ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. South China Morning Post газетаси ўз манбаларига таяниб, Хитой чоршанба куни эрталаб Жанубий-Хитой денгизи томон иккита баллистик ракета учирганини маълум қилди, газета фикрига кўра, бу АҚШ томонидан огоҳлантириш сифатида қабул қилиниши керак.
"Бу Жанубий-Хитой денгизига АҚШ ҳарбий самолётлари ва кемаларининг тобора тез-тез келиб туришининг эҳтимолий хатарларига Хитойнинг жавобидир", - дейилади мақолада.
Жанубий-Хитой денгизи томон Цинхай провинциясидан DF-26B ("Дунфэн-26") ракетаси, шарқда жойлашган Чжэнцзян провинциясидан эса DF-21D ("Дунфэн-21") ракетаси учирилди.
Хабар қилинишича, ракеталарнинг иккаласи ҳам ҳарбийлар томонидан назорат қилинадиган ҳудудга тушган.
Аввалроқ АҚШ ХХРга нисбатан 2013 йилда сунъий оролларни қуришни бошлагандан кейин Хитойга қарши янги санкцияларни жорий этган эди. Ҳудуд баҳсли бўлиб, унга Филиппин, Япония ва Ветнам ҳам даъво қилмоқда. Оролларда углеводородларнинг йирик заҳиралари мавжуд.