Россия нима сабабдан карантинни юмшатишга қарор қилди?

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПассажиры на платформе Курского вокзала в Москве
Пассажиры на платформе Курского вокзала в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Март охирида кескин чеклов чоралари киритишга мажбур бўлган Россия ҳукумати 12 майдан карантинни бекор қилишга қарор қилди. Сабаб - ушбу касаллик хусусиятларини ўрганиб унга қарши кураш чоралари тайёр бўлганида.

Россияда карантин чораларини юмшатиш ва умуммамлакат дам олиш кунларининг бекор қилиниши, кичик бизнес томонидан олқишланган бўлсада жамиятда кўпчиллик тушунмаган бўлиши мумкин. РИА Новости мақоласига асосан. 

Ахир ҳозир Россияда кундалик аниқланаётган COVID-19 беморлари сони 10 мингдан ошиқ, касалланганлар умумий миқдори эса 220 мингдан ошиб кетган. Карантин чоралари эълон қилинган вақтда эса – касалланганлар сони бор-йўғи 658 киши эди. Хўш нега бундай вазиятда карантин режимини бекор қилиш керак? Ёки шунча вақтдан бери қўлланилган ўз-ўзини изоляция қилиш режими бекорга бўлганми? Ушбу ҳаракатларда қандай мантиқ бор?

Мантиқ бор

Биринчидан, Россияда COVID-19 ўлимлари сони дунёнинг ўртача кўрсатгичидан 7,4 баравар кам.  Аҳолининг 46,5 % корнавирусни умуман сезмай (ҳеч қандай касаллик симптомисиз) енгиши мумкинлиги аниқланган.

Воздушный парад Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Эртадан Россияда дам олиш кунлари тугатилди - Путин

Фақат ёши кекса, нафас олиш йўллари касаллан, гипертония ва ортиқча вазнга эга фуқароларда ушбу касаллик оғир кечиши аниқланган.

Тезкор тартибда шифохоналарда стационар ётоқ ўринлари сони 38,6 %га оширилган ва айни дамда улардан 41 %и - бўш.

COVID-19ни текшириш бўйича ўтказилган тестлар сони суткасига 170 мингдан ошди.  Яқин орада уларнинг сони 300 мингга етказилади.

Хулоса шуки – айни дамда Россия ҳукумати ушбу янги касалликнинг хусусиятларини ўрганиб чиқиб унга қарши курашга тайёр бўлди. Жумладан касаллик олиб келиши мумкин бўлган хавфларга қарши оператив кураш чоралари тайёрланди.

Ҳозир Россия, март охиридан фарқли равишда, COVID-19 га қарши самарали курашга тайёр.

Март охирида

Март охирида,  касаллар сони кам бўлсада вазият ҳақиқатда қандай эканлиги мутлақ номаълум эди. Эпидемия бошланғич босқичда, ҳатто етарли равишда диагностка воситалари ҳам йўқ эди.

Президент РФ В. Путин выступил с обращением к гражданам - Sputnik Ўзбекистон
Россияда дам олиш кунлари 30 апрелгача узайтирилди - Путин

Лекин шу билан бир вақтда COVID-19 олдинроқ келган бошқа давлатларда минглаб вафот этаётган фуқаролар, касалхоналарда ўрин етишмаслиги,  тиббий ниқоблар ва ҳимоя воситалари танқислиги кузатилаётган эди.   

Шу билан бирга, март охирида коронавирус айрим давлатларда ўта оғир кечган бўлса, бошқа ҳудудларда анча енгил кечган эди. Лекин ҳеч ким буни тушунтириб бера олмаётган эди. Ушбу муаммо ҳалигача эпидемиолог олимлар томонидан ўрганилмоқда. Россияда ҳам ушбу касаллик қандай кечишини ва Москва ҳам Нью-Йорк каби улкан талофат кўрмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмас эди.

Айнан шу сабабли Россияда қаттиққўл чоралар жорий этишга ва эпидемияни имкон қадар тўхтатишга ва касаллик хусусиятларини яхшироқ тушуниш, турли сценарийларга ҳам тайёр бўлиш учун вақтдан ютиш мақсадида қаттиққўл чоралар қабул қилинган эди.

Ўтган давр мобайнида ушбу чораларнинг барчаси қабул қилинди. Қўшимча тиббий қувватлар ишга туширилди. Бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилган кенг кўламли тест тизимлари ҳар бир ҳудуд доирасида оператив ҳаракатлар бажариаш имконини беради.

Одамларми ё самарадорлик?

Ўз-ўзини изоляция қилиш чоралари туфайли ютилган вақт туфайли COVID-19 Россия шароитида ўзини қандай тутиши ҳам ҳар томонлама ўрганилди. Аниқланишича, Россияда COVID-19 кенг тарқалишига бир неча факторлар қаршилик  қилиши мумкин экан. Булар: аҳоли зичлигининг пастлиги, туристик саёҳатлар камлиги, оммавий БЦЖ вакцинация ва бошқа омиллар.

Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус +30 °С иссиқда инфекцион фаоллигини йўқотади - Роспотребнадзор

Россияда кескин чоралар чеклов киритилмаса ҳам касаллик кечиши Европага қараганда енгилроқ бўларди ва бошқа гаплар...

Шу ўринда скептиклар овози баландроқ эшитила бошлайди. Ўзи шу нча карантин ва чекловларни киритиш керакмиди? Ахир иқтисод ўлдирилди-ку, бизнес қанча зарар кўрди, деган саволлар эшитила бошлайди.

Кескин чорлар ҳақидаги қарор бир ярим ой аввал, вазият мутлақ номаълум бўлган шароитида, тарозининг бир палласида иқтисод иккинчи палласида эса – одамлар ҳаёти турган шароитда қарор қабул қилинган эди. Ана шундай муҳим танловда Россия ҳукумати одамлар ҳаётини танлади.

Қизиғи шундаки, айнан ана шу “COVID-19”ни янада “самаралироқ”, яъни тарозининг иқтисод палласига фойдасига маъқул услублар билан енгса бўлар эди деган гапларни гапираётган кишилар, олдинлари тез-тез Россияни доим одамларга шафқатсизликда айблаб келишган эди.

Янгиликлар лентаси
0