Қашқадарёда эртадан карантин чекловлари юмшатилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваМавзолей Абул Муина Насафи
Мавзолей Абул Муина Насафи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятида 2020 йил 27 июлдан бошлаб 15 августга қадар қатор қўшимча чекловлар жорий қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қашқадарё вилоятида қўшимча жорий қилинган карантин чекловлари 3 августдан босқичма-босқич юмшатилади. Бу ҳақда вилоят махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

27 июлдан 15 августгача Қаршида транспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (баъзи ҳоллар бундан мустасно), шунингдек шахсий автомобилларнинг шаҳар ичида ҳаракатланиши тўлиқ тақиқланган эди. 

Дорожный знак с надписью Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Қарши шаҳри 15 августгача ёпилди

Янги қарорга кўра, 3 августдан бошлаб Қаршига кириш ва чиқиш транспорт воситаларида белгиланган вақтда — соат 7:00 дан 10:00 гача ва 18:00 дан 21:00 гача, иш сафари, дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа зарур товарлар сотиб олиш учун рухсат берилади.

Йўналишсиз таксилар сони 2 баробарга кўпайтирилади ва кун бўйи ҳараткатланишига рухсат берилади.

3 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қуйидаги ваколатлар берилади:

  • ўз ҳудудида кийим-кечак ва қурилиш бозорларида, савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини индивидуал равишда қайта тиклашга рухсат бериш (тадбиркорлар карантин талабларига риоя этилишини кафолатлаган ҳолда).
  • минтақавий махсус комиссия қарорига биноан карантин талаблари ва чекловларига жавоб бермайдиган ташкилотлар ва муассасалар, савдо ва маиший хизмат фаолиятини тўхтатиш;
  • эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш (постларни қисқартириш, автомашиналар ҳаракати вақтидаги чекловларни олиб ташлаш ва бошқалар);
  • дезинфекциялаш ишларига базавий тиббий билимга эга ишсиз фуқароларни ишга жойлашиш ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилиш.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Санитария-эпидемиология фаровонлиги маркази, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари озиқ-овқат, дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар, шунингдек зарур товарлар нархларининг асоссиз кўтарилишининг олдини олиш чораларини кўриши керак.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг сўзларига, карантин чораларини юмшатиш ҳамма нарса ортда қолди дегани англатмайди.

“Ҳурматли раҳбарлар! Ходимларингиз карантин қоидаларига мувофиқ ишлашлари учун шарт-шароитлар яратинг. Азиз ватандошлар! Уйда қолинг, мақсадсиз кўчага чиқманг, ўзингизга ва оилангизга ғамхўрлик қилинг”, — деди Мирзаев аҳоли ва масъулларга мурожаатида.

Янгиликлар лентаси
0