Ўзбекистоннинг 7та ҳудудида карантин чекловлари юмшатилмоқда - рўйхат

Ўзбекистоннинг олтита вилояти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида карантин чоралари юмшатилмоқда. Бунда айрим шартларга амал қилиш белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг еттита ҳудудида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

Мирзиёев Ўзбекистонда карантин талаблари юмшатилишини айтди

Чекловлари босқичма-босқич юмшатилаётган ҳудудлар:

Нукус

10 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги рухсати билан Нукус шаҳрида А.Досназаров, Тўрткўл гузари ва Шароф Рашидов кўчалари бўйлаб автобуслар қатнови қайта тикланди. Шунингдек, шу кундан бошлаб Нукус савдо комплекси фаолиятига рухсат берилган.

Қорақалпоғистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда бозорга 9 йўналишда 45та автобус қатнови қайта тикланган.

Бухоро ва Фарғона вилоятлари

Айрим ҳудудларда карантин чекловлари бутун ҳудуд, айримларида эса муайян туман ва шаҳарлар миқёсида юмшатилмоқда.

Эртадан Бухорода карантин босқичма-босқич юмшатилади

Бунда вилоятларда умумий овқатланиш шохобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди), меҳмонхоналар, индивидуал шуғулланиш учун тренажёр заллар, нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда), нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, буюм, қурилиш моллари савдоси ва бошқа фаолият тури билан шуғулланадиган бозорлар, сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилган.

Бозорлар, савдо мажмуалари, гўзаллик салоналари, сартарошхоналар ва хусусий боғчалар белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этиши шарт ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти

Автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 18.00 дан – 21.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Қашқадарёда эртадан карантин чекловлари юмшатилади

Йўналишсиз таксилар сони бугунги кунга нисбатан 2 баробарга кўпайтирилади ва бутун сутка давомида ҳараткатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Вилоят махсус комиссияси қарорида келтирилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Яъни, махсус рухсатнома (стикер), айрим тоифадаги автотранспорт воситалари, "яшил йўлак" тизими, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари автомашиналари ва вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ҳамда саноатни ривожлантириш бўйича тасдиқланган автотранспорт воситалари рўйхат асосида ҳаракатланиши мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати пандемия оқибатларини юмшатишга қанча маблағ сарфлади

Наманган вилояти

Вилоятда 11 августдан бошлаб карантин чекловларини юмшатишга киришилди

Наманган шаҳар ва туманлар ҳудудида ҳамда шаҳар (туман)лараро йўналишларда жамоат транспортида (автобус, йўналишсиз такси) йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилади. Бунда йўловчиларни чекланган сонига қатъий амал қилиниши ва иш соати 22.00 якунланиши белгилаб қўйилади.

Ҳокимликлар ҳузуридаги Карантин чекловларини юмшатиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат бериш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳлар хулосаси асосида қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

Инфекционист карантин чораларини юмшатишга ҳали жуда эрта деб ҳисоблайди

Барча турдаги ихтисослаштирилган бозорлар.

Умумий овқатланиш шахобчалари. Ошхоналар соат 12.00дан 14.00 гача, ресторанлар эса соат 18.00 дан 21.00 гача ишлаши мумкин. Банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди;

Парк ва истироҳат боғлари;

Меҳмонхоналар;

Спорт заллари, фитнес клуб ва тренажёр заллар (ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик тавсия этилади);

Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

Нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳлар ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда);

Россия нима сабабдан карантинни юмшатишга қарор қилди?

Барча хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан, сартарошхона ва гўзаллик салонлари.

Мазкур муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва мажмуалар фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилиниши лозим. Акс ҳолда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади ва фаолияти тўхтатилади.

Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Вилоят комиссияси йиғилишида ушбу юмшатиш чоралари жорий этилаётганини суистеъмол қилмаслик, оммавий тадбирларга йўл қўймаслик, масофани сақлаш, ниқоб тақиш каби бирламчи қоидаларга доимий амал қилиниши зарурлиги таъкидланди.

Қозоғистонда 3 августдан карантин енгиллаштирилади

Навоий вилояти

Бугундан, яъни 12 августдан эътиборан Навоий шаҳридаги буюм бозорлари ва буюм бозорлар атрофидаги йирик савдо нуқталари ўз фаолиятини бошлайди.

Жараёнда тадбиркорларнинг Навоий шаҳар ҳокимига қилган мурожаатлари инобатга олиниб, ишчи гуруҳ аъзоларининг ижобий хулосасига кўра буюм бозорлар ва савдо нуқталари фаолиятига рухсат берилди.

Мазкур савдо нуқталари фаолиятини карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб бориши бўйича тегишли масъуларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Хусусан, харид жараёнида фуқаролар ўртасида оралиқ масофага жиддий эътибор қаратиш, карантин талабларига асосан фуқароларни бозор ҳудудига киришини ташкил этиш масалаларига ўта масъулият билан ёндашиш лозимлиги уқтирилди.

 

Самарқанд вилояти

12 августдан Самарқанд вилоятида қуйидагиларга рухсат этилмоқда:

Умумий овқатланиш объектлари фаолиятига: бунда банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик шарти билан), фаолиятини 8.00дан 20.00га қадар ташкил этиш, столлар оралиғидаги 2 матрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш, бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши.

Кения ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига карантинсиз киришга рухсат берди

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари ва заргарлик дўконлари фаолиятига.

Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига.

Меҳмонхоналар фаолиятига (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно).

Очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳларига, спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнесс клублар фаолияти.

Таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда).

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига.