Ҳимоя ордери нима ва уни қандай олса бўлади - майор Хўжаназарова билан суҳбат

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби қандай, бунга нима асос бўла олади ва ҳимоя ордерининг ижроси қандай таъминланади? Майор Мақсуда Хўжаназарова Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда шу ҳақда тўхталди
Sputnik

Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари -Хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи майор Мақсуда Хўжаназарованинг таъкидлашича, гарчи ҳимоя ордери биринчи навбатда аёлларни зўравонлик ва тазйиқлардан чеклашга қаратилган бўлса-да, амалиётда аёллар кўпдан-кўп ҳолатларда ўзларининг бетизгин тили сабаб жабрланиб қолаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Тошкентда йил бошидан зўравонликдан жабр кўрган 709 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди

—  Мақсуда Муҳаммадиевна, ҳимоя ордери нима ва у қандай ҳолатларда кимларга берилиши ҳақида аниқлик киритиб ўтсангиз?

—  Ҳимоя ордери – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат  ҳисобланади. Ушбу ҳужжат  тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган жабрдийда хотин-қизларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан берилади. Турмуш ўртоғи, севган йигити, қайнота-қайнонаси, қайнсингиллари, қўни-қўшни, иш жойида бўлса, раҳбари ва бошқалар томонидан жисмоний ёки руҳий зўравонлик қурбонига айланган аёллар мазкур ордер асосида қонуний тарзда муҳофаза қилинади. Зўравонлик ёки руҳий тазйиқ ўтказилганда жабранувчи ҳимоя марказимизнинг  ишонч телефонларига қўнғироқ қилишади. Сўнг биз ўша ҳолат содир бўлган ҳудуддаги профилактика инспекторини воқеа жойига юборамиз. Имкони бўлса кўп ҳолатларда воқеа жойига ўзим шахсан бориб, ҳолатни ўрганишга, муаммони ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламан.

Шаҳрисабзда эркак ўз оиласини автомобил ичида қамаб, ёқиб юборди

— Ҳимоя ордерини олгач, бу ҳужжат эгасининг оиласини сақлаб қолишига қай даражада ёрдам бера олади? Дейлик, турмуш ўртоғидан ҳимояланиб ўша ҳужжатни олган аёл қайта тазйиққа учрамайди деб айта оласизми?  

—   Айтиш мумкинки, бу қонун ўз-ўзидан чиқарилмади, тазйиққа учраган  аёлларимиз дардини кимга айтишни, нима қилиш кераклигини билмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилса, ўша тазйиқ ва зўравонлик даражаси экспертизада тасдиғини топмаса, тан жароҳати ёки бошқа ҳолатлар аниқланмаса, кўп ҳолларда аризаси кўрилмасдан рад этилди. Сиз айтгандек, жабрдийдалар бошқа юқори мутасаддиларга мурожаат қилганда бу эркакларнинг агрессиясини янада қўзғатишига ҳам сабаб бўлиб қоляпти. Чунки ҳали ҳимоя ордери қандай ҳолларда аёлларга берилиши мумкинлигини эркаклар яхши тушуниб етганича йўқ. Аммо ҳимоя ордерининг берилиши бу қатъий огоҳлантириш бўлиб, агар зўравон томонидан ушбу ҳолат такрор содир этилса, қаттиқроқ жавобгарлик чораси қўлланилади. Шундан хулоса чиқармай яна содир этилганда жиноий жавобгарлик масаласи кўрилади. Шунинг учун ҳимоя ордери қачонки одамларда ҳуқуқий онги ривожлантирилса, янада самаралиқроқ натижа кўрсатади, деб ўйлайман. Яқинда хотин қизларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун 2019 йил 2 сентябрда қабул қилиниб, унга асосан ҳимоя ордери ишлаб чиқилди. Сўнг 2020 йил 3 февралда Ички ишларининг вазирининг 51 сонли буйруғига асосан ҳимоя ордерининг шакли, асосий тамойиллари, қанақа тартибда берилиши тартиблари ишлаб чиқилди.

Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини шафқатсизларча ёқиб юборди

Ҳимоя ордерининг тақиқлари бузилганда биринчи ўринда жабрдийданинг мурожаати ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳолат юзасидан берган хабарлари, шу жумладан, ОАВ  ва ижтимоий тармоқлар орқали берилган хабарлар кўриб чиқилади. Тазйиқ ёки зўравонлик содир этилганда ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатлари ваколатли органлар, ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланади. Масалан, жиноят иши содир этилган бўлса, ҳолат бўйича маълумотнинг бир қисми ҳимоя ордери берилиши учун тақдим қилинади ва ҳимоя ордери берилади.

—   Ҳимоя ордери эркакларга ҳам бериладими?

- Гендер тенглик бўйича қонун 2019 йил 2 сентябрда, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун эса 2019 йил сентябрда қабул қилинди. Лекин баъзида "нима учун аёллар билан эркакларни тенг қиляпсизлар-у, ҳимоя ордери фақат аёлларга бериляпти" дея савол беришади. Сабаби аёллар орасида эркакка жабр қилаётганлар, руҳий тазйиқ ўтказадиганлар ҳам йўқ эмас. Руҳий тазйиқ ўтказиш ҳам зўравонликнинг бир турига киради.

Ўн кунлик келинчакни аёвсиз калтаклаган эрга суд ҳукми ўқилди

Масалан, шунақа ҳолат кузатилдики, аёл эри билан қонуний ажрашиб, сўнг эркак бошқа аёлга уйланганида бунга чидолмай, собиқ рафиқа эрига руҳий  тазйиқ ўтказиб келган: оласидан ажратиши, ишхонасига бориб жанжал кўтариши, юқори ташкилотларга мурожаат қилиши билан қўрқитиб,  боласига 18 ёшгача бўлган тўловлар, уй, мол-мулк талаб қилиб босим ўтказган. Ушбу ҳолат юзасидан эркак бизга маслаҳат сўраб келганида биз унга ёзма мурожаат қилиши кераклигини тушунтирганмиз. Эркак эса юқори ташкилотда ишлаётганлиги учун ғурури, орияти кучлилик қилиб, даъводан воз кечган ҳолатлар ҳам бўлди. Табиийки, бу билан муаммо ҳал бўлгани йўқ. Аммо эркаклар ҳам зўравонлик қурбони бўлиб қолишмоқда. Шу боис биз эркакларга ҳимоя ордери берилиши таклифи билан сенатга,  Ички ишлар вазирлигига чиқдик. Сенатдан мурожаатимиз бўйича жавоб келмади, лекин вазирликдан қонунда эркакларга ҳимоя ордери берилиш керак деган жойи йўқ деган жавоб келди.

Тошкентда ёшлар гендер асосидаги зўравонлик ҳақида ўз фикрларини билдиришди

Шу боис биз зўравонлик ёки тазйиқ зтказилаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушганида, муаммони ўрганиш жараёнида фақат бир томонни эшитмаймиз, танганинг иккинчи томонини ҳам ҳисобга олиб, масалани ҳал этишга холис ёндашамиз. Сўнг хулоса чиқариб, ҳимоя ордери берамиз.  

—   Шу тариқа статисткага ўтсак, зўравонликка учраган аёлларинг неча  фоизи қандай ҳолатларда ҳимоя ордери билан таъминланган?    

—   Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Тошкент шаҳрининг ўзида аёлларга 966 та ҳимоя ордери берилган. Шундан аёлларнинг 850 нафарига оиласида содир этилган ҳолатлар бўйича, зўравонликларнинг 813 таси оиладаги келишмовчилик туфайли юз берганда, 69 таси моддий етишмовчилик, 45 таси рашк туфайли, 40 таси оиладаги учинчи шахснинг аралашуви (қайнона қайнсингил, қайнопа, қайтиб келган опачалар аралашувчилари) натижасида юзага келган муаммолар сабабли ордер берилган. Ушбу зўравонликларнинг 556 нафари турмуш ўртоғи, яъни эркак киши томонидан аёл кишига етказилган тазйиқ бўйича, 54 нафари қайнона томонидан, 46 нафари келинлар томонидан қайнона қайнсингилларга нисбатан, 310 нафари бошқа шахслар томонидан аёлларга нисбатан содир этилган зўравонликлар бўлган. Шундан 423 та ҳолатда жисмоний, 8 таси жинсий, 13 таси иқтисодий, 664 таси руҳий зўравонликлар учун ордерлар берилган.

