F-35 модернизацияси - тўкилган обрў оқибати

Бугунги кунда F-35 Lightning II - бу 4-чи авлоддаги товуш тезлигигача тезлаша оладиган қирувчи самолёт бўлиб, технологик жиҳатдан тузатиб бўлмайдиган бешта муҳим камчиликларга эга. Уни 6-авлод самолётига айлантириш - маркетинг холос.
Sputnik

Бугунги кунда Американинг мақталган “Чақмоғи”нинг технологик жиҳатдан тузатиб бўлмайдиган бешта муҳим камчилиги бор.

АҚШ авиациянинг юқори технологияларида етакчилик қилишдан кўра реклама қилиш ва сотишни яхшироқ эплайдилар. Пентагон мутахассисларининг фикрига кўра, бешинчи авлод талабларига жавоб бермайдиган, Американинг F-35 кўп қиррали қирувчи-бомбардимончи самолётининг яратилиши ва илгари сурилишининг узоқ тарихи бунга далилдир.

Lockheed Martin душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Американинг F-35 самолётини олтинчи авлод қирувчи самолётига айлантириш ниятини билдирди. Шуни айтиш жоизки F-35 Lightning II лойиҳасида бешинчи авлод параметрларига эришиб бўлмади ва юқори технологик қадам ҳам рўй бермади. Қизиғи шундаки, Европаликлар ўзининг олтинчи авлод қирувчиларининг иккита (АҚШдан мустақил) лойиҳасини фаол илгари сурмоқда, Lockheed Martin эса иттифоқчилар ташаббусини ўчиришга интилмоқда - улар “синаҳта” бўлган F-35 вариантига таққослашиб, уни илгари суришмоқда, гўё у 2020-2030 йиллардаги модернизациядан кейин олтинчи авлодга жавоб беради.

АҚШ Туркияни F-35 дастуридан чиқариб юборишга тайёрми? Сиёсатшуноснинг фикри

Америкаликларнинг F-35 Lightning II ни Европа ва бошқа иттифоқдошларига фаол равишда сотишга (бирлик ўртача нархи 100 миллион доллар) уринишини тушунса бўлади. Кўп қиррали қирувчи-бомбардимончини яратиш дастурининг қиймати тахминан 1,3 триллион долларни ташкил этди, инвестициялар эса фойда келтириши керак.

Lockheed корпорацияси дунёнинг тўққиз мамлакатига 500 дан ортиқ F-35 самолётларини етказиб берди. Ҳар йили 100 дан ортиқ “Чақмоқ” ишлаб чиқарилмоқда. F-35нинг турли хил модификациялари 2011 йилдан бери серияли ишлаб чиқарилмоқда, лекин самолётлар фойдаланишда авиация мутахассисларининг ҳафсаласини пир қилмоқда. Сўнгги икки ой ичида Американинг еттита қирувчиси ҳалоқатга учради, улар орасидаги учта "бешинчи авлод" самолётларидан иккитаси F-35А.

Бугунги кунда “Чақмоқ” технологик жиҳатдан тузатиб бўлмайдиган бешта муҳим камчиликларга эга. Масалан, бортдаги инерт газ ишлаб чиқариш тизимининг (OBIGGS) конструктив хусусиятлари у учаётган пайтда ёқилғи бакларининг портлашига олиб келиши мумкин - атмосферадаги электрэнергия заряди сабабли. Фактлар шуни кўрсатадики, F-35 Lightning II - бу 4-чи авлоддаги товуш тезлигигача тезлаша оладиган қирувчи, ва у форсажда 1 дақиқадан кўп бўлмаган вақт ичида тезлашишга қодир ҳолос.

Бундан ташқари, “кўринмас” F-35 замонавий радарларда жуда яхши кўринади, айниқса 1 Мах тезликда рўй берадиган корпус қизиб кетишида. Тезлик 1,6 Махдан ошганда самолётнинг думи шунчаки узилиб кетиши мумкин. Пентагон операцион ҳусусиятларни ўзгартиришга мажбур бўлди - энди F-35 қисқа тезлашишга қодир товуш тезлигидан паст учувчи самолёт деб ҳисобланади.

