ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда яқин келажакда суд орқали ажрашиш жараёни анча енгиллаштирилади, айни вақтда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилмоқда, деб хабар қилган Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент ҳокимлигидаги манба.
"Биз ҳозирда ягона механизмни ишга туширмоқчимиз. Яъни бунда ажрим иши кўриб чиқилаётганда, фарзандларнинг ким билан қолишлари ҳамда аёл ва болаларнинг турар жой билан таъминланиши биринчи суд жараёнининг ўзида ҳал этилади", — деб таъкидлаган манба.
Суҳбатдош шунингдек, бугунги кунда эркакларнинг 90%и аёли ва фарзандларини биргаликдаги турар жойдан қувиб солишаётгани ҳолати кўп кузатилаётганини айтиб, шу боис судлар эндиликда бу масалани ҳам зудлик билан ҳал этишларини маълум қилган.
"Агар эркак ўз рафиқаси ва болаларини ҳайдаб солса, улар фойдаланувчилар сифатида биргаликда турадиган уйларига қайтиб киритиладилар", — деб таъкидлаган манба.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Ўзбекистонда 29,4 минг ажрим ҳолатлари қайд этилган. Ажримлар бўйича етакчи ўринларни Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари эгаллаган.