Тошкентда таҳқирланган аёллар 60 % ҳолатларда яқинлари ва қайнонаси зулмига учрайди

Маълумот учун:  Шунингдек, Тошкент шаҳрида 11 та туман бўлса, ушбу туманларда яшовчи аёлларимизнинг сони 1 млн 322 минг 300 тани ташкил этади. Оилалар сони эса 7073 та. Вилоятдан келиб яшаётганларни статистика қилиб берадиган бўлсак,  Тошкент шаҳрининг аҳолиси 2,5 млндан ошади. Уларнинг деярли тенг ярми аёлларни ташкил этяпти.

—   Ушбу ордерни олишда фақат жабрдийдаларнинг ўзлари мурожаат қилишадими ёки унинг бирон бир яқин кишиси ўз номидан мурожаат қилиши мумкинми?

—   Ҳимоя ордерини олиш учун 966 та мурожаат келиб тушган бўлса, бунда фақат тазйиққа учраган аёллар бўлибгина қолмай, уларнинг қўшниси, яқинлари ёки қариндошлари томонидан ҳам мурожат қилинган. Масалан, кимлигиин айтмайман, яқинда вилоятлик бир аёлнинг 1,5 яшар боласини дугонасига берганлиги тўғрисида мурожаат қўлимизга келиб тушди. Уни Тошкентдаги шаърий никоҳли эри қўлида бир ярим яшар боласи билан уйдан кўчага қувиб солган, аёлнинг қорнида яна ҳомиласи ҳам бор экан. Эркак аёлнинг қорнидаги ҳомиласини мендан эмас деб турибди. Ваҳолангки, буни аниқлашнинг ўз тартиблари бор. Аёлнинг на қонуний загси ва на фуқаролик паспорти бор. Олган тан жароҳатлари эса маъмурий жавобгарликка асос бўлолмайди. Биз ҳолатни ўрганиш учун аёлнинг дугонасини уйига бордик, боланинг онасини чақиртирганимизда кутилмаганда уни тўлғоқ тутиб қолди.  Карантин шароитида қўлида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган бу аёлни табиийки туғруқхонага қабул қилишда қаршиликлар бўлди. Хуллас қийинчиликлар билан аёлни шаҳардаги 7 перенатал марказига ётқиздик.  Аёл ўғил фарзанд кўриб, уч кундан сўнг шифокорлар аёлни уйига кетишга рухсат берди.

Хотини ва қайнота-қайнонасини пичоқлаган куёв қўлга олинди

Аммо уни шаърий никоҳли эри уйга киритмади. Сўнг биз Фарғона вилояти хотин қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан гаплашиб, аёлнинг икки фарзандига ҳам туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни олиб бердик. Аёлни ҳимоямизга олиб, Фарғона вилоятидан уй, маҳалладан ёрдам пуллари тайёрлангунича унинг озиқ овқати, болаларининг озиқ-овқати ва бошқа харажатларига ёрдам бериб турдик.  Сўнг вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда аёлни вилоятга жўнатиб юборишга қарор қилдик. Ўшанда аёл вилоятга кетмайман деб қаттиқ қаршилик кўрсатди. Мана ўша аёл бугунги кунда Фарғона вилоятида маҳалла, хотин-қизлар инспекторлари ёрдамида яхши ҳаёт кечиряпти.

—   Ордерни қанча муддатда қўлга киритиш мумкин ва ушбу ҳужжатнинг қонун кучи қанча муддатгача амалда бўлади?

