ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Собиқ иттифоқ ҳудудидаги мамлакатларда давлатчилик ниҳолларига ўта эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, маслаҳатлар ва тавсиялар билан улар ишига аралашмаслик керак, турли томонларни қўллаб қувватлаш мақсадида таклифлар ва миллионларни тутқазиб, ўта нозик жойда дағаллик билан ҳаракат қилиб, борини ҳам йўқ қилмаслик керак, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин.
"Барча собиқ иттифоқ мамлакатларига ўта эътиборлилик билан муносабатда бўлиб, бу давлатчилик ниҳолларини ўта эҳтиёткорлик билан қўллаб-қувватламоқ лозим, четдан туриб турли маслаҳатлар ва тавсиялар бериш, мутлақо мумкин эмас, шунингдек, ҳар қандай аралашувдан тийилиш лозим. Чунки бу нарсалар ушбу мамлакатлардаги энди ривожланиб келаётган, ҳали мўрт бўлган институтлар, суверенитетлар ва давлатчиликни барбод қилади. Бу мамлакатлардаги одамларга жамият ичидаги муносабатларни эҳтиёткорлик билан қуришларига имкон бериш лозим. Шунчаки мисоллар келтириш мумкин, бироқ ўз таклифларингиз, ўз миллионларингиз билан гоҳ бир, гоҳ иккинчи томонни, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида идиш-товоқлар дўконига кириб қолган филдек тутиш, улар ишига аралашиш керак эмас", - деди у "Валдай" мунозаралар майдонида қилган чиқишида.
Собиқ иттифоқ давлатлари билан муносабатларимиз қандай шаклланмасин, манфаатлар бирлиги барибир тош босади, деди Путин.
РФ президентига кўра, чунки бу давлатлар шунчаки кўп йиллар давомида ягона мамлакат доирасида яшаган эмас, улар юз йилликлар давомида умумий давлат доирасида бўлишган.
"Биз улкан алоқаларга эгамиз, иқтисоддаги кооперациямиз ўта чуқур, гуманитар алоқаларимиз кучли, бир ҳаммамиз битта тилда гаплашамиз... Мазмунан олганда, биз битта маданий майдон одамларимиз, мен тарих ҳақида гапирганим йўқ ҳали - биз умумий тарихга, нацизм устидан умумий ғалабага эгамиз. Бизнинг аждодларимиз, оталаримиз, боболаримиз ўз қони билан алоҳида муносабатларимизни мустаҳкамлашган. Ва бугун нимаики рўй бермасин, сиёсий конъюктура қандай ривожланмасин, айни вақтда шунга қатъий ишонаманки - мана шу - манфаатлар умумийлиги барча давлатлар билан, улар билан муносабатларимиз қанчалик қийин кечмасин, бироқ барибир алоқаларимиз қайтадан тараққий этишига йўл очиб беради", - деди Путин.