ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи давомида Қизилтепа туманининг "Маликобод" маҳалласида нуроний онахонлар билан суҳбатлашди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.
"Агар биз аёлларнинг мавқеини яхшиласак, жамиятдаги аҳвол ўзгаради. Келин ким? Келин — бизнинг қизимиз. Биз мана шу қизимиз учун яхши шароитларни яратиб беришимиз керак. Қайноналар келинни қизим, деб аташларини хоҳлайман. Ахир уларнинг ҳам қизлари бир кун келин бўлади. Сизлар нима учун аксарият ҳолларда ёш аёллар керакли шарт-шароитларни топа олмайдилар, дея савол беришингиз мумкин: чунки қайнонасидан яхши гап эшитмайди, эри ёмон муомала қилади. Натижада эр-хотин ажрашади, қайнона эса орадан олти ой ўтиб уйга янги келин олиб келади. Бу бизлар учун уят бўлиши керак. Шунинг учун ҳам мен бу мавзуни кўтардим, балки энди одамларга тушунарли бўлар", — деган президент.