—   Зўравонлик ёки тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот профилактика инпекторлари навбатчилик қисмига келиб тушгач, 24 соат ичида ўша ҳолат изчил ўрганилади ва шу сутка ичида ҳимоя ордери расмийлаштириб берилади. Ҳимоя ордери бир ой муддатгача берилади. Агар ўн ёки ўттиз кунгача ҳимоя ордери тақиқлари бузиладиган бўлса, жавобгарликка тортиш чоралари кучайтирилади. Ордер бўйича зўравонга жабрдийдага тазйиқ ўтказиш, унинг жабрдийда билан алоқаси тақиқланади. Масалан, телефон ёки ижтимоий тармоқлар оқрали мулоқоти, ёки битта хонада яшаши, умуман бу мулоқот қилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг турига қараб тақиқ қўйилади. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг зиммасига жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, тазйиқ ва зўравонликдан сақлаш, унга ёрдам кўрсатиш учун махсус марказга жойлаштириш учун харажатлар, етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш, маънавий зарарни конпенсация қилиш мажбурияти ҳам юклатилади. Бундан ташқари ўша тазйиқ ва зўравонлик етказган шахснинг қурол ишлатиши, қуролга рухсатнома олиш ёки уни қурол сотиб олишҳуқуқи ҳам тақиқланади (хизмат қуролидан ташқари).

Бухоро вилоятида энг яхши қайнона аниқланди

—   Ҳимоя ордери берилгач аёлнинг оиласи бузилсачи, унинг тақдири нима бўлади? Бу каби аёлларнинг кейинги ҳаёти билан ҳам қайғурасизларми?

—   Афсуски, ҳозирча одамларнинг ҳуқуқий онги у даражада ривожланмаганлиги боис ҳали бу ҳужжат қоидаларига амал қилиш, унинг тақиқларига риоя этилишида сусткашлик бор. Яқинда Шайхонтоҳур туманида худди шунақа ҳолат юз берди. Тазйиқ етказилган, ҳимоя ордери берилиб огоҳлантирилгандан сўнг ўша бир ой ичида ордернинг тақиқлари бузилган, яна жанжал, тўполон... бу юзасидан қайта МЖТКнинг 183 моддаси ва 194 моддаларига асосан жавобгарга чора кўрилган.  Яна шунга ўхшаш ҳолат Шайхонтоҳур туманида содир бўлиб, МЖТКНинг 183-194 соддаларининг 1 қисми билан жавобгарликка тортилди. Жавобгар энг кам ойлик иш ҳақи, 246 минг сўм маъмурий жарима тўлади ва моддий зарар ушлаб қолинди. Сергели туманида юз берган яна бир ҳолатда жавобгарга етти суткалик  қамоқ жазоси қўлланилди.  

Шавкат Мирзиёевдан бўлажак қайноналарга маслаҳат

Шунингдек, 966 та юз берган ҳолатлар бизнинг марказимиз томонидан ўрганиб чиқилган бўлса, ҳар бир ҳолатда жабрдийдаларнинг оиласи тинчлигига  эришилди, уларнинг муаммоси тизимли равишда ҳал бўляпти. Пиёниста ёки гиёҳванд эр бўлса, даволаш марказига мажбуран юбориляпти. Ишсиз бўлса иш билан таъминлаш, соғлигида муаммоси бўлса Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда уни даволаш ва моддий масалалари кўриб чиқиляпти. Ҳимоя ордери берилди тамом, бу бир варақ қоғозда қолди, дегани эмас.  

—   Ҳимоя ордери берилгач, аксинча, оиланинг аҳил иноқ бўлиб кетганлиги ҳолатлари кузатилдими?

—   Албатта. Ҳимоя ордери берилгач, маҳалла идораси вакиллари ҳамда хотин-қизлар инспекторлари билан биргаликда жойига бориб, оиланинг ҳар икки вакилларига тушунтириш ишлари олиб борилади, уларга оила муқаддаслиги, фарзандларнинг тирик етим бўлиб қолиши ва унинг салбий оқибатлари тушунтирилади. Ҳимоя ордери оилани сақлаб қолиш учун берилаётганлиги, унинг моҳияти, ижобий томонлари, тақиқлар бузилганда кўриладиган жазо чоралари ҳар икки оила вакилларига ҳам обдон тушунтирилади.  Мана шундай тушунтириш ишларидан сўнг ўша оила вакилалри хулоса чиқариб, ярашиб кетган ҳолатлар юз берган.