Ғалати “кўринмас”: нима сабабдан F-35 думи товуш тезлигидан юқори тезликда узилиб тушади

F-35 Lightning II нинг обрўси анчагина тўкилди ва самолётни олтинчи авлодга “телепортация қилиниши”ни эълон қилиш вақти келди. Унда бир нечта ташқи қурол тизимлари ва учувчисиз ҳаво воситаларини (тармоқ марказли жанговар операциялар) бошқариш учун ривожланган тармоқли имкониятларига эга бўлиши талаб қилинади. Албатта, иттифоқчиларнинг ўзларининг глобал ахборот тармоқлари йўқ, Пентагон тармоғига уланиш эса F-35 нархлари ва самарадорлигига таъсир қилади.

Америкаликларнинг бизнес-режаси кўринишидан бенуқсон, лекин барибир жиддий воқеликка зид келади. “Чақмоқ”нинг тўртинчи (де-факто) авлоддан олтинчи авлодга эволюцион айланиши жуда имконсиз кўринади.

Lockheed Martin ваъдалари

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунга келиб “ҳаво кучларининг марказдан учирилган қўмондонлик ва бошқарув тизими барча йўналишларда кенг кўламли ҳужумларни ташкил қилиш учун F-35 самолётларининг ҳисоблаш қувватидан, сенсорлари ва алоқа ускуналари маълумотларидан фойдаланмоқда”. Бу ерда мен аниқлик киритмоқчиман: бу ҳужумлар қаерда ва қачон амалга оширилган, натижаси қандай бўлган? Аммо тақдимотлар воқеликни инкор қилади.

Lockheed вице-президенти Грег Ульмернинг таъкидлашича, Tech Refresh 3 янгиланишлар пакети таркибига ҳисоблаш қобилияти кучайтирилган янги интеграцияланган процессор, кабина учун панорамали дисплей ва кенгайтирилган хотира блоки киради. Ушбу сериядаги самолётлар 2023 йилдан конвейердан чиқа бошлаши керак. Шу вақтнинг ўзида, янги дастурий таъминот ёрдамида самолётнинг имкониятларини оператив тарзда кенгайтиришга имкон берадиган очиқ архитектурага эга платформа пайдо бўлади.

Картер: Корея ва Япония F-35 қирувчисидан фойдаланишни бошлайди

Шу ўринда эслатиб ўтиш жойиз, F-35 қўшма дастурий таъминот идораси (JPO) биринчи 66 та аппарат ва дастурий таъминот янгиланишларини (2019 йилги АҚШ Конгрессига ҳисоботда тақдим этган) белгилади, улардан саккизтасини ўтган йили амалга оширилиши ваъда қилинган. Бугунги кунга келиб, фақат сирт билан тўқнашувининг олдини олишнинг автоматик тизими тайёр ҳолос. Бажаришнинг бундай тезлиги ҳавотирга солади, албатта. Бироқ, Lockheed Martin сезиларли технологик қадамни ваъда қилмайди ҳам, истиқболда фақат “эволюцион жараён”.

Келажак қирувчи самолёти учун парвоз радиусини 40% га кенгайтиришга имкон берувчи ташқи ёнилғи баклари билан жиҳозланиши лойиҳалаштирилмоқда (ҳавода ёқилғи қуйиш анча осон). 2030 йилга келиб F-35 қирувчилари гўёки олтита замонавий, “ҳаво-ҳаво” типидаги ўрта масофали AIM-260 ёки Raytheon AIM-120 ракеталарини ташиши ва узоқ масофага мўлжалланган ракеталар билан денгиздаги нишонларни уришга қодир бўладилар. Эҳтимол, ўн йилдан кейин бу билан ҳеч кимни ажаблантириб бўлмайди – АҚШнинг эҳтимолий душманларининг барча кемалари кучли ҳаво мудофаа тизимлари ва гипертовуш қуролларга эга бўлади.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари F-35-ни сунъий интеллект (жанговар дронлар тўдаси) билан жиҳозланган арзон дронлар билан бирлаштириш истагини билдирди. Ҳудди ўша Ульмернинг сўзларига кўра, янгилаш пакетига дронлар тармоқларини бошқариш технологиясини киритиш ҳали режалаштирилмаган, аммо бунга эришиш мумкин. “Чақмоқ”нинг ривожланишининг яна бир потенциал йўналиши – бу ракеталарга қарши мудофаа. Lockheed Martin сўзларига кўра, барча эҳтимолий ўзгаришлар, F-35-ни “бешинчи ва олтинчи авлод қирувчиси ўртасидаги чегарани ўчирадиган” ҳолатга олиб келади.

