Ўн кунлик келинчакни аёвсиз калтаклаган эрга суд ҳукми ўқилди

© Фото представлено родственниками пострадавшейЖестоко избитая супругом жительница Булунгура Зухра Умарова в больничной палате
Жестоко избитая супругом жительница Булунгура Зухра Умарова в больничной палате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қариндошларининг бирортаси ҳукм ўқиладиган куни судга келмагани айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бутун Ўзбекистонни шок ҳолатига солган оилавий драма ва ниҳоят мантиқий якунига етди - 24 июль куни ўн кунлик шаръий никоҳдаги жуфти ҳалолини ўласи қилиб калтаклаган эр устидан суд ҳукми ўқилди. Эркакка уч йилу саккиз ойлик қамоқ жазоси берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор "зўравонликка қарши 16 кун" акциясига старт берилди

Мухбирнинг айтишича, ҳукм ўқиладиган куни эркакнинг бирорта қариндоши суд мажлисида қатнашмаган.

Судья ўз ҳукмини эълон қилганидан сўнг, эркакнинг адвокати келин томондан мижози учун раҳм-шафқат сўраган, аммо келин уни кечирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти Булунғур туманида тўйдан 10 кун ўтгач ёш келинчак ўз эри томонидан аёвсиз калтакланган ва туман касалхонасининг реанимация бўлимига тушган эди.

1988 йилда туғилган Зухра Умарованинг юзида соғ жой қолмаган, кўзлари даҳшатли шишиб, қонталаш бўлиб кетган эди.

Уни бу ҳолатда ҳатто туққан онаси ҳам танимаган.

Умарованинг онаси ўша вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қилган мурожаат бесамар кетган, онага қизини даволатиш ва "ўзига қимматга тушиши боис тиббий экспертизани ўтказмаслик" маслаҳат берилган.

Янгиликлар лентаси
0