёрдамларидир. Йўқ, инсонпарварликка ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ўй-фикрлар ниқоби остида бу чекловларни бекор қилишмади. Шу билан бир вақтда ҳамма инсонийлик тўғрисида гапиради".

"Ҳеч бўлмаса уриниб кўриш керак" – мутахассис “СНВ-3” ҳақида

Қурол-аслаҳалар устидан назорат

Путин қурол устидан назорат ва қуролни тарқатмаслик режимларига чақириқ ташланган бир шароитда стратегик барқарорлик масалалари кучлироқ эътиборни талаб қилади, дея фикр билдирди. Бу соҳада чеклов бўлмас экан, дунёнинг келажаги бўлмайди, деди у. Вашингтон эса босқичма-босқич бу сингари битимлардан чиқаётганини эслатди.

Президент Москва СНВ шартномасига Хитойни ҳам қўшишга қарши эмаслигини, аммо Пекин билан мулоқотни Вашингтоннинг ўзи олиб бориши кераклигини, бу масалани Россия зиммасига ташламаслиги кераклигини қўшимча қилди.

Путин шунингдек, барча ядровий дердаваларни бу битимга қўшиш тарафдори эканлигини маълум қилди.

Путин СНВ-3 шартномасини ҳеч қандай шартларсиз 1 йилга узайтиришни таклиф қилди

"Европаликлар бизга шартномадан улар (АҚШ - таҳр.) чиқишсин, сиз чиқманг, дейишди. Мен, ассалому алайкум, яхши кино бошландику, дедим. Ахир сизлар барчаларингиз НАТО аъзолари бўлсангиз, демак, сизлар учасизлар, америкаликларга маълумотни етказиб турасизлар, биз эса шартномада қолганимиз туфайли бундай қила олмаймиз, дедим. Шунинг учун, келинг, ўзимизни аҳмоққа солмаймизда, бир-биримиз билан тўғрисизлик билан гаплашайлик. <...> Аслида эса, мени тушунишимча, АҚШнинг европалик шериклари ҳам АҚШ бу шартномада қолишини ва ҳеч нарса барбод бўлмаслигини исташмоқда".

Қорабоғдаги ҳолат ҳақида

Мунозаралар давомида, иштирокчилар Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятнинг зиддийлашуви мавзусини тилга олдилар.

Путин эскалация бошланганидан буён можаро зонасида барча томондан икки мингдан зиёд одам ўлганини ҳалок бўлишди, қурбонларнинг умумий сони беш мингга яқинлашмоқда.

Қорабоғ қопқони – Арманистон ва Озабайжон унга қандай тушиб қолишди

Путиннинг таъкидлашича, кўплаб йиллар давомида Россия вазиятни узоқ тарихий истиқболга стабиллаштириш мақсадида ушбу инқирозни бартараф этишнинг турли вариантларини таклиф этган. Президент сўзларига кўра, бу позицияларни  яқинлаштириш бўйича жуда оғир иш бўлган эди.

"Яна оз-моз ва биз ечим топа оламиз, дея ўйлаган эдик. Афсуски, бу рўй бермади, ва биз бугун ўзининг энг ёмон кўринишидаги можарога гувоҳ бўлиб турибмиз", — деди Путин.

У Россия учун Арманистон ва Озарбайжон - тенг ҳамкорлар эканлигини, Москва улар билан тўлақонли муносабатларни ўрнатишни исташини қайд этди.

“Келишувга тўлиқ риоя қилинмаяпти”: Лавров Қорабоғдаги вақтинчалик сулҳ ҳақида

Давлат раҳбари Тоғли Қорабоғ бўйича муроса топишни жуда хоҳлашини таъкидлади. Путиннинг сўзларига кўра, у Озарбайжон президенти Ильхом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан бир кунда бир неча маротаба телефон орқали суҳбатлашиб туради.

Навальний ҳақида

Мунозара иштирокчиларининг бирининг Алексей Навальний билан боғлиқ ҳолат ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Путин, Россия рўй берган воқеа бўйича суриштирув ўтказишга тайёрлигини, аммо бунинг учун мамлакат Навальний ҳақиқатдан ҳам заҳарлангани тўғрисидаги тасдиққа эга бўлиши кераклиги, бундай маълумот эса тақдим этилмаётгани ҳақида гапирди.

Навальний кимнинг "лойиҳаси" ва уни Россияда нима кутмоқда?

Президент Навальнийнинг рафиқаси мурожаатидан сўнг дарҳол Бош прокуратурага беморнинг чет элга чиқиши имкониятини (жиноят иши бўйича чекловларни назарда тутган ҳолда) текшириб кўриш кераклиги ҳақида топшириқ берганини айтди.

"Бундан ташқари, европалик етакчилардан бири билан суҳбат давомида мен, бизнинг мутахассисларимиз француз, немис, швед мутахассислари билан биргаликда Германияга боришлари ва жойида бирга ишлаб, қандайдир бўлса ҳам материалларга эга бўлишларини таклиф қилган эдим. Ва бу материалларни жиноят иши қўзғатилиши учун асос сифатида киритиш мумкин эди, агар бу чиндан криминал ҳодиса бўлган бўлса, уни ўрганишарди. Аммо ҳеч вақо тақдим этишмаяпти-ку".

Путин шунингдек, Навальний организмида "Новичок" излари аниқлангани ҳақидаги хабарлар ҳам шубҳалилигини қўшимча қилди.

"Унда "Новичок" изларини топишгани ҳақида айтишди. Кейин бу маълумотлар гўёки ОЗХОга топширилди <…>, ва тўсатдан бизга: бу "Новичок" эмас, бошқа нарса дейишди. <...> Хўш, "Новичок"миди у ёки "Новичок" эмас? Бошида айтишган ҳолат бўйича гумонлар пайдо бўла бошлади", - деб қўшимча қилди президент.

Президентлиги ҳақида

Владимир Путин давлат раҳбари сифатида ваколатлари қачондир ўз ниҳоясига етишини тўлиқ англашини айтди.

Конституцияга киритилган ўзгартиришлар амалдаги президентга ушбу лавозимга қайта сайланиш ҳуқуқини беради. Йиғилиш давомида Путин 2024 йилдан кейин давлат раҳбари лавозимида қолиш қарори ҳақидаги сўзлари турли фитналар ва ворис излашга қарши кафолат бўлишини таъкидлади.

Президент, хоккейчи, устоз: Владимир Путин 68 ёшда - энг сара суратлар

"Йўқ, бу, сўзсизки, қачондир ниҳоясига етади, мен бу борада ўзимга ҳисоб бераман", - деди президент.

Путин шунингдек, тарихдаги ролини қандай кўришини ва дунё етакчиси сифатида ўз меросини нимада кўриши ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди. Унинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон бундай тоифада фикрламайди.

"Бу ҳақда шу нарсага қизиқувчи одамлар ўйлашсин, мен эса ўзим ҳақимда бирорта китобни ҳатто ўқимаганман. Мен шунчаки меҳнат қиламан, кундан-кун жорий масалаларни ечиб, ўз нигоҳимни келажакка тикаман, токи жорий масалалар стратегик мақсадларга эришишга тўсқинлик қилишмасин", – деди Путин.