Хитой ОАВлари F-22 ва Су-57 “жанги” етакчисини айтди

Иттифоқчилар ва эҳтимолий душманлар ҳам жойида қотиб турмаслиги равшан ва ўн йилдан сўнг Пентагонга яқин бўлган Defense News нашри F-35 қирувчиларини “ёмонлашни” мунтазам давом этади. Қандай бўлмасин, кенг миқёсли модернизация – деярли ҳал бўлган иш. АҚШ Конгрессига “Чақмоқнинг” янгиланишлари рўйхати тақдим этилиб бўлди ва мудофаа саноатининг тарафдорлари бу билан тўҳтаб қолмайди.

Ўн йиллик истиқболлар

“Бешинчи авлод” F-35 Lightning II-нинг бир қатор қиммат носозликларидан сўнг, АҚШ Конгресси олтинчи авлод қирувчи самолётларини яратиш дастурини молиялаштиришни 2021 молия йилида 85 фоизга қисқартириш ниятини билдирди. Бундай шароитда “ўн йиллик модернизация” - корпорациянинг муваффақиятли қадами.

F-35 моделини модернизация қилишнинг оптимистик сценарийси глобал мудофаа харажатларининг оширилишини ва F-35 самолётлари сотувини 4000 тагача кўпайтиришни назарда тутади. Нейтрал сценарийси - мудофаа харажатлари 2040 йилгача бир хил даражада қолишини назарда тутади, бу эса модернизация дастурини секинлаштиради, лекин сотувга таъсир қилмайди. Салбий сценарий ҳарбий харажатларни узоқ муддатли қисқартирилиши билан боғлиқ ва модернизация жараёнини секинлашиши ва 2020-2030 йилларда етказиб беришни қисқартириши билан боғлиқ.

Ушбу схемалар етарлича шартли ва кўплаб ташқи омилларни, шу жумладан сайёрадаги қўшниларнинг технологик ривожланиши ва қайта қуроллантирилишини ҳисобга олмайди. F-35 дастурининг тажрибаси шуни кўрсатадики, катта молиявий қўйилмалар ҳар доим ҳам технологик мукаммаллик билан боғлиқ эмас. Барча давлатлар авиация соҳаси мутахассислари америкаликлар “Чақмоқ”ни олтинчи авлодгача модернизация қилинишидан нима чиқишини қизиқиш билан кузатишади.

Россиянинг Су-57 қирувчиси янги қурол билан жиҳозланади

Бу ерда олтинчи авлод концепцияси, умумий жиҳатларда, АҚШда ҳали шаклланмаган тизим доирасида “марказлашган тармоқ” самолётини назарда тутишини тушуниш муҳимдир (европалик иттифоқчиларда ҳам бунақаси йўқ). Ҳатто мавжуд (аслида тўртинчи авлод) F-35 модификацияларининг дастурлари ҳам мукаммал эмас. Очиқ архитектура ва гипертовуш қурол – ҳали бери лойиҳада. Двигатели заиф. Кўринмаслик – афсона соҳасидан. F-22 ва F-35 қирувчиларининг жанговар самарадорлиги юқори технологияли душман билан тўқнашиши орқали синовдан ўтказилмаган. Сузувчи координаталар тизимида кўр-кўрона “модернизация”нинг кейинги йўли муваффақият қозонишни кафолатламаган.

Эҳтимол, Америка “Чақмоқ”ларининг мақсади технологик муваффақият эмас, аҳир яққол “ишкал”лари ва юқори нархига қарамай, тўққиз мамлакатга 500 та самолёт сотилиб бўлган.

Агар "хом" қирувчиларни сотиш қобилияти фойда келтираётган бўлса, юқори технологиялар асосийси эмас, хусусиятларга безак бериш, чексиз модернизациялар, “марказлашган тармоқ” доирасидаги жанговар ҳаракатларга тайёргарлик - фақатгина ақл бовар қилмас маҳсулотни “Юлдузлар уруши” ёки “Машиналар қўзғолони” услубида маркетинг ва реклама қилишга хизмат қилади ҳолос. Lockheed Martin эса 2024 йилга келиб ҳар йили 180 та F-35 Lightning II қирувчиларини ишлаб чиқаришни ваъда қилди.